RU

Последние новости

21:22Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Севилья"дан тўртта гол қабул қилиб олди ва мағлубиятга учради  133 21:15Мирко Йеличич: "Уч очкони қўлга киритдик, лекин ўйиндан унчалик мамнун эмасман"  0 21:09"Гёзтепе" — "Истанбул Башакшехир". Таркиблар маълум  4 21:02Максим Шацких: "Футболчилар чарчаб қолгани сезилиб турди"  7 20:59Асрор Алиқулов: "Кўп вазиятлар яратдик, лекин гол уришга келганда муаммога йўлиқдик"  0 20:55Кенжабоевнинг СУПEР голи "Қизилқум"га муҳим ғалабани тақдим этди  4 20:30Раде Петрович: "Ўйинни 60 дақиқа назорат қилиб ғалаба қозондик"  1 19:20"Брентфорд" — "Манчестер Сити". Таркиблар маълум  7 19:05Чемпионлик учун кураш авжида. "Нефтчи" ва "Насаф"нинг Суперлигадаги тақвими қандай?  34 18:58"Нефтчи" "водий дербиси"да "Андижон"ни мағлуб этди ва "Насаф" билан орадаги фарқни 2 тагача қисқартирди  63 18:53Суперлига. "Сўғдиёна" меҳмонда "Шўртан"ни кичик ҳисобда мағлуб этди  7 18:31Артём Петросян: "Локомотив" футболчилари Суперлига даражасида. Улар бежиз лига пешқадами эмаслигини кўрсатишди"  1 18:01ОПЛ. "Сабаҳ" меҳмонда "Карван"дан устун келди, Раҳмоналиев 89 дақиқа ўйнади  1 18:00Про лига. "Арал" "Жайхун"ни, "Локомотив" "Олимпик"ни мағлуб этди  2 16:33Суперлига. "Насаф"нинг қоқилиши интригани қайтарадими? "Нефтчи" учун ажойиб имконият  7

Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2018га чиққан яна бир жамоа билан ўртоқлик ўйини ўтказади Новости

Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2018га чиққан яна бир жамоа билан ўртоқлик ўйини ўтказади

Аввалроқ, Ўзбекистон миллий терма жамоаси келаси йилнинг 27 март куни Марокаш миллий терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказиши хабар қилинганди.

Ўзбекистон Футбол Федерацияси томонидан ўтказилган музокаралар натижасида, миллий терма жамоамиз Эрон терма жамоаси билан ҳам ўртоқлик учрашуви ўтказиши борасида келишувга эришилди. Учрашув 2018 йилнинг 18 май куни Эронда бўлиб ўтади.

Маълумот учун, Эрон терма жамоаси ЖЧ саралашида Ўзбекистон миллий терма жамоаси билан бир гуруҳдан жой олиб, вакилларимизга қарши учрашувларда 1:0 ва 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган ва биринчилардан бўлиб ЖЧга йўлланмани қўлга киритганди.


Умуман олганда, Эрон терма жамоаси ЖЧ саралашининг сўнгги босқичида 10та учрашувда 6та ғалабага эришиб, 4та ўйинда дуранг қайд этган. Бирор марта ҳам мағлубиятга учрамаган. Рақиблар дарвозасига 10та гол киритиб, ўз дарвозасидан бор-йўғи 2та гол ўтказиб юборган.

Тажрибали Карлуш Кейруш бошчилигидаги Эрон терма жамоаси сўнгги йиллардаги мундиалларнинг доимий иштирокчиси ҳисобланади.

Эрон миллий терма жамоаси Ўзбекистон терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйини орқали Жаҳон чемпионатига сўнгги тайёргарликни олиб боради. ЖЧ-2018 учрашувлари 14 июнь куни бошланади. Эрон терма жамоаси Жаҳон чемпионатида "B" гуруҳидан ўрин олган бўлиб, гуруҳдан чиқиш учун Португалия, Испания ва Марокаш терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради.

Рейтинг: +71   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика