RU

Последние новости

23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  0 23:50АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Вест Хэм" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  1 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  1 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  0 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  0 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  0 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  12 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  4 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  5 20:32Расман: "Андижон" "Локомотив" посбони билан шартнома имзолади  5 20:17ЖЧ-2026 қуръаси олдидан. Анвар Ғофуров: "Мундиалда шов-шув қилишга қодир бўлган терма жамоамиз шаклланди"  2 20:05Расман: "Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор"га ўтди!  4 19:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  3

Ўзбекистон мезбонлигидаги футзал бўйича ЖЧ ўйинларининг бошланиш вақти белгиланди Новости

Ўзбекистон мезбонлигидаги футзал бўйича ЖЧ ўйинларининг бошланиш вақти белгиланди

Футзал бўйича Жаҳон чемпионатининг бу йилги барча 52 ўйинининг бошланиш вақтлари эълон қилинди.

Деярли барча баҳслар маҳаллий вақт билан 17:30 ёки 20:00 да бошланади. Фақат дастлабки икки кунда биттадан ўйин соат 15:00 да старт олади.

Икки ярим финал ва финал 20:00 да бошланиши режалаштирилган.

14 сентябрдан 6 октябрга қадар ўтказиладиган мундиалга Тошкентдаги "Ҳумо Арена", Бухоро ва Андижон вилоятларидаги "Универсал" спорт мажмуалари мезбонлик қилади.

Хосе Венансио Лопес мураббийлигидаги Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳ босқичидаги барча учрашувларни потахтдаги "Ҳумо Арена" спорт мажмуасида ўтказади. 

Жумладан, ҳамюртларимиз 14 сентябрь куни Нидерлания, 17 сентябрь куни Парагвай ва 20 сентябрь куни Коста-Рикага қарши майдонга тушади.

"Оқ бўрилар" гуруҳда биринчи ёки иккинчи ўрин билан кейинги босқичга чиққан тақдирда ҳам 1/8 финал ўйинини Тошкентда ўтказади. Фақатгина гуруҳда 3-ўринни эгаллаган жамоа плей-оффга йўл олган тақдирда, Бухорога сафар уюштиради.

14 сентябрь

Ўзбекистон – Нидерландия

"Ҳумо Арена". 20:00

17 сентябрь

Ўзбекистон – Парагвай

"Ҳумо Арена". 20:00

20 сентябрь

Коста Рика – Ўзбекистон 

"Ҳумо Арена". 20:00



Ушбу ҳавола орқали тўлиқ тақвим билан танишиш имконига эгасиз. 

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика