RU

Последние новости

21:52"Динамо" футболчиларида маош бўйича муаммо борлиги тасдиқланди  0 21:25Суперлига. ОКМК мавсумни кетма-кет иккита мағлубият билан бошлади, Урганчда "Хоразм" зафар қучди  10 21:08"Насаф" Самарқандда "Сўғдиёна"ни мағлуб этди  23 20:52Суперлига. "Динамо" "Бунёдкор" майдонида ғалаба қозонди  28 20:28"Металлург" клуби яна бир масалани ижобий ҳал қилди   1 20:15Расман: Жесси Лингард "Коринтианс" футболчисига айланди  0 19:52"Манчестер Сити" собиқ сардори оғир хасталикка чалинди  0 19:23Конате "Реал"нинг асосий трансфер мақсадига айланди  0 18:55Артета "Реал"да пайдо бўлиши мумкин! Бунинг учун икки омил тўғри келиши керак  7 17:26ЖЧ-2026да ҳар бир тайм учун мажбурий танаффус жорий этилади  7 16:57Фати "Реал" сафида дебют қилиши мумкин  9 16:29"Барселона" президенти лавозимига номзодлар маълум  5 16:01Витинья кимларни энг кучли ярим ҳимоячилар деб билади?  19 15:33"Роналду эффекти": "Альмерия" Испаниянинг энг оммабоп клублари қаторига кирди  6 15:08Аёллар ўртасидаги Осиё Кубоги. Ўзбекистон Хитойга йирик ҳисобда таслим бўлди  23

Ўзбекистон U-20 нимчорак финалда Грецияга қарши ўйнайди Новости

Ўзбекистон U-20 нимчорак финалда Грецияга қарши ўйнайди

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси U-20 ЖЧ-2013 нимчорак финалида Греция ёшларига қарши тўп суради.
29 июнь, шанба куни Уругвайга қарши ЖЧ-2013 гуруҳ босқичи сўнгги тур учрашувидан сўнг, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси гуруҳда 3-ўринни банд этди. Қайд этиш жоиз, Аҳмаджон Мусаев шогирдлари камида учинчи ўрин билан плей-оффга чиқиб бўлганликлари 3-тур доирасида 28 июнь куни ўтказилган ўйинлардан сўнг маълум бўлиб улгурганди.

Гуруҳларда 3-ўринларни эгаллаган терма жамоалар рейтингига кўра, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 2-поғонадан жой олди. Бу эса, тақвимга кўра, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 2 июль, сешанба куни Газиантеп шаҳрида «D» гуруҳи ғолиби Греция ёшлар терма жамоасига қарши тўп суришини билдиради.

Греция ёшлар терма жамоаси Туркия давом этаётган жаҳон чемпионати баҳсларида амалдаги Европа вице-чемпиони мақомида иштирок этмоқда. Эстонияда бўлиб ўтган ёшлар ўртасидаги 2012 йилги Европа чемпионатида Костас Цанас шогирдлари жами бешта ўйин ўтказиб (шундан учтаси – гуруҳ босқичида), фақат икки марта ва фақат Испания ёшлар терма жамоасига – дастлаб, мусобақа стартида, сўнг ҳал қилувчи финал учрашувида мағлубиятга учраган. Испания гуруҳ босқичи доирасидаги баҳсда Грецияни биринчи бўлимдаги голлар ҳисобига мағлуб этган бўлса (2:1), финал учрашувида греклар салкам 80 дақиқа ҳимояда бехато ҳаракат қилишган. Греция, Европа чемпионати давомида, Эстонияни 4:1, Португалияни 3:2, ярим финалда эса, қўшимча вақтларда Англияни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратган.

Греция ёшлар терма жамоасининг жаҳон чемпионатидаги муваффақиятли иштироки ҳам кутилмаган воқеа сифатида баҳоланмоқда. Хусусан, Мексикага қарши гуруҳ босқичи 1-тур учрашувида греклар 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб, ўзига хос сенсация эгасига айланишди. Гуруҳдаги кейинги икки ўйинда – Парагвай (1:1) ва Мали (0:0) билан ўйинларда дуранг қайд этилди. Цанас шогирдлари, кўрсаткичлари Парагвайники билан тенг бўлиб қолгани сабаб, қуръа натижасига кўра, беш очко билан «D» гуруҳида биринчи ўринни эгаллади.

Шундай қилиб, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 2 июль, сешанба куни, Газиантеп шаҳридаги Комил Ўжак номли стадионда, Тошкент вақти билан 20:00да Греция терма жамоасига қарши ўйинни бошлайди. Ушбу жуфтлик ғолиби чорак финал босқичида 6 июль куни Ризе шаҳрида Франция – Туркия жуфтлиги ғолибига қарши майдонга тушади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика