RU

Последние новости

17:20Суперлига тарихида қайси жамоа чемпионлик ўйинларида кўпроқ "қурбон" бўлган?   0 16:58"Марсель" сафида 30-голини урган Мэйсон Гринвуд клуб тарихига кирди  3 16:31Расман: АҚШ ЖЧ иштирокчиси ҳисобланган давлат ишқибозларини мамлакатга киритмайди  2 15:51Узоқ муддатли дисквалификациядан қайтган Погба интервью берди  3 15:29Модрич: "Дастлаб, олқишлар менинг шарафимга эканлигини тушунмадим"  0 15:07Аёллар Осиё Чемпионлар Лигаси. "Насаф" сафарда "Ист Бенгал" жамоасини йирик ҳисобда таслим этди  0 14:21"Нефтчи" - "Қизилқум" учрашувидан галерея  1 13:37Левандовски Ла Лиганинг 10 ўйинида 8 та гол урди. Мбаппе билан ўртадаги фарқ 5 та гол  1 13:12Поль Погба 811 кундан сўнг яна майдонга қайтди  0 12:51Суперлига охирги тур учрашувлари бошланиш вақти маълум  9 12:34Лига 1. ПСЖ йирик ҳисобда ғалаба қозонди  0 12:25Левченко Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритган 21-мураббий бўлди  7 12:04"Нефтчи" — чемпион! Тақдирлаш маросимидан видео  2 11:51"Нефтчи" учун узоқ кутилган чемпионлик баҳсидан галерея  1 11:28Жуд Беллингем: "Мени фақат "Реал" мухлисларининг фикри қизиқтиради"  0

ЎзФҲМ раҳбари: "Ҳакам финалдан 2 кун олдин Термиздаги ўйинда ишлагани кичкина хатолик бўлди. Буни мен бўйнимга оламан" Новости

ЎзФҲМ раҳбари: "Ҳакам финалдан 2 кун олдин Термиздаги ўйинда ишлагани кичкина хатолик бўлди. Буни мен бўйнимга оламан"

Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази директори вазифасини бажарувчи Маъмур Саидқосимов ҳакамлар йиғилишида Найим Қосимовнинг Кубок финалига тайинлангани бўйича тушунтириш берди.

"Хорижлик ҳакам чақириш борасида кўп айтишди. Биздаги рефериларнинг савияси юқори. Саудия Арабистони чемпионатига ҳам биздан чақиришяпти. Халқаро майдонда яхши баҳолар олишяпти. Биз ўзимизникиларга ишонамиз.

Аскер Нажафалиев Индонезия чемпионатида 4-5 та ҳал қилувчи ўйинларга бориб келди. Бирлашган Араб Амирликлари томони Ильгиз Танташевни чақириб ётибди, Хитойга аллақачон 3 марта бориб келди.

Нега хориждан ҳакамлар чақирилмади? Чунки мен ўзимизни ҳакамларга ишонаман. Бизнинг ҳакамлар Осиёда кўплаб халқаро ўйинларни бошқаришди. Балки кейинги йилда буни ўйлаб кўрармиз.

Ҳакам финалдан 2 кун олдин Термиздаги ўйинда ишлагани кичкина хатолик бўлди. Буни мен бўйнимга оламан", – деди Саидқосимов.

Аввалроқ "Пахтакор" – "Бухоро" учрашуви бош ҳаками баҳс-мунозараларга сабаб бўлаётган вазиятга изоҳ берган эди.

Рейтинг: -8   

Комментарии

+9   
30 окт 17:14:36
Farhod
Xechqisi yuq kichkina XATO KATTA SOQQA OPKELDI
+7   
30 окт 17:14:04
Sho'rqosim
Chunki chet ellik xakam konmas edidaaaa sizlarni shartinglargaaa biz buni tushundik
+7   
30 окт 17:08:51
STENLESS..R
Укап куйсангчи ким ишонди гапинга физическу майлия мияси бутунку халк кур змас билларинг
+6   
30 окт 18:13:11
Timur Nazarov
Мамир шалпангкулокни камаш керак
+6   
30 окт 17:19:59
Dilshod 441
Бу хакам олдин ҳам пахтакор бухоро уйинида қовун тушириб хайдалган эдику, нега яна шу топдингларми темболи икки кун олдин сурхонда ишлаган булса, Бошка хакамлар каерда отпкск бериб юборилганми
+6   
30 окт 17:17:05
Dilshod 441
Узимизни хакамларга ишонсанг саудия ва амирликларга бориб хакамлик қилган булса нега ушалардан бири куйилмади хакамликка, мухлислар нимадан норози нега бу хакам қуйилганидан, шуни тушутириб бериш керак эди гап олиб қочмасдан
+6   
30 окт 17:16:09
Акрамжон
Савияларинг нол!!! Мамуржон нимага оффсайд холатини бош хакам узи бориб куриб аниглади? Унда ану вардеги хукиз нимага утирибди у ерда?? Умримда курмаган ишлар булди! Тешиб чиксин хуллас!!!
+6   
30 окт 17:13:38
Saidjamol
Балиқ бошидан дейишарди
+6   
30 окт 17:09:05
Shahzod Sayfullayev
Kichkina xatoligim soqqani oldindan olib qoyganim endi buyogi o'zbekchilik qollaringdan boshqa hech narsa kelmaydi deganday bolibdida
+5   
30 окт 17:56:19
SHAMAN-2016
Бу иккита кучик ким булди энди. Узингни реферинг санларни айтганингни килади, четдан келса кут...ни ебсан дейди.
+5   
30 окт 17:51:58
Qarshi
Shu odamdan boshqa odam yoqmi
+5   
30 окт 17:41:00
"Булунгур"
Уйинни нархи канча га тушди пахтакорга ,шуни гапир мамурбой
+4   
30 окт 19:24:37
Аброр 1912
Сизлар мени узбек футболидан бездириш учун кулларингдан келган барча иш килябсизлар жаноб хакамлар. Курамиз качонгача давом этаркансизлар. Майдонга уйин куриш учун тушмай куйганимгаку анча булди, энди тв да куришни хам йигиштираманми еки сизлар узгарасизларми.
+4   
30 окт 18:34:08
Samcity
Aybini tan oldi degani kechitiladi drgani emas
+4   
30 окт 18:08:34
TOMJIQ_OLOT
Ўтган йилги Финалда Саудиялик ҳакамлар бригадаси таклиф қилингандику. Энди бирдан бизнинг ҳакамлар зўр бўлиб қолдими? Сабаби ўтган йилги Финалда Сохтакор йўқ эдида... Безбетлар...
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика