RU

Последние новости

17:56"Челси"га Англия футбол ассоциацияси томонидан 74 та айблов қўйилди  0 17:27Суперлига. "Машъал" - "Шўртан". Таркиблар маълум  0 17:22Вадим Абрамов: "Андижон" Азмиддинов қизил карточка олгани учун биз билан ҳозир ўйнашга рози бўлмади"  4 16:52ЖЧ-2026 фаворитлари айтилди. Ўзбекистон қайси ўринда?  6 16:24Франция терма жамоаси собиқ дарвозабони фаолиятини якунлади  0 15:556 минг сиғимли стадион "Барса" – "Валенсия" учрашувини қабул қилади. Ла Лига рози  2 15:28"Реал" собиқ футболчиси Гонконгга кўчиб ўтди  0 14:54АПЛ топ-клублари "Барселона" вундеркиндини сотиб олмоқчи  4 14:27Чемпионлар Лигаси 2026/27 йилги мавсум финали Мадридда ўтказилиши мумкин  4 14:05Суперлига. "Насаф" — "Бухоро" 5:0  1 13:57Тимур Кападзе: "Атрофдаги воқеалардан жуда чарчадим"  103 13:34Ямаль: "Олтин тўп"ларим кўп бўлишини орзу қиламан"  6 13:06Аёллар ОЧЛ гуруҳ босқичига қуръа ташланди: "Севинч" Эрон, Хитой ва Ҳиндистон жамоалари билан ўйнайди  4 12:49ЖЧ-2022 ярим финалчиси Ўзбекистон билан ўртоқлик ўйини ўтказмоқчи  12 12:20"Насаф" "Бухоро" дарвозасига 5 та тўп йўллаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1

Ўзбекистон терма жамоаси расмий машғулот ўтказди (ФОТО) Новости

Ўзбекистон терма жамоаси расмий машғулот ўтказди (ФОТО)

Самвел Бабаян бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси Таиландга қарши ўртоқлик учрашуви олдидан "Бунёдкор" стадионида расмий машғулотни ўтказди.


Расмий машғулотда йиғинга жалб этилган 28 футболчидан 25 нафари иштирок этди.

"Насаф" ярим ҳимоячиси Одил Ҳамробеков соғлиғи туфайли терма жамоа лагерини 1 июнь куни тарк этганди.

Ҳозирча легионерлардан фақатгина Анзур Исмоилов ва Фозил Мусаев йиғинга қўшилгани йўқ.

Терма жамоамиз сардори Одил Аҳмедов эса бугундан машғулотларга киришди. Аҳмедов бугунги машғулотни якка тартибда ўтказди.


Бугунги машғулотда кичик жароҳати саба Даврон Ҳошимов катта юкламали машқларда иштирок этмади. Ҳошимов эртанги баҳсда майдонга тушмайди. Даврон Ҳошимов Эронга қарши беллашувга қадар тикланиши ва сафга қайтиши кутилмоқда.

Катта эҳтимол билан эртанги учрашувда ўнг қанот ҳимоясида катта танаффусдан кейин терма жамоадан таклиф олган "Насаф" ҳимоячиси Акмал Шораҳмедов ўйнаши мумкин.

Ўзбекистон ва Таиланд терма жамоаларининг расмий машғулотида беназир кадрларни "овлаган" Толибжон Қосимов, эртага чиройли фотогалереяни тақдим этади.

Шунингдек, терма жамоамизнинг расмий машғулотини видео тасвирга туширган Зоир Турсунбоев ҳам эртага ажойиб роликни сиз азиз мухлисларга улашади.

Рейтинг: +21   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика