RU

Последние новости

11:46Неъматулло Қутибоев: "Таркибида Ўзбекистон миллий терма жамоасида ўйнаган футболчилари бор бўлган "Бухоро"га муносиб қаршилик қилдик"  0 11:38Улуғбек Бакаев: "Арал" билан баҳсдаги дуранг адолатли натижа"  0 11:34Кеча Ўзбекистон олимпия терма жамоасига ғалаба учун нима етишмади? Николай Егоричевнинг фикрлари  6 11:11Руслан Аҳмедов: "Вилоят ҳокими 2024 йилда "Хоразм" клубига база қуриб беришга ваъда берган"  1 10:55Асрор Алиқулов: "Машъал" гол ўтказмаганига битта сабаб бор"  0 10:45Жасур Жалолиддинов: "Финалда кучли жамоа ютқазди"  13 10:36Анвар Бердиев: "Рақиб 10 киши бўлиб қолганида тайёр ғалабани қўлдан чиқаришни тушунтириш ва тушуниш қийин"  0 10:25"Дўстлик" бош мураббийи Николай Шевченко: "Қўқон-1912" яримта вазиятдан ҳам гол уришга эришди"  1 10:20Муҳсин Низомиддинов: "Дўстлик" жамоасини яхши ўрганиб чиққандик"  0 10:00"Андижон" 8 йиллик қора анъанага чек қўядими?  2 09:40Эшитдик-да! Ўзбекистон U-23 июнь ойида халқаро турнирда иштирок этади, аммо...  17 08:45Улуғбек Ҳошимов: "Кайфиятни туширмаймиз, чунки олдимизда Олимпиада турибди"  12 08:23Русланбек Жиянов: "Финалда ким кучли эканлигини ўйин бўйича кўрсатдик"  13 07:57Ҳусайн Норчаев: "Финалда мағлуб бўлганимиз алам қилди, лекин..."  16 07:25Суперлига қайтмоқда. Бугун "Андижон" "Бобур Арена"да "Сўғдиёна"ни қабул қилади   12

Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси: саралаш баҳсларигача Новости

Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси: саралаш баҳсларигача

1995 йилда туғилган футболчилардан иборат Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 2012 йил охирида ташкил этилган.

Ўшанда ушбу терма жамоага ёшлар билан ишлаш бўйича катта тажрибага эга бўлган мутахассис – Алексей Евстафеев бош мураббий этиб тайинланган эди.

Терма жамоа февралдан бошлаб деярли ҳар ой ўқув-машғулот йиғинлари ташкил этди, ўндан ортиқ назорат учрашувларида иштирок этди, ушбу учрашувлардан бештаси бошқа мамлакатларнинг ёшлар терма жамоаларига қарши ўтказилди. Бугун U-19 терма жамоаси сафида Қатарда, бўлажак саралаш баҳсларида иштирок этиш учун тайёргарлик кўраётган 23 футболчидан 8 нафари Ўзбекистон Биринчилигида иштирок этувчи клублар («Янгиер», «Машъал», «Андижон», «Чуст-Пахтакор», «Аланга», «Спартак»)да тўп сурса, яна биттаси Россиянинг «Рубин» жамоасида ўз фаолиятини давом эттирмоқда. Қолган барча футболчилар Олий Лигада иштирок этувчи «Бунёдкор», «Пахтакор», «Бухоро», «Насаф» клублари вакилларидир.

Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоасининг аксарият аъзолари учун Қатардаги Непал, Ҳиндистон, Туркманистон ва Қатарга қарши бўлажак баҳслар халқаро майдондаги илк расмий ўйинлар бўлади. Ўз навбатида, терма жамоа сафида халқаро мусобақаларда тобланиб улгурган бир қатор футболчилар ҳам бор. Жумладан, ярим ҳимоячи Бобур Давлатов ва ҳужумчи Забиҳилло Ўринбоев 2010 йили Тошкентда ўтказилган ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатидаёқ ном чиқариб улгуришган эди. Осиё вице-чемпиони сифатида кейинчалик Мексикада ташкил этилган 2011 йилги ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати баҳсларида ҳам иштирок этган ҳар иккала футболчи Ўзбекистон термасининг жаҳоннинг энг кучли саккиз термаси қаторига киришига муносиб қўшди.

Забиҳилло Ўринбоев, шунигдек, 2012 йилги ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида ярим финалгача, 2013 йилги ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати баҳсларида эса чорак финалгача етиб борган. Қўшимча сифатида, Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимовнинг ўғли – Мижамол Қосимов ҳам Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси етакчиларидан бири ҳисобланади.

Қуйида Алексей Евстафеев қўл остидаги Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоасининг 2013 йилдаги, саралашгача бўлган фаолияти тўғрисидаги маълумотлар билан танишишингиз мумкин.

Февраль
Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоасининг илк йиғини 2-8 февраль кунлари ўтказилди. Унда Алексей Евстафеев бошчилигидаги мураббийлар штаби, икки гуруҳга ажратган ҳолда, жами 50 нафар футболчини кўрикдан ўтказди.

Апрель
Терма жамоа илк хорижий йиғинини БААда ўтказди. Алексей Евстафеев шогирдлари ушбу мамлакатда ташкил этилган Emirates Cup мусобақасида иштирок этиб, БАА, Қатар ва Саудия Арабистони U-19 ёшлар терма жамоаларига қарши майдонга тушди. Барча учрашувларда ўзбекистонлик футболчилар имкониятни бой беришди. Терма жамоа мусобақага жўнаб кетиш арафасида Тошкентда «Бунёдкор-2»га қарши ўтказилган учрашувда ҳам мағлубиятга учраган эди.

5 апрель. Ўзбекистон U-19 – «Бунёдкор-2» 1:2.
Гол:
Аслиддин Абдиев.

9 апрель. БАА U-19 – Ўзбекистон U-19 4:1.
Гол:
Аслиддин Абдиев.

11 апрель. Қатар U-19 – Ўзбекистон U-19 1:0.

13 апрель. Саудия Арабистони U-19 – Ўзбекистон U-19 2:1.
Гол:
Андрей Сидоров.

Май
Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси 12-17 май кунлари Тошкентда 23 футболчи билан ўқув-машғулот йиғинларини ўтказди. Йиғин доирасида «Локомотив-2» ва Дилшод Нуралиев қўл остидаги Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасига қарши назорат ўйинлари ўтказилди. Ҳар иккала ўйинда ҳам имконият бой берилди.

14 май. «Локомотив-2» – Ўзбекистон U-19 4:3.
Гол:
Андрей Сидоров, Игорь Рогованов (2та).

17 май. Ўзбекистон U-17 – Ўзбекистон U-19 1:0.

Июль
Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоасининг навбатдаги йиғини 16-21 июль кунлари Тошкентда ўтказилди. Жами 25 нафар футболчи иштирок этган ўқув-машғулот йиғини доирасида «Пахтакор» ёшлар жамоасига қарши битта назорат ўйини ўтказилди. Игорь Рогованов ва Элдор Шомуродов томонидан киритилган икки жавобсиз гол терма жамоага мавсумдаги илк ғалабани келтирди.

20 июль. Ўзбекистон U-19 – «Пахтакор-2» 2:0.
Голлар:
Игорь Рогованов, Элдор Шомуродов.

Август
Терма жамоанинг августдаги ўқув-машғулот йиғинлари Тошкент вилоятининг Дукент шаҳарчасида ташкил этилди. 2-13 август кунлари давомида Алексей Евстафеев шогирдлари Ўзбекистон Биринчилигида иштирок этаётган «Андижон» жамоасига қарши, шунингдек, «Олмалиқ»нинг ёшлар жамоасига қарши жами учта ўйин ўтказишди. «Олмалиқ» ўринбосарларига қарши дастлабки ўйинда 1995 йилда туғилган ёшлар терма жамоаси жуда йирик – 8:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

7 август. Ўзбекистон U-19 – «Андижон» 1:1.
Гол:
Аббос Отахонов.

10 август. Ўзбекистон U-19 – «Олмалиқ-2» 8:1.
Голлар:
Игорь Рогованов (4та), Мақсуд Маҳмудов (2та), Дурбек Камолов, Андрей Сидоров.

12 август. Ўзбекистон U-19 – «Олмалиқ-2» 4:1.
Голлар:
Аслиддин Абдиев, Элдор Шомуродов, Миржамол Қосимов, Жавоҳир Соҳибов.

Сентябрь
Осиё чемпионати саралаш баҳсларига тайёргарлик доирасидаги сўнгги катта йиғин 3-9 сентябрь кунлари Тошкент шаҳрида ташкил этилди. Йиғин доирасида Тошкентда меҳмон бўлган Япония ёшлар терма жамоасига қарши иккита назорат ўйини ўтказилди. 5 сентябрь куни ўтказилган дастлабки ўйинда японлар 3:2 ҳисобида ғалаба қозонишган бўлса, уч кундан сўнг ўтказилган баҳсда 2:2 ҳисобида дуранг натижа қайд этилди.

5 сентябрь. Ўзбекистон U-19 – Япония U-19 2:3.
Голлар:
Игорь Рогованов (2та).

8 сентябрь. Ўзбекистон U-19 – Япония U-19 2:2.
Голлар:
Андрей Сидоров, Мақсуджон Маҳмудов.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика