RU

Последние новости

01:55Ла Лига. Ямалсиз "Барселона" "Валенсия"га жавобсиз 6 та гол урди  15 01:53А Серия. Модричнинг голи "Милан"га "Болонья" билан ўйинда ғалабани тақдим этди  3 00:03Гвардиола Ҳусановнинг ўйини ҳақида фикр билдирди  20 23:45АПЛ. "Манчестер Сити" – "Манчестер Юнайтед" 3:0  1 23:33Маттиас Яйссле: "Насаф"нинг кучли томонларини яхши биламиз, аммо ғалаба учун ўз устунлигимизга эътибор қаратамиз"  3 22:42Лига 1. ПСЖ "Ланс"ни қийинчиликсиз таслим этди  1 22:25АПЛ. Ҳусанов тўлиқ ўйнаган Манчестер дербисида "Сити" "Юнайтед"ни йирик ҳисобда енгди  88 22:13ОПЛ. "Нефтчи" ва "Сабаҳ" ўзаро дуранг ўйнади, Раҳмоналиев иккинчи тайм бошида майдонга тушди  0 21:21Рўзиқул Бердиев: "Олдин ҳам "Ал Аҳли" сингари катта салоҳиятга эга жамоаларга қарши ўйнаганмиз"  14 21:10Илёс Зейтуллаев: "Янги стадионда тўп тепиш ўзгача ҳиссиётларни берди"  1 20:46Ҳаким Фузайлов: "Яна эски касалимиз қўзғади"  6 20:02АПЛ. "Ливерпуль" 90+5 дақиқада пенальтидан урилган гол эвазига "Бёрнли"ни мағлуб этди  16 20:00Про Лига. "Арал" "Олимпик"га имконият қолдирмади  1 19:55Абдухолиқовнинг пеналтидан киритган голи "Бунёдкор"га ғалаба тақдим этди  8 19:28А Серия. "Рома" Римда "Торино"га мағлуб бўлди  9

Ўзбекистон терма жамоаси ёпиқ ўйинда Қирғизистонни йирик ҳисобда таслим этди Новости

Ўзбекистон терма жамоаси ёпиқ ўйинда Қирғизистонни йирик ҳисобда таслим этди

Айни пайтда Ўзбекистон ва Қирғизистон миллий терма жамоалари ўртасидаги назорат ўйини бўлиб ўтди.

Баҳс "Бунёдкор" стадионида ёпиқ эшиклар ортида ўтказилмоқда.


Ҳозирча, вакилларимиз 9 дақиқада Сардор Рашидов томонидан киритилган гол эвазига ҳисобда олдинда боришмоқда. Учрашувнинг 43 дақиқасида Игорь Сергеев терма жамоамизнинг иккинчи голини киритди.

Учрашувнинг иккинчи бўлими давом этмоқда.

Беллашувнинг 84 дақиқасида Сардор Мирзаев ҳисобни йириклаштириб қўйди.

Жалолиддин Машарипов ўйиннинг сўнгги дақиқасида тўртинчи голни урди.

Александр Гейнрих ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда пенальтидан бешинчи голни урди.

Шу тариқа Самвел Бабаян бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси ёпиқ эшиклар ортида ўтган баҳсда Қирғизистонни йирик ҳисобда таслим этди.


Назорат ўйини
Тошкент, "Бунёдкор" стадиони
25.08.2017, 20:00
Ўзбекистон - Қирғизистон 5:0
Голлар:
С.Рашидов 9, И.Сергеев 43, С.Мирзаев 84, Ж.Машарипов 90+2, А.Гейнрих 90+4 (пен.)

Ўзбекистон: Игнатий Нестеров (Александр Лобанов, 74) - Фарруҳ Сайфиев (Владимир Козак), Анзур Исмоилов (Даврон Ҳошимов), Егор Кримец (Шерзод Аъзамов), Ислом Тўхтахўжаев (Акмал Шораҳмедов) - Отабек Шукуров (Азиз Ғаниев), Азиз Хайдаров (Жамшид Искандеров), Сервер Жепаров (Александр Гейнрих) - Сардор Рашидов (Сардор Мирзаев), Игорь Сергеев (Темурхўжа Абдухолиқов), Марат Бикмаев (Жалолиддин Машарипов).

Рейтинг: +17   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика