RU

Ўзбекистон терма жамоаси 2 йилдан сўнг сафарда йирик ғалабага эришди Новости

Ўзбекистон терма жамоаси 2 йилдан сўнг сафарда йирик ғалабага эришди

Кеча Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё Кубоги-2015 саралаши доирасида Вьетнамни сафарда 3:0 ҳисобида мағлуб этди.
Терма жамоамиз сўнгги бор 2011 йилда сафардаги ўйинда йирик ҳисобдаги ғалабага эришган. Ўша йилнинг 28 июль санасида ЖЧ-2014 саралаши доирасида Қирғизистон майдонида 3:0 ҳисобида муваффақиятга эришилганди. Орадан 2 йил 3 ой 18 кун ўтгач Ўзбекистон терма жамоаси сафарда йирик ғалабани қўлга киритди.

Эслатиб ўтамиз, кечаги ўйинда Воҳид Шодиев, Игорь Сергеев ва Сардор Рашидовнинг урган голлари Ўзбекистонга ғалаба тақдим этди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика