RU

Последние новости

12:49Мажлис келишилган ўйинлар масаласини кўтарди  0 12:21Бенту қўлдан чиқди, навбат Гжегож Бржэнчшчикиевичга  31 12:00Анчелотти Неймарнинг Бразилия термасига нега чақирилмаганини изоҳлади  1 11:34Аргентина терма жамоаси собиқ бош мураббийи Бразилияда иш бошлади  1 11:13 Н'Голо Канте "Париж"га ўтиши мумкин эди  0 10:50Ислом Исмоилов: "Шогирдларим рақиб ким эканлигига қарамай ҳужумкор ўйин кўрсатишга интилишди"  7 10:30"Муҳсин, биз сен билан!"– Самарқандда ўзбек футболи юлдузлари иштирокида хайрия учрашуви ўтказилади  10 10:05"Аталанта" Лукманни жамоада олиб қолмоқчи   0 09:30Қирғизистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Одил Абдураҳмонов: "Янада кучли бўлишимиз керак"   1 09:05Курт Зума эркин агент сифатида Руминия клубига ўтди  1 08:50 Рахим Стерлинг “Челси”дан кетишдан бош тортди ва асосий жамоадан ажратилди  5 08:20Самюэль Умтити 10 сентябргача янги жамоа топмаса, фаолиятини якунлаши мумкин  7 07:50Акмал Мозговой: "Рақибимизнинг кучли ва кучсиз тарафларини ўрганиб чиқдик"   1 07:24Митрович Осиёнинг бошқа жамоасига ўтмоқда  5 00:50"Ливерпуль" Кьезани Чемпионлар Лигаси қайдномасига киритмагани маълум бўлди  5

Ўзбекистон Кубоги. Микаэль Секейра нукуслик мухлислар талабини қондирган, "Локо" ёшлари ўзини кўрсатган ўйиндан ФОТОМАҚОЛА Новости

Ўзбекистон Кубоги. Микаэль Секейра нукуслик мухлислар талабини қондирган, "Локо" ёшлари ўзини кўрсатган ўйиндан ФОТОМАҚОЛА

Кеча Ўзбекистон Кубогининг 3-тури доирасида "Локомотив" жамоаси Қорақалпоғистонга сафар уюштирди ва "Арал-Самали" меҳмони бўлди.

Ушбу учрашувдан олинган тўлиқ фотогалереяни сайтимизнинг махсус бўлими орқали ҳам томоша қилишингиз мумкин. >>>>>> ФОТОГАЛЕРЕЯ

ФОТО: Миржалол Норматов

Учрашувга бўлган қизиқиш юқори даражада бўлганини шу икки расм орқали тасвирлаб бера олдик, деб ўйлайман. Ҳақиқатдан ҳам, кеча стадионнинг тўрт томони мухлислар билан ўраб олинганди. 

"Локо"нинг захираси. Микаэль Секейра микс-таркиб билан ўйинни бошлашни афзал кўрди.

Гарчи учрашувда мезбонлар ҳисобни очган бўлишига қарамасдан, "Локо"нинг ёш футболчиси Жалолиддин Жумабоев тезда ҳисобни тенглаштирди. У бурчакдан узатилган тўпга боши билан зарба йўллаб, "темирйўлчилар"нинг голлар шоусини бошлаб берди.

Орадан кўп ўтмай, Азизбек Амонов ажойиб голи билан жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди.

Қорақалпоғистонлик мухлислар тартибли мухлислик қилишди. Тўп "Локо" футболчиларига тушганида босим ўтказишмади, бош ҳакам томонига "тошлар" отилмади. Улар шунчаки ўйиндан завқ олишди.

Учрашувда "Локо"нинг ёш футболчилари ажойиб ўйнашди. Жавоҳир Алижонов, Жалолиддин Жумабоев, Иброҳим Ғанихонов ва Игорь Чикризов каби футболчилар маҳорати рақиблариникидан кўпроқ ва яхшироқ эканлигини майдонда кўрсата олишди.

Иккинчи бўлимда ҳам тўлиқ устунлик пойтахтликлар томонида бўлди. Ҳисоб йириклашганидан кейин мухлислар "Локо" бош мураббийидан Шерзод Файзиев, Темурхўжа Абдуҳолиқов, Диёржон Туропов, Ислом Қобилов ва Марат Бикмаев каби футболчиларни майдонга туширишни сўради. Секейра эса уларнинг илтимосини ерда қолдирмади. Фақатгина Марат Бикмаев бунга қадар тиззасидан бир неча бора жароҳат олгани ва майдон сунъий бўлгани учун захирада қолдирилди.

Учрашув якунланганидан кейин ҳеч ким бир-биридан ҳафа бўлмади. Қорақалпоғистонлик мухлислар футболдан завқ олишди. Ажойиб футбол учрашуви "Локомотив" фойдасига 5:1 ҳисобидаги ғалаба билан якунланди.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика