RU

Последние новости

19:10"Ал Ҳилол" АПЛнинг таниқли мураббийига қизиқмоқда  1 18:43Германия терма жамоаси Миллатлар Лигасининг "Тўртлик финали" учун таркибини эълон қилди  9 18:19"Милан"нинг янги мавсум либоси намойиш этилди  0 17:50Осимхен "Ювентус"ни рад этди. АПЛнинг 2 та клуби уни трансфер қилмоқчи  1 17:26"Қўқон-1912" "Қизилқум"дан устун келган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 17:05Модричга "Реал"дан янги таклиф тушмади – Ла Лиганинг навбатдаги турида хайрлашув кутилмоқда  1 16:30Хаби Алонсо "Байер"дан Мадридга асосий ҳимоячисини олиб кетади  14 16:02Салиба жароҳати сабаб Миллатлар Лигаси финал босқичини ўтказиб юборади  6 15:35"Барселона" "Вест Хэм" ва Бундеслигада ишлаган топ-менежер билан музокаралар ўтказмоқда  0 15:08УEФА Евро-2028 мезбонларига гуруҳ босқичидан жой кафолатламайди  2 14:40Роналдиньо ўзини Месси ва Ямаль билан қиёслади  43 14:14Сергей Чигодаев: "CAFA U-17 – ўсмирлар ўртасидаги Осиё Кубогининг мини-версияси. Мақсадимиз – шу ёшдаги энг яхши футболчиларни саралаб олиш"  5 13:41Карвахаль Трент билан рақобат ҳақида гапирди  1 13:13Ямалнинг иш ҳақи оширилади. У "Барса"да энг кўп маош оладиган футболчилар учлигига киради  4 12:46"Олтин тўп"га даъвогарларнинг янгиланган рейтинги эълон қилинди. Ким фаворит?  25

Ўзбекистон U16 ўсмир қизлари Осиё чемпионати саралашидаги иштирокини якунлади Новости

Ўзбекистон U16 ўсмир қизлари Осиё чемпионати саралашидаги иштирокини якунлади

2017 йилда Хитойда ўтказиладиган 17 ёшгача бўлган қизлар ўртасидаги Осиё чемпионати саралашида иштирок этган Ўзбекистон ўсмир қизлар терма жамоаси ўз гуруҳида учинчи ўринни қўлга киритди.

16 ёшгача бўлган қизлардан ташкил топган Ўзбекистон терма жамоаси саралаш баҳсларини “D” гуруҳида олиб борди.

Ушбу саралаш гуруҳи ўйинларига Вьетнам мезбонлик қилди. Саралаш турнирининг илк учрашувида айнан мезбон терма жамоага қарши ўйин ўтказган ўзбекистонлик қизлар 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди.

Иккинчи учрашувда Фаластин билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаган Ўзбекистон саралаш турнирининг учинчи ўйинида Гонконгни 2:0, тўртинчи ўйинда Ироқни 4:0 ҳисобларида мағлуб этди.

Учинчи сентябрь куни бўлиб ўтган сўнгги тур учрашувида Ўзбекистоннинг рақиби ушбу саралаш гуруҳининг яққол фаворити – Австралия ўсмир қизлар терма жамоаси бўлди. Барча рақибларини фақат йирик ҳисоблар билан мағлуб этиб келаётган австралияликлар, Ўзбекистон дарвозасига ҳам 9 бора йўл топишди. Бу голларга Ўзбекистон фақат бир бора, Маржона Тўраеванинг голи билан жавоб бера олди– 1:9.

Таъкидлаш керакки, дастлабки турда Фаластинни 28:0 ҳисобида мағлуб этган Австралия, якунда 5 ўйинда 65 марта рақиблар дарвозасини ишғол қилиб, фақатгина Ўзбекистон билан учрашувда бир гол ўтказиб юборди.

Шу тариқа улар гуруҳда биринчи ўринни эгаллаб, Хитойдаги финал босқичига йўл олди. Ўзбекистон эса гуруҳда 3-ўринни қўлга киритиб, иштирокини шу босқичда якунлади.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика