RU

Последние новости

18:41"Бунёдкор" — "Насаф" ўйини эфирга узатилмайди?!  9 18:26"Ордабаси" — "Тобол". Қозоғистон кубоги ўйини учун таркиблар маълум  0 18:20Суперлига. "Сурхон" – "Динамо" 0:2 (матнли трансляция)  5 17:57Суперлига. "Бунёдкор" – "Насаф" (матнли трансляция)  4 17:57"Арсенал" ва "Манчестер Юнайтед" жамоалари иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  1 17:50Про лига. "ФарДУ" ва "Олимпик MobiUz" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  2 17:00Суперлига. "Бухоро" — "Пахтакор" 0:4 (матнли трансляция)  17 16:50"Барселона" "Бавария" ҳимоячисини нишонга олди  2 15:58МЮ "Сандерленд"га мағлуб бўлса, Аморимни истеъфога чиқариши мумкин  4 15:20"Лидс" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  3 14:55Миржалол Қосимов: "Тўйдан олдин ноғора чалиб бўлмайди. Ҳаммаси Лёвдан бошланди"  19 14:26Бугун Ўзбекистон Пролигасида 4-давра ўйинлари старт олади  1 13:37"Ман Сити" футболчиси билан шартномани 2031 йилга қадар узайтирди  1 13:13U-20 жаҳон чемпионати-2027. Финалга Ўзбекистон мезбонлик қиладими ёки Озарбайжон?  11 12:50Суперлиганинг 23-турида ҳакамлик таҳлили: нотўғри четлатиш ва белгиланмаган пенальти  4

Ўзбекистон ва Португалия Профессионал футбол лигалари ҳамкорликда ишлайди Новости

Ўзбекистон ва Португалия Профессионал футбол лигалари ҳамкорликда ишлайди

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси 2019 йилги мавсум учун талабларни кучайтираётгани қайд этилганди. Яъни, келаси йилдан бошлаб Суперлиганинг ҳар бир клуби ўз академияси масаласига жиддий эътибор қаратиши шарт.

Бу борада ташкилот футбол академиялари ривожланган мамлакатлар билан алоқалар ўрнатишда давом этмоқда. Яқиндагина Ўзбекистон ва Португалия Профессионал футбол лигалари ўзаро ҳамкорлик борасида келишувга эришганди. Мазкур иш юзасидан ПФЛ Халқаро алоқалар бўлими вакили Зоҳид Акрамовни Порту шаҳрига жўнатди.

Бугун — 23 июль куни ПФЛ вакили аввалдан белгиланган учрашувга кўра Португалия Профессионал футбол лигаси ижрочи директори Сониа Карнейру ҳамда Юридик масалалар бўйича ижрочи директор Жаоу Мартинс билан кўришди. Эндиликда Португалия Профессионал футбол лигаси маркетинг, медиа, клублар билан ишлаш, трансляция ва бошқа турли масалалар бўйича ўз мутахассисларини Ўзбекистонга юбориб, семинарлар ташкил қилиш ва ўз тажрибаси билан ўртоқлашишга тайёр.

Қўшимчасига, “Порту” футбол клуби академияси билан ҳам ҳамкорлик қилиш бўйича келишиб олинди. Dragon Force номи билан машҳур академия мураббийлари сентябрь–октябрь ойларида Ўзбекистонга ташриф буюриб, ёш футболчиларга “Порту” методикаси асосида футбол сирларини ўргатади.

Маълумот учун, яқиндагина ЎФА биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджоновнинг имзоси билан Суперлига клубларига янги штат жадваллари тақдим этилган бўлиб, унда футбол академияси масаласи алоҳида ўрин тутганди. 2019 йилдан бошлаб барча клублар ўз академиясини йўлга қўйишга эътибор қаратади.

Рейтинг: +45   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика