RU

Последние новости

22:00Transfermarkt ва Championat.Asia ўтган ойнинг энг яхшиларини аниқлашди  3 21:52Рустам Ашурматов: "Туркманистон ва Эронга қарши ўйинларда бор кучимизни намоён этамиз"  1 21:35Жалолиддин Машарипов: "'Андижон' Ўзбекистондаги барча мухлисларни уйғотди"  6 21:00Про лига. "Хоразм" ва "Қўқон-1912" муроса кўчасини танлади  4 20:52Машарипов ҳам келди. Ўзбекистон МТЖ тўлиқ таркибда машғулот ўтказмоқда ГАЛЕРЕЯ  4 20:31Мадрид шаҳрида "Мбаппе қонуни" жорий этилиши мумкин  6 20:06Туркманистон Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан ФИФА аъзоси бўлмаган терма жамоани тор-мор этди  12 19:50Суперлига: "Олимпик" футболчисига қизил карточка нотўғри кўрсатилди — 10-тур баҳсли вазиятлари юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси  9 19:11Неймар Месси ҳақидаги саволга жавоб берди  5 18:42"Футбол олами". Бобир Абдихолиқов ва "Нефтчи"да учтадан гол — Суперлиганинг 10-тури ҳақида барчаси  1 18:21Ла Лига янги мавсум учун тўпларни намойиш қилди  0 18:18ПРО-Лига. "Хоразм" – "Қўқон-1912": Асосий таркиблар маълум  0 17:56Александр Ляказетт ҳам Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  3 17:32"Зенит" Соболевни сотиб олмоқчи эмас  0 17:01ФАКТ. "Арал"нинг мағлубиятсиз серияси 11 та ўйинга етди  5

Ўзбекистон – Гонконг учрашувида майдонга югуриб тушган мухлислар маъмурий жавобгарликка тортилди, 2 нафар шахс 5 суткага қамалди Новости

Ўзбекистон – Гонконг учрашувида майдонга югуриб тушган мухлислар маъмурий жавобгарликка тортилди, 2 нафар шахс 5 суткага қамалди

Тошкент шаҳар ИИБ матбуот хизмати хабарига кўра, ЖЧ-2026 ҳамда ОК-2027 қўшма саралаш босқичи доирасидаги баҳсдан сўнг тартибсизлик келтириб чиқарган фуқаролар қонуний жазо олишди.

"Юз берган ҳолатда стадион ходимлари ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси масъулларининг ҳар қанча огоҳлантиришларига қарамай, бу шахслар ўз билганларидан қолмадилар.



Футбол майдонида тартибсизликни юзага келтирган шахслар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимларининг қонуний талабларини бажармай, уларга ҳам қаршилик кўрсатдилар. Шундан сўнг улар дарҳол Чилонзор тумани ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасига олиб келинди. Тартиббузарларнинг 6 нафари вояга етмаган шахс бўлганлиги сабаб Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддасига биноан уларнинг ота-онасига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, жаримага тортилди. 

Қолган 3 нафар шахс юзасидан ҳам маъмурий баённома тузилди ва қонуний қарор қабул қилиш учун Жиноят ишлари бўйича туман судига юборилди. Суд томонидан қоидабузарларнинг 2 нафари Н.А. ва К.Р. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183 ва 194-моддаларига биноан 5 суткадан, М.М.га эса 7 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди", – дейилади Тошкент шаҳар ИИБ хабарида. 

Маълумот ўрнида, 26 март куни "Бунёдкор" стадионида ЖЧ-2026 2-саралаш босқичи доирасидаги Ўзбекистон – Гонконг (3:0) беллашуви ўтказилди. Ушбу учрашувдан сўнг ўнлаб мухлислар майдонга югуриб чиқишди. Эндиликда ЎФА ОФК томонидан ўрнатилган йирик миқдордаги жарималарни тўлаши керак бўлади. 

Рейтинг: -4   

Комментарии

+7   
29 мар 12:58:04
Ilhomjon Ibragimov
Ответ на комментарий пользователя BEKZODBEK QAXOROV
Шу иш тогрими нега жарима толаши Йоки 5 сутка отириши керак шундай килаверса бор мухлислархам камайиб кетади ех
Futbolga futbolni tomosha qilish uchun boriladi, maydonga yugurib chiqib futbolchilar bilan ko’rishish uchun emas. Muxlislik madaniyati bo’lish kerak farosatli insonlarda. Agar ja futbolchilarni ko’rgisi kelsa ana mashg’ulot payti Jarga borsin bemalol ko’rib gaplashib rasmga ham tushadi.

Fikr bildirishdan oldin sal fikr yuritish kerak!!!
+6   
29 мар 12:02:38
Ilhom Yoqubov
To’g’ri jazoni yanada kuchaytirish kerak! UFA jarimani shu yugurib chiqqanlaga to’latsin
+5   
29 мар 13:23:45
Шерзод. М
Хозир ўнтаси югуриб чиқса индамаса кейинги сафар йигирматаси чиқади, тўғри қилган жарима қилиб.
+5   
29 мар 12:13:14
Azizxon Khamidov
Ответ на комментарий пользователя Евро Лига
Потахтликлар влоятларда судия пед...аз йоки баклашга отишганига маданиятсизлар деб кулишади,майдонга югириб чикиш маданиятли одами ишими? Бо кучли термани ютган булсак хам тушинса буларди ха эмоцияга берилиб кетганда дейиш мумкин эди,осиени энг колок термаси гонгконни ютганимизга пайтахлик маданиятли моллар кувонганидан майдонга югириб.чикибди, термамиз япони еки корияни ютгани йук дурак дейдиган одам йук бу молларга,мабода германияга ухшаган жахони топ термасини ютсак юраги тухтаб коларканда бу явойиларни
Stadionda otirgan hammani poytaxtliklar db oylisizmi ?? Balkim bulayam sizi ham qishlog’larizdir ))))
+3   
29 мар 14:39:52
Донийор Кадиров
Узи фудболимиз Билан мухлисларимиз Бир хил Бир бирдан нолимаса булуради
+3   
29 мар 13:01:34
jsaidkulov2020
Ответ на комментарий пользователя Евро Лига
Потахтликлар влоятларда судия пед...аз йоки баклашга отишганига маданиятсизлар деб кулишади,майдонга югириб чикиш маданиятли одами ишими? Бо кучли термани ютган булсак хам тушинса буларди ха эмоцияга берилиб кетганда дейиш мумкин эди,осиени энг колок термаси гонгконни ютганимизга пайтахлик маданиятли моллар кувонганидан майдонга югириб.чикибди, термамиз япони еки корияни ютгани йук дурак дейдиган одам йук бу молларга,мабода германияга ухшаган жахони топ термасини ютсак юраги тухтаб коларканда бу явойиларни
Men Ham Poytaxtlik emasman. Ammo Fikringiz juda Sayoz. Stadion Poytaxtda Bòlgani Bu Muxlislar Hammasi Poytaxtlik degani emas.
+3   
29 мар 12:59:47
Ilhomjon Ibragimov
Ответ на комментарий пользователя Mamadiyorov Mahmud
Шунга ҳам қамоқ жазосими, сал тушунтириш қилишса бўлдида. Аслида мудраб ўтирган тартиб-интизом қўриқчилари жаримага тортилиши керак.
UFAga beriladigan jarimani siz hech o’ylab ko’rmaysiz shekilli?
+3   
29 мар 11:49:00
Абдулахад
Асли ота лар ўзи болаларга рухсат беришгандиров булмаса болалар тушвормаса керак ана энди натижасига хам жавоб бера олишади.акс холда бундай бўлмас. Эди.
+2   
29 мар 13:47:21
Bahodir
Ответ на комментарий пользователя BEKZODBEK QAXOROV
Шу иш тогрими нега жарима толаши Йоки 5 сутка отириши керак шундай килаверса бор мухлислархам камайиб кетади ех
Menimcha toʻgʻri qaror. Bu muxlislik emas madaniyatsizlikning bir koʻrinishi. Xar safar UFA jarima toʻlaydi shularni dastidan. Mamlakat imijiga ham taʼsir qiladi. Keyin yana tekshirishsin bularni totalizatorga stavka tikmaganligiga ham. Vallohu aʼlam
+2   
29 мар 12:38:08
Фарход ФФ
Шунгаям 5 сутка еххх замонингдан айланейй
+1   
29 мар 15:15:54
Porlan
Сайфиевни олдига югуриб чиккан бола узини угли булади, домашний арест 10 кунга.
   
31 мар 01:48:35
Mamadiyorov Mahmud
Ответ на комментарий пользователя Ulugbek....
Буларга бу хам кам 15 сутка кисин. Кайтиб кирмеди. Бу хуник холат булияпти хар уйинда.
Баттар бўлсин.
   
31 мар 01:44:44
Ulugbek....
Ответ на комментарий пользователя Mamadiyorov Mahmud
Шунга ҳам қамоқ жазосими, сал тушунтириш қилишса бўлдида. Аслида мудраб ўтирган тартиб-интизом қўриқчилари жаримага тортилиши керак.
Буларга бу хам кам 15 сутка кисин. Кайтиб кирмеди. Бу хуник холат булияпти хар уйинда.
   
31 мар 01:39:20
Ulugbek....
Ман шулар жазоланишини хохлаган эдим. Стадионни куй хона килишди бору булар. Индамаса хар уйинда баттар булияпти. Бизда бефаросатлар тугамас эканда.
   
29 мар 20:56:42
BXZ BXZ
Ответ на комментарий пользователя Евро Лига
Потахтликлар влоятларда судия пед...аз йоки баклашга отишганига маданиятсизлар деб кулишади,майдонга югириб чикиш маданиятли одами ишими? Бо кучли термани ютган булсак хам тушинса буларди ха эмоцияга берилиб кетганда дейиш мумкин эди,осиени энг колок термаси гонгконни ютганимизга пайтахлик маданиятли моллар кувонганидан майдонга югириб.чикибди, термамиз япони еки корияни ютгани йук дурак дейдиган одам йук бу молларга,мабода германияга ухшаган жахони топ термасини ютсак юраги тухтаб коларканда бу явойиларни
Кечирасизку у́ша куни стадионда нари борса у́н фоиз мухлислар пойтахтликлар колгани вилоятлик эди . Энди кайси бири Тошкентлик кайси бири вилоятлик ажратиш кийин масала ва су́нгги су́з у́рнида маданиятли вилоятда хам бор Тошкентда хам бор ва акси бе маданият вилоятда хам Тошкентда хам бор уч ту́ртта ахмокни деб хаммани ёмонга чикариш бу ту́грими сал олдин у́йланг кейин ёзинг у́рток маданиятли мухлис .
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика