RU

Последние новости

19:59Мессининг карточкаси рекорд даражадаги суммага сотилди  0 19:34Руни: "Тен Ҳаг Аморимга алмаштирилганидан бери МЮнинг аҳволи фақат ёмонлашди"  3 19:06"Қайрат" "Реал"га қарши ўйин чипталари қачондан сотувга чиқишини маълум қилди  7 18:40"Футбол олами". "Пахтакор" - "Нефтчи" 2:1, "Насаф" ва "Сўғдиёна"да йирик ғалабалар  1 18:35"Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да йўқотиш  0 18:16"Насаф" бугун ёлғиз эмас  15 17:52Про лига. "ФарДУ" голларга бой ўйинда "Жайхун"ни таслим қилди  2 17:39Левандовски МЮга трансфери ҳақида: "Фергюсон қўнғироқ қилган, лекин унинг талаффузини тушунмаганман"  2 17:05Унаи Эмери "Манчестер Юнайтед" эътиборида  10 16:37"Манчестер Юнайтед" Каземиро ўрнига "Кристал Пэлас" аъзосини олиб келмоқчи  1 16:16ОЧЛ. "Ал Аҳли" – "Насаф". Ўзаро ўйинлар тарихи  8 15:37"Бунёдкор" "Хоразм" устидан қийин ғалабага эришган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 15:15Футзал. Эртага Ўзбекистон Тошкентда тўрт карра Осиё чемпионига қарши ўйнайди  0 15:09Машҳур мураббийнинг уйи қуролли босқинчилар томонидан талон-торож қилинди  0 14:40"Арал" ўз уйида "Олимпик"ни ишончли ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Гонконг U-21ни йирик ҳисобда мағлуб этди Новости

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Гонконг U-21ни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон U-19 Сингапур ФА томонидан ташкил этилган 21 ёшгача бўлган футболчилардан ташкил топган терма жамоалар иштирокидаги кичик халқаро турнир доирасида Гонконг U-21ни йирик ҳисода мағлуб этди.

Сингапур, Гонконг, Эрон ҳамда Ўзбекистон ёшлар терма жамоалари иштирок этган FAS U-21 International Challenge Cup учинчи ўрини учун кечган баҳсда Ўзбекистон U-19 рақиби устидан ишончли ғалабага эришди.

Сухроб Нуриллоев, Саиджамол Давлатжонов ҳамда Хожакбар Алижонов ўйиннинг дастлабки бўлимида биттадан гол киритиб, танаффусга Ўзбекистоннинг йирик ҳисобдаги устунлик билан чиқиб кетишини таъминлади.

Иккинчи бўлим аввалида Достон Ибрагимов Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг яна бир голига муаллифлик қилди. Шундан сўнг ўйинда дарвозаларга бошқа гол киритилмади.

Шу тариқа Жасур Абдураимов бошчилигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ушбу халқаро ўртоқлик турнирида учинчи ўринни эгаллади.

Таъкидлаш керакки, ушбу турнир Ўзбекистон U-19 учун 2016 йилнинг 13 – 30 октябрь саналари давомида Баҳрайнда бўлиб ўтадиган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатига тайёргарликнинг навбатдаги босқичи вазифасини ўтаб берди.

FAS U-21 International Challenge Cup

Ўзбекистон U-19 – Гонконг U-21 4:0

Голлар:
Сухроб Нуруллоев (12), Саиджамол Давлатжонов (23), Хожакбар Алижонов (45+1), Достон Ибрагимов (53)

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика