RU

Последние новости

01:07Саудия Арабистони. Марказий ўйинда "Ал Аҳли"дан суперкамбэк!  2 00:51Микель Артета "Манчестер Сити"га қарши ўйин ҳақида: "Арсенал" ўз даражасига баҳо бериши мумкин"  0 00:30Жером Боатенг фаолиятини якунлади  0 00:13"Реал"нинг учинчи аппеляцияси ҳам рад қилинди  0 23:57Миржалол Қосимов: "Туғилган кунимга энг яхши совға бўлди"  0 23:29ЕЧЛнинг 1-тур рамзий термаси эълон қилинди  6 23:04Илёс Зейтуллаев: "Бундай ўйинлар кўпроқ дарс беради"  1 22:45Суперлига. ОКМК — “Бунёдкор” 5:1  0 22:14"Барселона" ПСЖ билан ўйинни қайси стадионда ўтказиши маълум  1 21:55Элдор Мойлиев: "Барчамизнинг мақсадимиз битта: "Шўртан"ни Суперлигада олиб қолиш"  7 21:35Камолиддин Тожиев: "Шўртан" 10 киши бўлиб ҳимоялангани бизга қийинчилик туғдирди"  17 21:23Сардор Мирзаев 861 кундан кейин катта футболга қайтди  0 20:52Суперлига. "Пахтакор" сўнгги ўриндаги "Шўртан" майдонида очко йўқотди  63 20:28Суперлига. ОКМК ўз майдонида "Бунёдкор"ни янчиб ташлади  10 19:49Арне Слот: "Одамлар Вирц атиги 22 ёшда эканлигини унутиб қўймоқда"  2

Ўзбекистон U-18 футболчиси Абдуллоҳ Омоналиев: "Ортга соврин билан қайтишни мақсад қилганмиз" Новости

Ўзбекистон U-18 футболчиси Абдуллоҳ Омоналиев: "Ортга соврин билан қайтишни мақсад қилганмиз"

Хабарингиз бор, айни пайтда Фарҳод Нишонов бошчилигидаги Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Тожикистонда CAFA турнирида иштирок этмоқда

Вакилларимиз куни кеча мезбонлар билан куч синашишди (1:1), олдинда эса уларни Афғонистонга қарши баҳс кутмоқда. Мазкур ўйин олдидан терма жамоа футболчиси Абдуллоҳ Омоналиевнинг фикрлари билан қизиқдик. 


-  CAFA мусобақаси қандай таассурот қолдирмоқда?

- Турнир яхши ўтмоқда. Барча шароитларни яратиб беришяпти, дея оламан. 3та учрашув ўтказдик, эртага сўнгги ўйинимиз. Ғалаба қозониб ортга соврин билан қайтишни мақсад қилганмиз. 

- Тожикистон билан сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолдик. Турли буюмлар отилганини футболчилар қандай қабул қилди?

- Очиғи бундай ҳолат юз беришини кутмагандик. Биз голдан сўнг ҳиссиётларимизни яшира олмасдик. 

Абдуллоҳ Омоналиев 2-рақам

- Учрашувлар қандай майдонларда ўтмоқда?

- Майдонлар яхши, деб ўйлайман. Аслида CAFA турнирлари сунъий майдонда ўтиши керак эди. Бизни ўйлаб табиий майдонга кўчиришди. Ташкилотчиларга бунинг учун миннатдорчилик билдирамиз. 

- Афғонистон билан учрашувга тайёргарлик қандай кетяпти? Рақибнинг даражаси футболчиларнинг ҳаддан ортиқ хотиржамликка берилишига сабаб бўлмаяптими?

- Тайёргарлик аъло даражада. Барча жамоага бир ҳилда муносабатда бўламиз. Бу ҳали бошланиши. Олдинда бизни катта мақсадларимиз кутяпти. Шу боис бўшашмаслигимиз зарур. 


Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика