RU

Последние новости

22:04Иммобиле А Серияга қайтадими?  0 22:04Суперлига. "Қизилқум" "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнади, жиззахликлар баҳсни 10 киши бўлиб тугатишди  5 21:56Суперлига. ОКМК ўз майдонида нурсиз дуранг қайд этди  4 21:53Суперлига. "Бунёдкор" ва "Пахтакор" ўртасидаги Тошкент дербисида кучлар тенг келди  22 21:31Ҳамма кутган материал. Клублар ўртасидаги ЖЧнинг тўлиқ тақвими  7 20:46CAFA U20 Championship. Ўзбекистон U-18 Эрон билан дуранг ўйнади  7 19:23"Машъал" "Қўқон-1912"ни йирик ҳисобда таслим этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 19:07Жасур Жалолиддиновнинг янги клуби маълум?!  14 18:40Эндрю Робертсон испан гранди сафига ўтиши мумкин  1 17:57Равшан Эрматов клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида энг кўп ўйинни бошқарган ҳакам бўлиб турибди  8 17:31"Шўртан" охирги бор Олмалиқда қачон ғалаба қозонган?  0 17:24Шавкат Саидов: "Бунёдкор" директори бўлишим? Бу нотўғри маълумот"  3 17:15Исроил ҳужуми туфайли Тареми жаҳон чемпионатига бора олмади  10 16:43"Реал" Асенсио билан шартномани узайтирди  1 16:20Ўзбекистонлик спорт психологи "Сантьяго Бернабеу"да "Master in Sport Psychology" дипломини олди  9

Ўзбекистон Лига Кубоги. "Пахтакор" - биринчи финалчи Новости

Ўзбекистон Лига Кубоги. "Пахтакор" - биринчи финалчи

Ўзбекистон Лига Кубогининг ярим финалидан ўрин олган "Қўқон-1912" – "Пахтакор" учрашуви бўлиб ўтди.

Ушбу саҳифада ўйиннинг онлайн натижасини кузатиб бориш мумкин. 


ЯНГИЛАШ

Учрашув бошланди. 5-дақиқада чап қанотдан Машарипов узатган тўпни Драган Черан боши билан дарвозага йўллаб ҳисобни очди - 0:1.

6-дақиқада "Пахтакор" дарвозаси томон пенальти белгиланди. 7-дақиқада Суҳроб Бердиев 11 метрли жарима тўпидан ҳисобни тенглаштирди - 1:1.

17-дақиқада Драган Чераннинг боши билан йўллаган тўпини Исломжон Абдуллаев қайтарди.

24-дақиқада Машариповнинг жаримадан тепган тўпини Абдуллаев яна қайтарди.

33-дақиқада Чераннинг яқин масофадан йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди. 

45-дақиқада Сергеевнинг боши билан берган зарбаси ноаниқ бўлди.

45+2-дақиқада Одилжон Ҳамробековнинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси йўл йўлакай рақиб футболчисига тегиб дарвозага кириб кетди - 1:2.

59-дақиқада Черан-Собирхўжаев-Сергеев комбинациясини Игорь гол билан якунлади - 1:3.

79-дақиқада Достонбек Ҳамдамов ўткир бурчакдан гол урди - 1:4. 

Кейинги дақиқада Шаҳбоз Эркинов ҳисобни қисқартирди - 2:4. 

85-дақиқада Эркиновнинг зарбасидан сўнг тўп дарвоза устунига тегиб қайтди.

Учрашувда "Пахтакор" 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди ва финалга чиқди. 



Лига Кубоги, ярим финал
"Қўқон-1912" – "Пахтакор" 2:4
22 октябрь 2019 йил. Қўқон. "Марказий" стадион. 15:00
Ҳакамлар
: Жасур Мухторов, Санжар Шоюсупов, Алишер Усмонов, Иброҳим Исмоилов
Назоратчи: Константин Смирнов
Комиссар: Аббос Аҳроров

Голлар: Драган Черан 5, - 0:1. Суҳроб Бердиев 7 пенальти, - 1:1. Одилжон Ҳамробеков 45+2, - 1:2. Игорь Сергеев 59, - 1:3. Достонбек Ҳамдамов 79, - 1:4. Шаҳбоз Эркинов 80, - 2:4.

"Қўқон-1912": Исломжон Абдуллаев, Жамшид Ҳасанов, Қувондиқ Рўзиев (Тимур Ҳакимов, 64), Авазхон Маматхўжаев (Алишер Саматов, 84), Ойбек Рустамов, Суҳроб Бердиев, Иқбол Маликжонов, Александр Мерзляков, Жасурбек Ёқубов, Ҳамидулло Абдуҳамидов, Отабек Ҳайдаров.
Захира: Музаффар Абдуллаев, Зафар Тўраев, Жасур Ҳасанов, Тимур Усмонов, Шаҳбоз Эркинов, Марко Милич,

"Пахтакор": Элдорбек Суюнов, Хожиакбар Алижонов, Жалолиддин Машарипов (Ҳусниддин Ғофуров, 83), Драган Черан, Игорь Сергеев, Егор Кримец (Шерзод Аъзамов, 46), Достонбек Ҳамдамов, Одилжон Ҳамробеков, Сардор Собирхўжаев (Владимир Козак, 81), Фарруҳ Сайфиев, Марко Симич.
Захира: Санжар Қувватов, Алишер Салимов, Ҳумоюнмирзо Иминов, Шоҳруҳ Маҳмудхожиев, Марат Бикмаев, Иборҳимҳалил Йўлдошев.

Огоҳлантиришлар: Одилжон Ҳамробеков 6, Ойбек Рустамов 50.





Рейтинг: +17   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика