Ўзбекистонда "Интер" клуби академияси филиали очилиши мумкин
15 дек 2018 19:35
Новости
Ўзбекистонда "Интер" клуби академияси филиали очилиши мумкин
Учрашувда "Интер" академияси департаменти бошлиғи Барбара Бигги, "Интер" клубининг академиялар бўйича техник директори Альдо Монтинаро ва "Интер" академияси техник директори Марко Монтилар қатнашишди.
Учрашув давомида юртимизда "Интер" академияси филиалини очиш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, "Интер" академияси мураббийлари иштирокида мамлакатимизда болалар футболи мутахассислари учун маҳорат дарслари ўтказиш, ўзаро тажриба алмашиш бўйича ҳам музокаралар ўтказилди. Бундан ташқари, "Интер" клуби афсонаси" лойиҳаси бўйича, клуб таркибида тўп сурган машҳур футболчиларни Ўзбекистонга олиб келиш ва улар билан учрашувлар ўтказиш ҳам муҳокама мавзусидан ўрин олди.
Маълумки, ҳозирда юртимизда "Про" дипломи бўйича ўқув курсларининг иккинчи модули бўлиб ўтмоқда. Мана шу ўқув курсларида таълим олаётган мутахассисларни Италияга олиб бориб, "Интер" клуби машғулотларини бевосита майдондан кузатиш ва тажриба ўрганиш жараёнини йўлга қўйиш борасида ҳам фикр алмашилди.
Шунингдек, Ўзбекистонда "Интер" клубининг расмий фан-клубини очиш масаласи ҳам кўриб чиқилди.
Бугун ЎФА мутасаддилари "Интер" академиясига ташриф буюриб, у ерда яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишишлари ҳам режалаштирилган.
Комментарии