RU

Последние новости

15:08"Локомотив" назорат учрашувида "Динамо"дан устун келди  0 14:40Санчо Рэшфорднинг "Астон Вилла"га ўтганига муносабат билдирди  3 14:28ПФЛга мурожаат. Про лигадаги сукунат қачон тугайди?  0 14:11"Сурхон" ПФКга янги Бош директор тайинланди  1 13:23"Фулхэм" "Рома" футболчисини ижарага олмоқчи  0 12:55"Ал Гарафа" - "Пахтакор". Ўзаро ўйинларда устунлик Қатар клубида  6 12:37Жон Стоунз: "Арсенал"га қарши ўйин учун мухлислардан кечирим сўрайман"  4 12:13Аёллар футзали. Ўзбекистон терма жамоаси CAFA мусобақасини Эронга қарши ўйин билан бошлайди  0 11:57Хосеп Гвардиола Ҳусановнинг вазияти ҳақида гапирди   15 11:29"Насаф" Туркияга учиб кетди  4 10:52Рамос янги жамоасида қанча ойлик олиши маълум  3 10:19«Навбаҳор» футболчилари Суперлига-2025 қуръаси ҳақида фикр билдирди  2 09:45Клаудио Раньери кечаги учрашувда нега асосий таркибда ўзгаришлар қилганини тушунтириб берди  13 09:13Sofascore. Кечаги учрашувда «Ман Сити» ҳимоячилари неча баҳо олишди?  16 08:40Sofascore. Шомуродов ва унинг жамоадошлари «Наполи»га қарши неча баҳога лойиқ кўрилди?  12

Ўзбекистоннинг ОК-2015 гуруҳ босқичидаги рақиби октябрда Ироқ билан ўйнайди Новости

Ўзбекистоннинг ОК-2015 гуруҳ босқичидаги рақиби октябрда Ироқ билан ўйнайди

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ОК-2015 гуруҳ босқичидаги рақиби - Хитой терма жамоаси 15 октябрь куни Ироқ терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказади. Бу хақда ФИФА расмий сайти эълон қилди.
Таъкидлаш жоиз, Ален Перрен бош мураббийлигидаги Хитой терма жамоаси октябрь ойида Таиланд терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказишни режалаштирган эди, аммо Таиландга қарши учрашув ноъамалум сабабларга кўра қолдирилди ва Таиланда ўрнига Ироқ терма жамоаси октябрда Хитойга рақиб бўлади. Маълумот учун, Ироқ терма жамоасига қарши ўйиндан олдин Ален Перрен шогирдлари 4 ва 9 сентябрь кунлари Пекинда Кувайт ва Иордания терма жамоаларига қарши ўртоқлик учрашувларида майдонга тушадилар. Бундан аввалроқ, Хитой миллий терма жамоаси июнь ойида ўз майдонида учта ўртоқлик учрашувини ўтказгани ҳақида хабар берган эдик.

Таъкидлаш жоиз, Миржалол Қосимов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳам ОК-2015 финал босқичига тайёргарликни бошлаб юборган ва бир қатор ўртоқлик учрашувларида майдонга тушиши режалаштирилган. Унга кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 20 август куни Бокуда Озарбайжон миллий терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйинини ўтказади.

Навбатдаги ўртоқлик учрашувлари эса 3 ва 8 сентябрь кунларига белгиланган. Дастлаб, 3 сентябрь куни Иордания терма жамоаси Тошкентда меҳмон бўлса, 8 сентябрь куни Тошкентда Янги Зеландия терма жамоасига қарши ўйин ўтказилади.

Миржалол Қосимов шогирдлари октябрь ойида ҳам учта ўртоқлик учрашувида майдонга тушиши режалаштирилган. Унга кўра 6 октябрь куни Дохада Қатар терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтади. 10 ва 14 октябрь кунлари эса Баҳрайин ва БАА миллий терма жамоаларига қарши ўйинлар бўлиб ўтади. Сўнгги икки ўйин БААнинг Дубай шаҳрида ўтказилиши тасдиқланган.

Маълумот учун, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ОК-2015 гуруҳ босқичида Хитой, Саудия Арабистони ва КХДР терма жамоаларига қарши майдонга тушади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика