RU

Последние новости

19:25АПЛнинг жорий мавсуми сўнгги йиллардаги энг зерикарлиси бўлмоқда  0 19:05Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан ўйнамоқда (онлайн ҳисоб)  25 18:52"Кремонезе" дарвозабони ўйиндан кейин стадионда қолиб кетди  0 18:30"Локомотив" легионерининг ҳаётий ҳикояси  1 18:03"Металлург" тажрибали ҳужумчини таркибга қўшиб олади  6 17:38Гвардиола "Манчестер Сити"нинг ЕЧЛдаги ўйини олдидан йўқотишлар рўйхатини очиқлади  5 17:04Мексикада футбол ўйини вақтида 11 нафар одам отиб ўлдирилди  4 16:38Касадо "Барселона"дан кетиши ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди: "Мен ҳеч қачон таслим бўлмайман"  12 16:10Расман: Нурлан Ибраимов — "Локомотив" футболчиси  1 15:49Мартин Эдегор: "АПЛда ҳеч қачон осон бўлмайди"  3 15:27"Пахтакор" Косово жамоасига ютқазди  11 14:37ПСЖ собиқ футболчиси Индонезияда ўйнайди  1 14:04Рой Кин Майкл Кэррик МЮга мос келмайди деб ҳисоблайди: "Икки ўйинда ҳар ким ғалаба қозониши мумкин"  15 13:43Бугунги ўйинлар: “Ал Насср” уйда, АПЛда 23-турнинг охирги баҳси ва бошқалар  0 13:17"Арсенал" "Реал" ҳимоячисини сафига қўшиб олмоқчи  1

Ўзбекистон кубоги. "Ифтихор" 1/16 финалга чиқди Новости

Ўзбекистон кубоги. "Ифтихор" 1/16 финалга чиқди

Бугун мамлакатимизнинг икки шаҳрида Ўзбекистон Кубоги баҳсларига старт берилди.

Тошкент вилоятида жойлашган “Дўстлик” стадионида 1\32 финалдан ўрин олган “Нурафшон” – “Ифтихор” учрашуви бўлиб ўтди. Бу Ўзбекистон ёшлар иттифоқи васийлигидаги “Ифтихор” профессионал футбол клубининг дебют учрашуви эди.

Ўйин кутилганидек шиддатли курашлар остида бошланди. 13 дақиқада мезбонлар ҳисобни очишга муваффақ бўлишди. “Нурафшон” аъзоси Фаррух Шотурсунов юзага келган имкониятдан самарали фойдаланди.

Биринчи бўлимнинг қолган дақиқаларида ҳар икки жамоа ҳарчанд уринмасин, дарвозаларга бошқа гол киритлмади.

Иккинчи таймни меҳмонлар фаоллик билан бошлашди. 54-дақиқада "Ифтихор" футболчилари ижросидаги комбинация гол билан якунланди. Мансур Саидов ўзининг ажойиб узатмаси билан Оятулло Муҳиддиновни бирга-бир вазиятга чиқарди. Ҳужумчимиз эса ўз имкониятидан унумли фойдаланди. Ҳисоб тенглашгач, ташаббус тўлиқ "Ифтихор" томонига ўтди.
69-дақиқада ҳимоячининг хатосидан унумли фойдаланган захирадан майдонга тушган тажрибали Акмал Холматов меҳмонларни олдинга олиб чиқди.

82 дақиқада тажрибали Акмал Холматов жарима тўпини қойилмақом тарзда ижро этиб, ғалабани мустаҳкамлади. Холматов ўзининг супер голи билан ҳамон жарима тўпларини маромига етказиб тепа олишини исботлади.

Шу тариқа "Ифтихор" Ўзбекистон кубогидаги юришини ажойиб ғалаба билан бошлади. Кубок доирасидаги кейинги ўйин 16 апрель куни “Ёзёвон” жамоасига қарши бўлиб ўтади.

Ўзбекистон Кубоги
 1/32 финал
“Нурафшон” - “Ифтихор” – 1:3 (1:0)
Ҳакамлар:
О. Толибжонов, С. Еремеев, Н. Афиногенов, Д. Жалимов.
Назоратчи: А. Абдуллаев.
Голлар: Фаррух Шотурсунов 13. – Оятулло Муҳиддинов – 54, Акмал Холматов – 69, 82.
“Нурафшон”: 1. Равшан Ягудин, 3. Аббос Ибоилов, 4. Дилмурод Қодиров, 7. Достон Абдураҳмонов, 8. Достон Баҳромов, 10. Мурод Ражабов, 15. Расул Комилов, 19. Руслан Вагапов, 27. Мурод Тўйчибоев, 70. Фаррух Шотурсунов, 77. Элбек Равшанов.
Захира: 35. Абдукарим Муҳамедов, 2. Нуржас Кабаров, 13. Руслан Беклич, 14. Дилшод Файзиев, 17. Муҳаммадодил Қаҳрамонов, 21. Сардор Расулов, 33. Орифхўжа Абдухолиқов.
“Ифтихор”: 1. Илҳом Жуманов, 3. Ҳасанбой Эргашев, 7. Мансур Саидов, 9. Оятулло Муҳиддинов, 11. Умид Қодиров, 13. Умид Матмусаев, 14. Муҳиддин Юсупов (21. Нодир Юлдашев-88), 20. Асрор Тиловолдиев, 22. Ориф Мамажонов (Акмал Холматов-58), 77. Саид Абдужабборов (17. Фаррух Ахунов-85), 90. Шерзод Ҳакимов (10. Дилмуҳаммад Худойбердиев-46).
Захира: 16. Хуршид Муҳамадов, 6. Асад Мамуров, 18. Асад Комилов.

Рейтинг: +14   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика