RU

Последние новости

17:09Уругвайга қарши ўйин олдидан Фабио Каннаваро нималар деди?  0 16:58Спаллетти Италия термасининг жаҳон чемпионатига чиқишига ишонади  0 16:39Килиан Мбаппе: "Роналду - энг зўри"  2 16:36Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U20 - Қозоғистон U20 баҳси асосий таркиблари маълум қилинди  5 16:14"Барселона" Левандовски борасида бир қарорга келди  1 15:50Тарихда илк бор ўзбекистонлик футбол мутахассислари ФИФА қўмитасига тайинланди  127 15:43Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U18 - Озарбайжон U18 баҳси асосий таркиблари маълум қилинди  0 15:21Стивен Жеррард собиқ жамоасини бошқаришни истамади  0 14:54Юлиан Нагельсманн Виртцни мақтади  0 14:38Бруну Фернандеш: "Саудия Арабистонидан бўлган таклифни ўйлаб ҳам кўрмаганман"  1 14:21Андоррага қарши ўйинга 2 кун қолганида Сербия термаси бош мураббийи истеъфога чиқарилди  1 13:59Месси МЛСнинг яна бир рекордини ўрнатди  6 12:37Игорь Сергеев: "Уругвайни “иккинчи” таркиб деб ажратиш нотўғри”  8 11:59Роналду 2025 йилда Португалия терма жамоаси сафида учта пенальтидан иккитасини ура олмади. Терма жамоа бу ўйинларнинг барчасида ғалаба қозонди  14 11:15Ўзбекистон терма жамоалари йиғини: Қайси клубнинг хиссаси каттароқ?  18

Ўзбекистон терма жамоаси менежери Шерзод Игамбердиев: "КХДР терма жамоаси уй учрашувларини қаерда ўтказиши номаълум. ОФК иккинчи босқичдаги сариқ карточкаларни бекор қилиш аризаси билан ФИФАга мурожаат қилди" Новости

Ўзбекистон терма жамоаси менежери Шерзод Игамбердиев: "КХДР терма жамоаси уй учрашувларини қаерда ўтказиши номаълум. ОФК иккинчи босқичдаги сариқ карточкаларни бекор қилиш аризаси билан ФИФАга мурожаат қилди"

ЖЧ-2026 учинчи саралаш босқичи қуръа натижаларидан сўнг терма жамоа менежери Шерзод Игамбердиев бўлажак рақиблар ҳақида фикр билдириб ўтди.

- Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳдаги рақибларини билиб олди. Қанчалик қийин гуруҳдан жой олдик? Қуръа натижалари ҳақида фикр билдириб ўтсангиз.

- Биринчи саватчадан қайси терма жамоалар ўрин олганига яхшироқ эътибор беринг, Эрон - логистика ва ўзаро муносабатлар жиҳатидан қулайроқ рақиб. Эрон билан ўзимизнинг ҳисоб китобимиз бор. Икки терма жамоа ҳам бир-бирини жуда яхши билади. Қизиқарли тўқнашувлар гувоҳи бўлишимиз аниқ. Қатар ҳам бизга таниш. Ушбу терма жамоа билан яқинда тўқнаш келдик. Натижадан эса хабарингиз бор. Қатарга қарши учрашувларнинг аҳамияти ҳақида гапириб ўтириш шарт эмас. Бундай тўқнашувга қўшимча мотивациянинг кераги ҳам йўқ. Бизнинг гуруҳдаги ҳар бир рақибларимиз ўзига яраша кучли жиҳатларга эга. Ҳар бир терма жамоа кучли эканлигини майдонда исботлаб бўлди. Ҳар бир рақибга жиддий ёндашиш керак деб ўйлайман. Бирлашган Араб Амирликлари кучли футболчилар, ажойиб инфратузилма ва кучли ички чемпионатга эга мамлакат. Қирғизистон эса ён қўшнимиз, бу эса иккита дерби учрашув бизни кутиб дегани. КХДР терма жамоасига ҳам жиддий ёндашиш керак. Шимолий кореяликлар аввалроқ мундиалда иштирок этишган. Шунингдек, улар бизга бир тайм ичида 4 та гол урганини яхши эслаймиз. Гуруҳдаги ҳар бир учрашув осон кечмайди.

- Сизнинг фикрингизча Жаҳон чемпионатига тўғридан-тўғри бўлган иккита йўлланмани ким қўлга киритади?

- Олдиндан тахмин билдириш энг катта хато деб ҳисоблайман. Ҳар бир учрашувга орзумиз томон ташланган яна бир қадам деб қарасак, мундиалга чиптани расмийлаштиришимизга ишончим комил. Ассоциация ўз бўйнидаги барча вазифаларни бажариб беради. Яна бир яхши янгилик, ОФК иккинчи саралаш босқич баҳслари доирасида олинган барча сариқ карточкаларни бекор қилиш бўйича ФИФАга мурожаат қилди. Бу эса бизга фойда. Жароҳатланган футболчиларимиз Игорь Сергеев ва Хожиакбар Алижоновлар кузга қадар ўзининг оптимал спорт ҳолатига қайтиб олишади.

- Сречко Катанец ушбу рақиблар логистика жиҳатидан анча қулай жамоалар эканлигини таъкидлаб ўтди. Бироқ КХДР терма жамоаси биз учун катта жумбоқ. 2015 йилдаги учрашувни эслаб ўтдингиз. Пхеньянда бўлиб ўтадиган учрашув ҳақида қандайдир тасаввурга эгамисиз? Шимолий Кореяга сафар уюштириш қанчалик қийин бўлиши мумкин? Мамлакат федерацияси билан учрашувни нейтрал майдонда ўтказиш бўйича келишиб олишнинг имкони борми?

- Сафар учрашувларимиз бўлиб ўтадиган барча шаҳарларга тўғридан-тўғри рейслар амалга оширилади. Эрон, Қатар, БАА, Қирғизистон мамлакатларига виза керак эмас. Шунингдек, Доха, Дубай ва Теҳрон шаҳарларида яқинда ўйин ўтказдик ва у ердаги шароитларни яхши биламиз. Ушбу жиҳат ҳам бизнинг фойдамизга ишлайди деган умиддаман. КХДР - катта муаммо. Терма жамоа сўнгги учрашувларини Лаосда ўтказганидан хабардормиз. КХДР терма жамоасининг уй учрашувлари қаерда ўтказилиши бўйича ҳеч қандай маълумотга эга эмасмиз. Вазиятни ОФК ва ФИФА билан бирга кузатиб борамиз. Бир нима содир бўлса, уларга мурожаат қиламиз.


Абдулвосит Бектемиров суҳбатлашди

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика