RU

Последние новости

14:491995 йилги Нигерия билан ўйинлар, Кападзенинг дебюти, Наманганда меҳмон Уганда — Африка вакиллари билан ўйинларни эслаймиз  0 14:29Қатар ва Саудия Арабистони клублари Модричга даъвогарлик қилмоқда  0 14:00Абрамовнинг "Динамо"си тарих остонасида: ким совринли ўринлардан четда қолади?  2 13:38Меҳди Тареми: "Ўзбекистон даражаси нуқтаи назаридан кичик жамоа эмас, улар жуда сифатли футбол кўрсатади"  4 13:10Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди  8 12:52"Севинч" — 17 карра Ўзбекистон чемпиони!  2 12:31Рафинья индивидуал машғулотларга қайтди  1 12:04Миср етакчиларидан бири Ўзбекистонга қарши ўйнамайди  2 11:43Сака "Арсенал"нинг чемпионлиги ҳақидаги гап-сўзларга эътибор бермаслиги айтди  0 11:20Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Миллий футбол марказида ўқув-машғулот йиғинига киришди  5 10:44"Манчестер Юнайтед" Германия терма жамоаси ҳужумчисини нишонга олди  0 09:53Месси шарафига "Камп Ноу"да унинг ҳайкали ўрнатилади  6 09:26Португалия терма жамоаси устози Роналдунинг қизили ҳақида фикр билдирди  12 09:20Испания терма жамоасининг собиқ бош мураббийи: "Бундай хатти-ҳаракатлари билан Ямал чўққида узоқ туролмайди"  9 09:00Мбаппе ушбу натижага эришган тарихдаги иккинчи футболчи  4

ЎзПФЛ Жаҳон Профессионал футбол лигалари ассоциацияси аъзосига айланди Новости

ЎзПФЛ Жаҳон Профессионал футбол лигалари ассоциацияси аъзосига айланди

Теги :  ЎзПФЛ
Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси дунёдаги энг етакчи футбол лигаларини ўзида бирлаштирган Жаҳон Профессионал футбол лигалари ассоциациясининг тўлақонли аъзосига айланди.

World Association of Professional Football Leagues (WLF) дунё бўйлаб 44 та энг етакчи лигани ўзида бирлаштирган халқаро ташкилот ҳисобланади. 2015 йилнинг 1 декабрь куни 23та лига Парижда ўзаро ҳамфикрлик декларациясини имзолагач, ассоциация тузиш учун биринчи қадам қўйилди. 2016 йилнинг 1 май куни Цюрихда мазкур ташкилотга расман асос солинди.

Ассоциация футбол лигалари манфаатларини ҳимоя қилади. У халқаро мусобақалар тақвимини тузишда ФИФА ва қитъалар конфедерацияларига ўз аъзолари манфаатидан келиб чиқиб, тавсия ва таклифлар киритиб келади. Шунингдек, турли йўналишлардаIFAB, FIFPro каби ташкилотлар билан ҳамкорликда фаолият олиб боради. 

Ташкилот бошқарув кенгаши Англия Премер-лигаси раҳбари Ричард Мастерс, Мексика футбол лигаси раҳбари Энрике Бонилла ҳамда МЛС (АҚШ) раҳбари Дон Гарбер кабилардан иборат. ЎзПФЛ ҳамда WLF ўртасидаги алоқалар ўтган йилнинг июл ойидан бошланганди. Шу давр ичида ассоциация ЎзПФЛ билан боғлиқ мусобақалар, норматив ҳужжатлар ва бошқа материалларни батафсил ўрганиб чиқди. Якунда ассоциация бош котиби Жером Перлемутер ЎзПФЛни 45-аъзо сифатида ташкилотга қабул қилишга тайёр эканлигини маълум қилди.

“Жаҳон лигалари форумида Ўзбекистон Профессионал футбол лигасини кўришдан ва унинг янги аъзомизга айланганидан беҳад мамнунмиз. Биз ҳамкорликда Ўзбекистон футболи имкониятларини юзага чиқаришдан хурсандмиз”, — деб фикр билдирди Жером Перлемутер.

Жером Перлемутер ҳамда ЎзПФЛ бош директори Диёр Имомхўжаев 2022-йилнинг 17-19-октябр кунлари Дубай шаҳрида WLF томонидан ўтказилган “Жаҳон футбол лигалари форуми”да учрашиб, фикр алмашганди. Унинг доирасида WLF Осиёнинг етакчи лигалари учун ҳам алоҳида йиғилиш ташкил этди. Унда Япония, Саудия Арабистони, Жанубий Корея, Ўзбекистон, Қатар, БАА, Малайзия ҳамда Ҳиндистон лигалари иштирок этиб, лигаларни қийнаб келаётган қатор масалалар юзасидан фикр алмашганди.

Маълумот учун, WLF ўзида УЕФАнинг Англия, Испания, Италия, Германия, Франсия, Туркия, Белгия, Португалия, Украина, ОФКнинг Австралия, БАА, Япония, Қатар, Саудия Арабистони, Малайзия, Жанубий Корея, Таиланд каби мамлакатларини бирлаштирган. Аъзоларнинг тўлиқ рўйхати билан мана шу ҳавола орқали танишиб олиш имконияти мавжуд. Энди улар орасида Ўзбекистон ҳам бор.

Рейтинг: +3   
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика