RU

Последние новости

02:29Бундеслига. "Бавария" иродали ғалаба қайд этди  1 02:10Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ва "Ал Насср" мағлуб бўлди  14 00:44"Челси" ёзда дарвозабонини сотмайди  0 00:15"Реал" жаримага тортилди  16 23:50"Барселона" футболчиси "Палмейрас"га ўтди  0 23:20Антони АПЛнинг бошқа жамоасига ўтиши мумкин бўлганини айтди  2 22:31Аббосбек Файзуллаев "Бавария" қизиқишлари доирасида!  22 22:18Лео Месси: "Парижда бахтли эмасдим"  10 21:41Моуринью "Галатасарой"ни судга берди  0 21:14Пеп Гвардиола: "Кевин де Брюйнедан ташқари 30 ёшдан ошган барчанинг қолишини истайман"  3 20:46АПЛ ҳаками бир ярим йилга Европа футболидан четлатилди  3 20:00Ўзбекистон кубоги финаллари тарихи. Қайси ўйинларда кимлар майдонга тушган?  1 19:48Шенсни яна 1 йил "Барселона"да қоладими?  1 19:24Ҳоланддан ноёб рекорд. Ундан олдин фақат Кейн бу ишни қила олган  0 18:58"Реал" ва "Интер" Ҳусановни сафига қўшиб олишни истаган. Фабрицио Романо тафсилотлар билан бўлишди  14

Ўзбекистон U-17 ўсмирлар терма жамоаси Испаниядаги халқаро турнирда иштирок этади Новости

Ўзбекистон U-17 ўсмирлар терма жамоаси Испаниядаги халқаро турнирда иштирок этади

Дилшод Нуралиев бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-17 ўсмирлар терма жамоаси 30 сентябрь - 4 октябрь кунлари Испаниянинг Марбелья шаҳрида бўлиб ўтадиган халқаро турнирда иштирок этади.
Ўсмирлар ўртасидаги (U-17) жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон U-17 ўсмирлар терма жамоаси 30 сентябрь - 4 октябрь кунлари Испаниянинг Марбелья шаҳри мезбонлик қиладиган U-17 ўсмирлар терма жамоалари ўртасидаги халқаро турнирда иштирок этади. Мазкур мусобақада, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасидан ташқари Аргентина, Кот д‘ Ивуар ҳамда Мексика ўсмирлар (U-17) терма жамоалари қатнашади.

Таъкидлаш жоиз, юқорида номлари келтирилган терма жамоаларнинг барчаси шу йилнинг октябрь ойида БАА мамлакатида старт оладиган U-17 ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати финал босқичи иштирокчилари саналишади.

Испаниядаги халқаро турнир Нуралиев шогирдлари учун октябрь ойида бошланадиган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати баҳсларидан олдинги сўнгги тайёргарлик вазифасини ўтаб беради. Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси турнирдаги дастлабки учрашувида 30 сентябрь куни Кот д‘ Ивуар ўсмирлар терма жамоасига қарши тўп суради. Нуралиев шогирдлари 2 октябрь куни Мексика ўсмирлар терма жамоасига қарши ўйнаса, турнирдаги сўнгги учрашувда 4 октябрь куни Аргентина ўсмирлари Ўзбекистонга рақиблик қилади.

U-17 ўсмирлар ўрастидаги Халқаро турнир.
30 сентябрь - 4 октябрь. Марбелья, Испания

30 сентябрь.
Ўзбекистон (U-17) - Кот д‘ Ивуар (U-17)

2 октябрь.
Ўзбекистон (U-17) - Мексика (U-17)

4 октябрь.
Аргентина (U-17) - Ўзбекистон (U-17)
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика