RU

Последние новости

23:35"Ювентус" Моттанинг ўрнига кимларнинг номзодини кўриб чиқмоқда?  0 23:18Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси ўқув-машғулот йиғини якунига етди  0 23:04РПЛ. "Рубин" меҳмонда "Ахмат"га мағлуб бўлди, Ашурматов 82 дақиқа ўйнади ва сариқ карточка олди  2 22:45Англия кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Плимут"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  29 22:06Бернарду Силва Абдуқодир Ҳусанов ҳақида гапирди  7 21:41"Реал Бетис" — "Реал Мадрид". Таркиблар маълум  37 21:16"Наполи" — "Интер". Марказий ўйин учун таркиблар маълум  7 20:53РПЛ. "Зенит" ва ЦСКА Петербургда нурсиз дуранг ўйнади, Файзуллаев 67 дақиқа ўйнади  15 20:17Расман: Элдор Шомуродов — "Рома"нинг февраль ойидаги энг яхши ўйинчиси!  20 19:42Футболда янги қоида пайдо бўлди  8 19:34U20 Осиё Кубоги. Финалда ғолиб пенальтилар серияси орқали аниқланди  7 19:17РПЛ. Эсанов захирадан майдонга тушган баҳсда "Акрон" мағлубиятга учради  1 18:52ПФЛ клубларни 25 мартга қадар қарзларни тўлашга чақирди  2 18:12ПФЛ Ўзбекистон Суперлигаси 2025 интросини тақдим этди  4 17:54"Нефтчи": 4 мингга яқин йиллик абонемент сотиб бўлинди  21

Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Тошкентдаги йиғинини якунлади Новости

Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Тошкентдаги йиғинини якунлади

Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси 20 август куни Тошкентнинг «Бунёдкор» клуби ёшларига қарши назорат ўйинида майдонга тушди ва 1:2 ҳисобида мағлубиятга учради.
Шу йилнинг 6-20 сентябрь кунлари Таиландда ўтказиладиган U-16 ўсмирлар ўртасидаги Осиё Чемпионати финал босқичига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси 14-20 август кунлари Тошкентда ўзининг навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини ўтказди.

Мазкур йиғин давомидаги сўнгги назорат учрашуви кеча «Бунёдкор» клуби академиясига тегишли стадионида бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси Тошкентнинг «Бунёдкор-2» жамоасига қарши майдонга тушди. Қизиқарли кечган ўйин «Бунёдкор» ёшларининг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунига етди.

Элатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-16 ўсмирлари Осиё Чемпионатига жўнаб кетиш олдидан 24-31 август кунлари Малайзияда йиғин ўтказади. Мазкур йиғин давомида эса, 26 ва 28 август кунлари Малайзия U-16 ўсмирлар термасига қарши иккита ўртоқлик ўйинида майдонга тушади. Малайзиядаги йиғин якунига етгач, терма жамоа Осиё Чемпионатида иштирок этиш учун у ердан тўғри Таиландга йўл олади.

Эслатиб ўтамиз, Таиландда бўлиб ўтадиган U-16 ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати 6-20 сентябрь кунлари бўлиб ўтади. Александр Мочинов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси мусобақанинг гуруҳ босқичида Непал, Кувайт ва КХДР ўсмирлар терма жамоаларига қарши ўйнайди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика