RU

Последние новости

01:28Алиссон Салоҳ ҳақида: "Мо – "Ливерпуль" афсонаси ва ажойиб йигит. Биз жамоа билан ушбу қийин вазиятни енгишга ҳаракат қиляпмиз"  0 00:54МЮ Англия кубоги 3-босқичида "Брайтон"га қарши ўйнайди, "Тоттенхэм" – "Астон Вилла", "Челси" – "Чарльтон", "Арсенал" – "Портсмут", "Ливерпуль" эса "Барнсли" билан тўқнаш келади  0 00:30Слот Салоҳнинг сўзлари ҳақида: "Бу мен учун кутилмаган ҳолат бўлди"  3 00:13АПЛ. "Вулверхэмптон" – "Манчестер Юнайтед". Асосий таркиблар маълум!  2 23:37"Ливерпуль" Салоҳнинг "Интер" билан ўйин таркибидан четлатилишини жазо деб баҳоламаяпти, бошқа интизомий чоралар ҳам кўрилмайди  3 23:00"Ливерпуль" Салоҳ билан боғлиқ вазиятни ўнглаш мумкин деб ҳисобламоқда  4 22:37ЖЧ-2026 ўйинларида об-ҳаводан қатъи назар, ҳар бир таймда уч дақиқалик сув ичиш учун танаффуслар бўлади  3 22:13Флик "Реал" ва "Сельта" ўйинини томоша қилмади: "Мен ухлаётгандим. "Барса" бор эътиборини ўзига қаратган ва "Мадрид" ҳақида гапиришни истамайди"  3 21:36"Маҳалланинг ўзида ўсган бола ҳам катта футбол саҳнасига чиқиши мумкин" — TBC Bank ва Элдор Шомуродов янги ҳамкорликни йўлга қўйди  5 21:30"Манчестер Сити"га қарши баҳсдан олдин Мбаппе чап қўлидаги бармоғини синдириб олди, аммо...  1 21:20Милитао узоқ муддатга сафдан чиқди  2 19:50Сон Хён Миндан пул талаб қилган жиноятчилар қамоқ жазосига ҳукм қилинди  0 19:22"Реал" Алонсо ўрнини босиши мумкин бўлган номзодларни аниқлаб олди  27 18:54Омадсизлар рейтинги: АПЛдан тушиб кетишга асосий даъвогарлар  8 18:26Ван Дейк, Салоҳ ва "Ливерпул"нинг бошқа асосий футболчилари Слот ишдан бўшатилишини талаб қилмоқда  10

"Ўзбекистон рақибдан яхшироқ ўйнаб туриб, голлар ўтказиб юборди" - Португалия терма жамоаси бош мураббийи Ўзбекистоннинг мундиалдаги иштироки ҳақида Новости

"Ўзбекистон рақибдан яхшироқ ўйнаб туриб, голлар ўтказиб юборди" - Португалия терма жамоаси бош мураббийи Ўзбекистоннинг мундиалдаги иштироки ҳақида

Португалия футзал терма жамоаси бош мураббийи Жорже Браз плей-офф босқичи стартидан аввал сайтимизга кичик интервью берди.

"Гуруҳ босқичини ғолиб жамоа сифатида якунлаб олдик. Жаҳон чемпионатида ўйиндан ўйинга кучайиб бориш жуда муҳим. Биз ўз йўлимизда давом этишимиз керак. Плей-оффдаги дастлабки рақибимиз Қозоғистон терма жамоаси ақлли ва самарали футзал бўйича дунёда етакчи. Улар жуда ҳам ақлли. Қозоғистон дунёдаги энг яхши шаклланган жамоалардан бири. Бош мураббий Рикардо Кака эса шунчаки даҳо", - дея фикр билдирди Жорже Браз.


Шунингдек, бош мураббийи Ўзбекистон терма жамоасининг мундиалдаги иштироки бўйича ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Ўзбекистон кучли жамоа эканлигини исботлай олди. Сизлар ҳозир натижадан аниқ хафасизлар, аммо терма жамоангиз ўйинни ташкил этишда ва ўйин давомида тезкор ўзгаришлар қила олиши билан мени ҳайрон қолдирди. Жаҳон чемпионатида ҳар бир деталлар муҳим роль ўйнайди. Биласизми, терма жамоангиз яхши ўйнайди, тўпга эгалик қилади, хавфли вазиятлар яратади, бироқ қарши ҳужумда гол ўтказиб юборади. Ушбу сценарий гуруҳ босқичининг барча учрашувларида такрорланди. Дарвозабон ҳам бир нечта хатоларга йўл қўйди. Бундай аламли голлар ўтказиб юборгандан кейин ўйинга қайтиш осон эмас. Руҳият ҳам ўз таъсирини ўтказган. Тўғри, мундиалдаги натижа яхши бўлмагандир, аммо мамлакатингизда футзал ўсиб бормоқда. Шундай давом этинглар, биз гуруҳда қолиб кетдик деб футзални ташлаб қўйманглар, илтимос. Кейинги Жаҳон чемпионатига қадар шундай ривожланишда давом этишингизларни  тилаб қоламан", - деди Португалия терма жамоаси устози.


Эслатиб ўтамиз, амалдаги Жаҳон чемпионлари 1/8 финал босқичида Қозоғистон терма жамоасига қарши баҳс олиб боради. Учрашув 26 сентябрь куни Андижон шаҳрида соат 20:00да старт олади.


Абдулвосит Бектемиров суҳбатлашди

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика