RU

Последние новости

15:00Суперлигада қолиш учун ўйин. "Бухоро" - "Хоразм" 1:0 (онлайн натижа)  5 14:55Ротен ЖЧдаги 3 дақиқалик танаффуслар ҳақида: "Футбол – бу бейсбол ёки баскетбол эмас, улар спортимизни ўлдирмоқда"  1 14:25Суперлигада қолиш учун плей-офф. Улар нега бу ерда?  4 13:40Гвардиола "Реал" билан ўйин ҳақида: "Менга "қасос" сўзи ёқмайди. Бу "Ман Сити" учун яхши синов. Агар Мбаппе бўлмаса, Винисиус ёки Родриго бор"  4 13:13"Реал" ва "Барселона" собиқ футболчиси энди Қирғизистон миллий терма жамоасини бошқаради  6 13:00Transfermarkt ва Championat.asia 2025 йилнинг энг яхшиларини аниқлашди   7 12:30"Челси" "Барса" устидан қозонилган 3:0 ҳисобидаги ғалабадан сўнг кетма-кет 4 та ўйинда ғалаба қозона олмади  10 11:48TVCOM'да бугунги тақвим: Ўтиш ўйини, Ҳусанов “Сити” билан Мадридда ва бошқалар  0 11:30Слот Салоҳ билан юзага келган зиддият ҳақида: "Ҳаётда ҳамма хато қилади, аммо ўйинчи хато қилганини тушуняптими? Ташаббус ундан чиқиши керакми ёки мендан?"  2 11:15“Fair-play”ни “Машъал”га беринглар  12 10:46Германия МТЖ аъзоси келажаги борасида бир қарорга келди  1 10:15Европанинг ТОП клуби Рамосга таклиф юборди  4 09:46Кейннинг "Бавария"даги келажаги маълум  0 09:20Флик жамоасининг Чемпионлар Лигасидаги ғалабасига муносабат билдирди  3 08:52Месси навбатдаги совринига эга чиқди  19

"Пачкалаб" футболчи олмаймиз, Тўраевнинг позициясига номзодлар бор, Шаркич ярим йил ўйнамаган" - Виталий Левченко хориж йиғини ва таркибдаги ўзгаришлар ҳақида гапирди Новости

"Пачкалаб" футболчи олмаймиз, Тўраевнинг позициясига номзодлар бор, Шаркич ярим йил ўйнамаган" - Виталий Левченко хориж йиғини ва таркибдаги ўзгаришлар ҳақида гапирди

"Нефтчи" жамоасининг 2023 йилги мавсумга тайёргарлик жараёни айни муҳим паллага кириб бормоқда.

Таркибдаги ўзгаришлар, Лутфулла Тўраевнинг жароҳати ва янги келган футболчилар борасида фарғоналиклар устози Виталий Левченконинг фикрларини тингладик. 


Анталиядаги дастлабки йиғинимиз 6-20 январь оралиғида бўлиб ўтди. 4та ўртоқлик учрашуви ўтказдик, бу жараён иккинчи босқичда ҳам давом этади. Айрим паллада кучли ёмғир ва шамол ўйинларни тўлиқ ўтказишга таъсир қилди, дея оламан. Лекин бу машғулотларга алоқаси бўлмади, ташкилотчилар қулайликларни яратиб беришди. 

— Таркибга келсак, айрим легионерлар кўрикда, яна айримлари билан музокара давом этмоқда. Бу оддий жараён эмас. Чунки футболчилар ихтиёримизга турли ҳолатда келяпти. Иш режа бўйича кетяпти. Йигитлар юкламалар олишяпти. Бизни ранжитган жиҳати албатта Лутфулла Тўраевнинг жароҳати бўлди. У жамоамиз сардори. Унга соғлик-саломатлик тилаймиз. Тезроқ сафга қайтишини тилаб қоламиз. Муҳими жарроҳлик амалиёти муваффақиятли кечди. Биз учун кутилмаган ҳолат эди. Ҳозирда унинг позициясини тўлдириш учун бир қанча номзодлар бор. Кўп нарса Лутфулланинг қанчалик тез қайтиши ва формага кириб олишига боғлиқ. Унинг ўрнидаги футболчи катта ҳажмдаги ишни бажариши талаб этилади. Легионер ҳам, маҳаллий футболчини ҳам кўряпмиз. Иккита тенг кучли таркиб қилишни режалаштирганмиз. Ротацияларни амалга оширишимиз осонроқ бўлади. Мавсум ҳали узоқ, чемпионат ва кубок баҳслари бор.



— Дарвоза чизиғига рақобатни ошириш учун легионер хизматидан фойланмоқчи эмасдик. Имкон қадар маҳаллий футболчи изладик. Айрим омиллар ҳисобига бир нечта маҳаллий дарвозабонлар билан келиша олмадик. Владимир Назаров борасида вазиятдан тезроқ фойдаланиб кетилди. Кўп ўйлаб ўтирилмади. У муносиб номзод. Акбар Тўраевга рақобат туғдира олади. 

Шаркич билан ёзда музокара олиб борилганди. Аммо ўша пайт дарвоза чизиғини кучайтиришга эътибор қаратгандик. Шаркич яхши футболчи, сифатли. Лекин минус томони ярим йил ҳеч қаерда тўп тепмаган. Ўйин тонуси йўқ. Шаркич оптимал ҳолатга келиши керак. Олдинда вақт бор. Кўрамиз. 



— Бу йилги Суперлига ёрқин ўтиши шубҳасиз. Ўтган йилгига ўхшаб ким чемпион бўлишини олдиндан айта олмайсиз. Барча жамоалар қишки трансферлардан яхши фойдаланяпти. Мен бошқа жамоалар ҳақида гапирмоқчи эмасман. Биз таркибни ўзагини сақлаб қолдик. Асосий эътибор сифатга ва қанчалик кучайтира олишига қаратилади. "Пачкалаб" футболчи олмаймиз. Ўтган йили айрим футболчилар потенциалини кўрсатди. Нималарга қодирлигини билиб олдик. Бор гап шу, олдинга интилишда давом этамиз.  "Пачкалаб" келиш-кетишларга муносабатим? Кўп нарса клубдаги бошқарувга, яратилаётган шароитларга боғлиқ, деб ўйлайман. "Нефтчи" бошқа йўлдан боришини маъқул топди. Биз учун муҳими жамоани сақлаб қолиш, ички муҳитдаги аҳиллик, инсонийлик фазилатлар ва албатта футболчидаги профессионаллик.


Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +13   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика