RU

Последние новости

21:45ПСЖнинг икки футболчиси учун Клублар ўртасидаги ЖЧ якунланди. Хёйсен эса...  3 21:25Расман: "Банияс" Акмал Мозговойни ўз футболчиси сифатида таништирди  2 21:00Championat.asia ҳамда Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасининг ўтган ойдаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади  4 20:22Тиаго Силва: "Челси" ва ПСЖдан чексиз миннатдорман"  8 19:52"Арсенал" Евро ярим финалчиси трансферини ҳал этди  4 19:23​Рустам Ашурматов Эронга етиб борди  2 18:59Санчо "Ювентус"га молиявий талабларини маълум қилди  3 18:31Футболда ринг нафаси: Майкл Баффер Клублар ўртасидаги ЖЧга таклиф этилди   2 18:03"Футбол олами". Биринчи давра якунланди  1 17:47Сулоланинг янги вакили: Петр Чехнинг ўғли "Фулхэм" билан биринчи шартномасини тузди  7 17:19Гильермо Очоа ўзининг олтинчи мундиалида қатнашмоқчи  2 16:50Ушалмай қолган орзу: "Порту" Жотани қайтармоқчи эди  1 16:22"Тоттенхэм" япониялик ҳимоячи билан шартнома имзолади  1 15:54Афғонистон терма жамоаси Россияга ўртоқлик ўйини ўтказиш таклифини берди  5 15:24Дибала "Ливерпуль" нишонида  9

Ўзбекистон U-22 терма жамоаси Хитойдаги йиғинини якунлади Новости

Ўзбекистон U-22 терма жамоаси Хитойдаги йиғинини якунлади

Шуҳрат Мақсудов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-22 ёшлар терма жамоаси Хитойнинг Шанхай шаҳрида ташкиллаштирилган ўқув-машғулот йиғинини якунлади.
Хитойнинг Шанхай шаҳрида навбатдаги йиғинини ўтказган Ўзбекистон U-22 ёшлар терма жамоаси режага мувофиқ Хитой U-22 ёшлар терма жамоасига қарши иккита ўртоқлик учрашувида майдонга тушди. Дастлаб, 21 июнь кунии ўтказилган учрашувда Мақсудов шогирдлари 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган бўлсалар, 24 июнь куни бўлиб ўтган иккинчи учрашувда ҳисоб очилмаган - 0:0.

Эслатиб ўтамиз, терма жамоа бош мураббийи Шуҳрат Мақсудов Хитойдаги йиғин давомида жами 23 нафар футболчини синовдан ўтказган. Терма жамоа аъзолари 25 июнь куни Хитойдаги йиғинини якунлаб, 26 июнь куни тонгда Сеул орқали Тошкентга қайтиб келишади.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон U-22 ёшлар терма жамоаси келаси йилнинг март ойида ўтказилиши режалаштирилган U-22 ёшлар ўртасидаги Осиё Чемпионати саралаш баҳсларида иштирок этади. Айни дамда, саралаш ўйинлари санаси ва мезбони ОФК томонидан тасдиқланмаган.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика