RU

Последние новости

18:45"Хоразм" етакчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттиради  1 18:28Қатар, Саудия Арабистони ва Малайзия клублари Забиҳилло Ўринбоевга даъвогар  1 18:08АПЛда ноябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар маълум  2 17:54Инсайд тасдиқланди: Жамшид Болтабоев "Андижон" шарафини ҳимоя қилади  4 17:48Инсайд тасдиқланди: Дилшод Комилов — "Навбаҳор" футболчиси!  1 17:34Райс, Доку ва Фернандеш ва бошқалар: АПЛда ой футболчиси аниқланмоқда  2 17:18Расман: "Навбаҳор" "Андижон" аъзосини трансфер қилди  8 17:00Transfermarkt: Энди Ўзбекистон Суперлигасида 1 миллион ва ундан қиммат 8 футболчи бор  3 16:3120 йилдан сўнг Ўзбекистонга қайтаётган Юрген Гёде охирги марта қайси жамоада ишлади?  12 16:04Расман: "Андижон" грузиялик футболчи трансферини эълон қилди  9 15:38Ибрагимович ўзига юклатилган муҳим роль ҳақида маълумот берди  1 15:09Клублар африкалик футболчиларни 15 декабргача қўйиб юбориши шарт — ФИФА  3 14:47"Роналдиньони сотиб юборинг, бугун эрталаб машғулотга ўз вақтида келди". Аллегри "Милан" вице-президентига нима деган эди?!  4 13:58"Париж" Беллингемга кўз тикди  4 13:30Германиялик тажрибали мутахассис "Нефтчи"да Исмоиловга кўмаклашади  19

Моуринью "Ман Сити"нинг қоидабузарликлари ҳақида: "Қонун бўйича 2017/18 мавсумда МЮ чемпион бўлиши керак эди" Новости

Моуринью "Ман Сити"нинг қоидабузарликлари ҳақида: "Қонун бўйича 2017/18 мавсумда МЮ чемпион бўлиши керак эди"

Жозе Моуринью қонун бўйича "Манчестер Юнайтед" 2018 йилда АПЛ чемпиони бўлиши керак эди деб ҳисоблайди.

"Бу клуб учун муҳим пайт эди – фақат сэр Алекснинг кетиши сабабли эмас, балки [МЮ собиқ ижрочи директори] Дэвид Гиллнинг кетиши сабабли ҳам.

Мен Дэвид Мойесдан кейинроқ келдим ва ўша пайтда клуб ҳали ҳам оғир даврни бошдан кечираётган эди.

Биз бир неча соврин ютиб, лигада иккинчи ўринни эгалладик. Мен ҳанузгача тушунмайман, нега молиявий фейр-плей қоидаларини бузган клублар жазо тариқасида пул тўлайди. Менимча, улар очколар билан жавоб бериши керак.

"Манчестер Сити" жазоланди ва қонун бўйича биз чемпион бўлишимиз керак эди" – деди МЮнинг собиқ бош мураббийи, ҳозирда "Фенербахче"ни бошқараётган Моуринью Canal 11 га берган интервьюсида.

2017/18 йилги мавсумда "Манчестер Сити" 100 очко тўплаб Англия чемпиони бўлди. "МЮ" 81 очко билан иккинчи ўринни эгаллади.

2023 йил февралда АПЛ "Манчестер Сити"ни 2009 йилдан 2018 йилгача бўлган даврда молиявий қоидаларнинг 115 турли хил бузилишларида айблаган эди.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика