RU

Последние новости

10:42Исроиллик футболчи 99 йилга футболдан четлатилди  4 10:15"Реал"нинг икки нафар футболчи фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин   0 09:47Футзал. Бугун 5-тур баҳсларига старт берилади  0 08:55Португалия ЖЧ йўлланмасини қўлга киритганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди  33 08:28Англия терма жамоаси 71 йиллик рекордни такрорлади  4 08:00"Йўқ, йўқ. Биз Криштиану билан кучлироқмиз" Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роналдусиз терма жамоанинг ўйини ҳақида  16 07:27ЖЧ-2026 саралаши. Африка қитъасида финал учрашувида сенсация қайд этилди  2 02:57ЖЧ саралаши. Италия ўз уйида Норвегияга мағлуб бўлиб, ЖЧга йўл олиш масаласини кейинга қолдирди, Исроил Молдовани йирик ҳисобда таслим этди  10 00:58ЖЧ саралаши. Украина, Франция, Англия ва Сербия ғалабага эришди  4 00:10U-17 ЖЧ. Нимчорак финалга чиққан Ўзбекистоннинг бугунги машғулотларидан суратлар  2 23:33Роберт Левандовски фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин  3 22:32"Реал" Бундеслигада янги чап қанот ҳимоячиси топди  1 21:38"Милан" форварди АПЛга кўчиб ўтиши мумкин  0 21:02ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди  151 20:38Гюлер Ҳусановнинг жамоадошига айланиши мумкин  10

Ўзбекистон ёшлари иккинчи ўйинда Ироқ ёшларини мағлуб этишди Новости

Ўзбекистон ёшлари иккинчи ўйинда Ироқ ёшларини мағлуб этишди

27 май куни Тошкентдаги “Пахтакор” стадионида Ўзбекистон ва Ироқ ёшлар терма жамоалари иштирокидаги иккинчи ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди.
24 май куни бўлиб ўтган дастлабки ўйинда Ироқ ёшлари сўнгги дақиқалардаги гол эвазига ғалаба қозонишганди.

Жавоб учрашувида ҳисоб 9-дақиқада очилди. Жалолиддин Машарипов чап қанотдан тўпни очилиб бораётган Аббос Махсталиевга узатди. Аббос эса жарима майдонига кириб кучли зарба берди, дарвозабон бу вазиятда ожиз қолди - 1:0.
 
15-дақиқада Бурҳон Жума ўз жарима майдони ичида Тохир Шамсиддиновни йиқитгани учун ҳакам Ироқ дарвозасига пенальти белгилади. 11 метрли жарима тўпини эса Жалолиддин Машарипов амалга оширди. Унинг зарбасини Сақр Ажил маҳорат кўрсатиб қайтарди.

77-дақиқада захирадан майдонга тушганлар ўзларини кўрсатишди. Муҳсин Убайдуллаев чап қанотдан очилаётган Диёр Туроповни "кўра олди". Диёр эса жарима майдони ичига кириб бориб бир рақибни алдади ва ўнг оёғи билан тўпни дарвозага жойлаб қўйди - 2:0.

Ўйин мана шу ҳисоб билан якунланди ва ёшларимиз иккинчи ўйинда Ироқни мағлуб этишди.
 

Ўзбекистон (U-20) - Ироқ (U-20) 2:0 (1:0)

Ҳакамлар
: Мурод Муҳаммедов, Алишер Усмонов, Руслан Серазетдинов, Вадим Агишев (барчаси Ўзбекистон)

Голлар: Аббос Махсталиев 9, - 1:0. Диёр Туропов 77, - 2:0.

Амалга оширилмаган пенальти: Жалолиддин Машарипов 16 (дарвозабон)

Ўзбекистон (U-20): 1.Асилбек Омонов, 3.Сардор Раҳмонов, 4.Бобур Йўлдошев, 5.Максимилян Фомин, 2.Тохир Шамсиддинов (14.Камрон Кападзе, 84), 7.Владимир Козак (22.Муҳсин Убайдуллаев, 55), 18.Сардор Собирхўжаев (23.Азамат Абдуллаев, 87), 17.Игорь Сергеев (15.Тимур Ҳакимов, 72), 6.Аббос Махсталиев, 8.Жалолиддин Машарипов (20.Диёр Туропов, 46), 10.Жамшид Искандеров (11.Абдулазиз Юсупов, 59).

Захира: 12.Акмал Турсунбоев, 21.Баҳодир Мирсоатов, 9.Жасурбек Ҳакимов, 13.Нурбек Нуриддинов, 16.Нодир Саноқулов, 19.Забиҳилло Ўринбоев.

Ироқ (U-20): 30.Сақр Ажил, 2.Фадл Моқад (26.Маҳди Ҳамил, 50), 3.Бурҳон Жума, 4.Саад Надеқ, 6.Али Фаёз (8.Каррар Али, 80), 12.Али Муҳаммад Ала Ала, 13.Али Қосим (9.Амар Ал Абд Ҳуссин, 73), 14.Али Ҳусни (36.Али Финди, 52), 19.Мустафо Надим, 20.Ҳассан Нмуд (7.Жавад Хадим, 58), 37.Ҳуссайин Абд Али Воҳид (27.Амжед Волид, 37).

Захира: 40.Фаҳад Далиб, 10.Муҳаммад Шавкан, 17.Амар Ҳадим, 33.Али Ёсин, 35.Муҳаммад Робад,38.Ҳайдар Абед Ал Илаҳ, 39.Инаб Ҳадим.

Огоҳлантиришлар: Бурҳон Жума 15, Сардор Раҳмонов 19,  Саад Надеқ  70, Тохир Шамсиддинов 79,  Амар Ал Абд Ҳуссин  79.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика