RU

Последние новости

09:16"Интер Майами" жаҳон чемпионини сотиб олди  0 08:43Ёзги трансфер ойнасида 300 миллион сарфлаб бўлган "Ливерпуль" "Ювентус" футболчига таклиф билан чиқди  0 08:08Эральдо Чинарига асосий даъвогар Ўзбекистон жамоаси маълум  5 07:35ПСЖ собиқ футболчиси Остон Ўрунов жамоадошига айланди  1 01:43Бельгия. "Антверпен" мавсумни дуранг билан бошлади, Ўринбоев майдонга туширилмади  4 01:19"Ювентус" собиқ футболчисини ортга қайтаришни истайди  1 00:55Маунт: "МЮ еврокубокларга қайтиши керак"  1 00:37"Челси" Стерлингни сотишни истайди, бироқ бир муаммо бор  0 00:14"Ньюкасл" Исакни сотмоқчи эмас  2 23:21Ўзбекистон U23 терма жамоаси Японияга қарши ўйин учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  1 22:48"Хоразм" "Андижон" ҳимоячисини таркибига қўшиб олди  0 22:31Виктор Гёкереш Лондонга етиб борди  0 22:11"Сўғдиёна" ва "Шўртан" ўртоқлик учрашувида жанговар дуранг қайд этди  0 21:59"Мираброр Усмонов хотира турнири". Саудия Арабистони иккинчи ўйинда ҳам мағлуб бўлди  1 21:26"Хоразм" Аббос Отахоновни таркибига қўшиб олди  3

Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Шотландия билан дуранг ўйнади Новости

Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Шотландия билан дуранг ўйнади

Хабарингиз бор, Отабек Ғуломхўжаев бошчилигидаги терма жамоамиз халқаро мусобақадаги ўзининг биринчи ўйинини Шотландия U18 терма жамоасига қарши ўтказди.

Ўйиннинг 32 дақиқасида Шотландия терма жамоаси футболчиси Этан Жеймс ҳисобни очди. Биринчи бўлим тенг курашлар остида ўтиб, дарвозалар бошқа ишғол қилинмади.

Иккинчи бўлимни футболчиларимиз тўлиқ устунлик билан бошлашди. Ўйиннинг 55-дақиқасига келиб Отабек Ғуломхўжаев бир йўла 3 нафар футболчини алмаштирди. Шундан сўнг ҳамюртларимизнинг хужумлари янада кескинроқ тус ола бошлади. 58 дақиқада ўзбекистонликларнинг хавфли хужумини шотландияликлар қоидани бузган ҳолатда тўхтатишга мажбур бўлишди ва ҳакам ўйинда пенальти белгилади. Пенальтини аниқ бажарган Жасур Жалолиддинов ҳисобни тенглаштирди. Ўйин охирига қадар ушбу ҳисоб ўзгармай қолди.

Эслатиб ўтамиз, ҳамюртларимиз кейинги ўйинни 13 октябрь куни Белгияга қарши ўтказишса, сўнгги ўйин 15 октябрь куни Францияга қарши бўлиб ўтади.

Халқаро мусобақа
Шотландия – Ўзбекистон 1:1
Голлар:
Этан Жеймс 32, 1:0, Жасур Жалолиддинов 58, 1:1.
Ўзбекистон U-17: Абдувохид Неъматов, Улуғбек Хошимов, Хожимат Эркинов, Одил Абдумажидов, Бехзод Шамсиев, Суннатилло Ҳамиджонов, Иброҳим Халил Йўлдошев, Элдор Бегимов,  Иброхим Ибрагимов, Жасур Жалолиддинов, Диёр Рамазонов.
Шотландия U-18: Росс Эндрю Синклейр, Натан Паттерсон, Дин Кемпбелл, Люк Робинсон, Тейлор Уилсон, Марк Леонард, Этан Эрхахон, Энтони МакДоналдс, Эидан Фитцпатрик, Жейми Семпл, Этан Жеймс.

Рейтинг: +18   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика