RU

Последние новости

13:19"Ал Иттиҳод" португалиялик ёш футболчини 30 млн евродан ошиққа харид қилди  0 12:51"Челси" собиқ футболчиси "Гремио"га ўтди  0 12:22Бразилияда ғавғо: "Фламенго" юлдузи пул тикканликда айбланиб дисквалификация қилинди  1 11:54Дональд Трамп Ўзбекистон МТЖга ЖЧда омад ёр бўлишини тилади  5 11:27Кечаги учрашувдан сўнг Жоэль Кожо ўз фикрларини билдириб ўтди  12 10:59ПСЖ бош мураббийи жиддий жароҳат олди  2 10:32Бугун U-23 ва U-17 терма жамоаларимиз ўйнайди  7 10:02"Реал"нинг икки нафар футболчисига Туркиядан таклиф бор  0 09:31Европанинг ТОП клублари қизиққан футболчи фаолиятини Саудия жамоасида давом эттиради  1 09:00"Олтин тўп"га асосий даъвогар футболчи жароҳат олди  3 08:32Яна бир терма жамоа ЖЧ йўлланмасини қўлга киритди  5 08:03Валерий Кичин: "Ҳалол ўйин бўлишини истардим"  44 07:36Ўзбекистон Қирғиз Республикасига ҳеч қандай имконият қолдирмаган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  4 02:00Месси фаолияти ҳақида: "Бунинг якуни яқинлашиб келмоқда"  4 01:45ЖЧ-2026 саралаши. Гаттузонинг дебютида Италиядан йирик, Франциядан ишончли ғалаба ва бошқа натижалар  3

Ўзбекистон футбол ассоциацияси вакиллари Қорақалпоғистон ва Хоразмда бўлишди Новости

Ўзбекистон футбол ассоциацияси вакиллари Қорақалпоғистон ва Хоразмда бўлишди

Болалар ва ўсмирлар футболига эътибор қаратиш, бу орқали эса келажакда терма жамоаларимизда кўплаб истеъдодларнинг пайдо бўлишини таъминлаш Ўзбекистон футбол ассоциациясининг ҳозирги кунда асосий мақсад ва вазифаларидан биридир.

Бунинг учун эса барча вилоятларда, айниқса чекка ҳудудлар ва қишлоқлардаги ёшларга ҳаваскор даражадан профессионал футболга ўтиш жараёнини осонлаштириш талаб этилади. Айнан шу мақсадда ЎФА мутахассислари республика бўйлаб сафарда бўлиб, футбол мактаблари, академиялар, клублар фаолиятини чуқур ўрганишяпти. Мавжуд шароитларни янада яхшилаш ва янги футбол объектларини барпо этиш чоралари кўрилмоқда. Навбатдаги хизмат сафари Қорақалпоғистон ва Хоразмга амалга оширилди. Ушбу ҳудудларнинг кўплаб туманларида БЎСМ ва БЎФМлар фаолияти ўрганиб чиқилди. 

Олимпия захиралари коллежларида футбол йўналишини кучайтириш, янги футбол мактаблари учун қулай жойлар топилиб, инфратузилмани янгилаш, стадионлар ҳолатини яхшилаш, замонавий кўринишга келтириш масалаларида тегишли кўрсатмалар берилди. ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов бошчилигида мутахассислар ушбу сафарлар давомида ёш футболчилар, мураббийлар, махаллий мутахассислар, фаҳрийлар ва футбол мухлислари билан яқиндан мулоқот қилиб, уларни қийнаётган муаммолар, футболимиздаги вазиятни яхшилаш борасидаги таклифларни эшитиб, хулосаларини қайд этишмоқда.

Албатта, бу маълумотлар таҳлил қилиниб, футболни ривожлантириш борасидаги режаларга киритиб бориляпти.


Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика