Ўзбекистон кубоги. 1/8 финалга қуръа ташланди
18 апр 2018 20:15
Новости
Ўзбекистон кубоги. 1/8 финалга қуръа ташланди
2018 йилги Ўзбекистон кубоги 1/8 финалига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.
Амалдаги Ўзбекистон кубоги соҳиби "Локомотив" клуби ўз майдонида Самарқанднинг "Шердор" клубини қабул қилади. "Пахтакор" ПРО-лиганинг янги вакили бўлган "Ифтихор" меҳмони бўлади. "Бунёдкор" ўз уйида Сергей Лушан бошчилигидаги "Сўғдиёна"ни қабул қилади. Суперлигада иштирок этаётган "Қўқон-1912" - "Нефтчи" ва АГМК - "Насаф" клублари бу босқичда ўзаро рақиб бўлишади.
1/8 финал жуфтликлари:
“Қўқон-1912” - “Нефтчи”
“Динамо” - "Қизилқум"
"Машъал" - "Сурхон"
"Локомотив" - "Шердор"
"Бунёдкор" - "Сўғдиёна"
АГМК - "Насаф"
"Орол" - "Андижон"
"Ифтихор" - "Пахтакор"
Нимчорак финал ўйинлари 29 ва 30 май кунлари бўлиб ўтади.

Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди (тўлиқ тақвим)
Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Комментарии