RU

Последние новости

21:48"Ювентус" машғулотларни ўтказиб юборгани учун Дуглас Луисни 40-120 минг евро жаримага тортади. Хавбек Англияга йўл олмоқчи  0 21:21"Милан" "Реал"дан Фран Гарсиянинг нархини сўради. "Қироллик клуби" эса...  0 20:56Хави Симонс Лондон клубига ўтишга тайёр  0 20:18Томас Мюллер МЛСнинг "Ванкувер Уайткепс" клуби билан фаол музокаралар олиб бормоқда  0 19:40"Ал Насср" Антони бўйича таклиф билан чиқди. МЮ вингер учун 50 млн фунт олмоқчи  1 19:14Гвардиола мўйловини ўстирди  11 18:45Ўртоқлик ўйини. "Арсенал" ва "Ньюкасл" ўртасида Сингапурдаги ўйинда 5 та гол урилди  2 17:50"Реал" ўйинчисини 13,5 млн евро эвазига қайта харид қилиш ҳуқуқи билан сотди  0 17:21"Барселона" "Виссел Кобе"ни мағлуб этди, Рэшфорд дебют ўйинини ўтказди  2 16:57Феликс 30+20 млн евро эвазига "Челси"дан "Ал Насср"га ўтади - Фабрицио Романо  5 16:30"Бавария" Диас учун "Ливерпул"га тахминан 80 млн евро таклиф қилди. Клублар битимнинг якуний тафсилотларини муҳокама қилмоқда  7 15:55"Ньюкасл" Александр Исак ўрнига 4 нафар номзодни маъқуллади  1 15:23"Реал" уч нафар футболчисини сотишга тайёр  5 14:58ПСЖ ва "Тоттенхэм" собиқ футболчиси "Персеполис"га ўтиши мумкин  3 14:16ПСЖ ўзига янги дарвозабон топди  0

Ўзбекистон ОТЖ Осиё ўйинларида иштирок этиш учун Жакартага етиб борди Новости

Ўзбекистон ОТЖ Осиё ўйинларида иштирок этиш учун Жакартага етиб борди

Саккиз кундан сўнг Индонезияда XVIII Осиё ўйинлари старт олади.

Мусобақа давомида миллионлар ўйини саналган футболга қизиқиш юқори бўлиши шубҳасиз. Бугун Осиё ўйинларида иштирок этадиган футболчиларимиз Индонезия пойтахти Жакарта шаҳрига етиб боришди. Уларни мамлакат пойтахтидаги "Soekarno Hatta" аэропортида Индонезияга 2 кун аввал етиб борган Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасининг ишчи гуруҳи аъзолари кутиб олишди.

Индонезияга етиб борган футболчиларимизнинг кайфияти жуда яхши. Терма жамоамиз ярим ҳимоячиси Достон Ҳамдамов Осиё ўйинлари олдидан йигитларда иштиёқ кучли эканлигини айтиб ўтди.

"Мусобақага тайёргарлик яхши ўтди. Йиғинлардан кўнглимиз тўлди. Ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатидан сўнг ушбу мусобақага жиддий киришганмиз. Насиб қилса, Хитойдаги муваффақиятни яна бир маротаба такрорлаймиз.

Клубдан рухсат олишда муаммо бўлдими? Тўғри, мусобақа FIFA кунларига тўғри келмаганлиги сабабли бу борада бироз муаммо бўлди. Аммо, барибир якунда улар ҳам ўз юртим жамоасига ёрдам беришимга руҳсат беришди, мени тушунишди. "Анжи" клубидагилар ҳам Осиёда чемпионликка эришганимизни билишади. Шахсан ўзимда ҳам ушбу мусобақада қатнашиш иштиёқи кучли эди. Бу ҳар бир спортчининг орзуси. Худо хоҳласа ҳаракат қилиб ватанимизга яна бир бора чемпионликни тақдим этамиз. Бизда кучли истак бор. Фақат олдинга борамиз, ортга йўл йўқ", – деди Достон Ҳамдамов.

Ҳужумчи Забиҳилло Ўринбоев эса Хитойдаги чемпионлик тасодиф эмаслигини исботлаш лозимлиги ҳақида гапирди.

"Узоқ парвоздан сўнг бироз чарчаган бўлсакда кайфиятимиз жуда яхши. Бироз дам олгандан сўнг машғулотларни бошлаб юборамиз. Осиё ўйинлари олдидан тайёргарликнинг сўнгги босқичини Тошкентда ўтказдик. Бир ҳафта давомида ўйинларни таҳлил қилдик, видеотакрорларни кўриб чиқдик, рақибларни ўргандик. Биз Осиё чемпионлигини қўлга киритганмиз. Энди уни тасодиф эмаслигини исботлашни истаймиз", – деди Забиҳилло Ўринбоев.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Осиё ўйинларида "B" гуруҳидан ўрин олган бўлиб, гуруҳ босқичида футболчиларимизга Таиланд, Бангладеш ва Қатар терма жамоалари рақиблик қиладилар. Жамоамиз мусобақадаги илк ўйинини 14 август куни Бангладеш терма жамоасига қарши ўтказади. Баҳс Тошкент вақти билан соат 14:00да "Пакансари" стадионида бошланади. Терма жамоамиз аъзолари аэропортдан тўғри Богор шаҳрига йўл олишди ва "Аston Bogor Hotel" меҳмонхонасига жойлашишди.


Терма жамоамиз Осиё ўйинларида қуйидаги таркибда иштирок этади:

Дарвозабонлар:

Ботирали Эргашев “Навбаҳор”
Раҳим Давронов “Машъал”

Ҳимоячилар:
Достонбек Турсунов "Нефтчи"
Ислом Қобилов “Бунёдкор”
Аббос Отахонов “Металлург”
Ҳожиакбар Алижонов “Пахтакор”
Рустам Ашурматов “Бунёдкор”
Акром Комилов “Бунёдкор”

Ярим ҳимоячилар:
Одил Ҳамробеков “Насаф”
Жавоҳир Сидиқов “Қўқон-1912”
Жасур Яхшибоев “Пахтакор”
Дониёр Нарзуллаев “Насаф”
Жалолиддин Машарипов “Пахтакор”
Азиз Турғунбоев “Навбаҳор”
Хуршид Ғиёсов “Бунёдкор”
Икром Алибоев “Локомотив”
Достон Ҳамдамов “Анжи”, Россия

Ҳужумчилар:
Забиҳулло Ўринбоев “Металлург”
Бобир Абдихолиқов “Насаф”
Андрей Сидоров “Нефтчи”


Рейтинг: +21   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика