RU

Последние новости

14:14Мактоминей АПЛга қайтиши мумкин, фақат МЮга эмас  0 13:45Винисиус "Эл Класико"даги иши учун узр сўради  4 13:17ПСЖ футболчиси оғир жароҳат олди  1 12:54Хайрулла Ҳамидов: "Қизил бермаслик учун ҳакамларда ҳеч қанақа талқин йўқ эди"  17 12:25Отабек Жўраев: "Кубок финалига чет эллик ҳакамларни таклиф қилиш керак эди. Масалан, Италиядан. Дон Фабио ёрдам берган бўларди деб ўйлайман"  9 11:50Суперлиганинг 26-тур ўйинларида ҳакамлик хатолари кузатилдими?  3 11:35Абдуқодир Ҳусанов кечаги ўйиндаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  10 10:43МЮ 21 миллионга сотган футболчисини "Барселона" 90 миллионга сотиб олиши мумкин  2 10:20Шаҳбоз Жўрабеков: "Поезд кетиб бўлди, вақт ортга қайтмайди"  11 09:52​Умар Эшмуродов: "Ҳеч ким ютқазиш учун ўйнамайди. Элит ОЧЛда яхши ўйнаш керак, аммо..."  5 09:37"Барселона" юлдузи узоқ муддатга сафдан чиқди  5 09:11Андижон ҳокими, Ортиқхўжаев ва Аҳмедов. "Пахтакор"га кубок топширилган тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  22 09:00Мадриднинг "Реал" клуби Винисиуснинг келажаги борасидаги позицияси маълум   11 08:32ОЧЛ 2. "Андижон" гуруҳида пешқадам ўзгарди  3 08:06Англия лига кубоги. Чорак финал жуфтликлари маълум  4

Ўзбекистон кубоги. "Навбаҳор" чемпионат етакчиси устидан ишончли ғалабани қўлга киритди Новости

Ўзбекистон кубоги. "Навбаҳор" чемпионат етакчиси устидан ишончли ғалабани қўлга киритди

Ўзбекистон кубоги 1-туридан ўрин олган "Қизилқум" – "Навбаҳор" баҳси якунланди.

Ўзбекистон кубоги

1-тур

Ҳакамлар: Вадим Агишев, Сардор Нишонбоев, Аваз Абдуллаев, Ҳусан Музаффаров

Назоратчи: Темур Абдуллаев

Комиссар: Сардор Қудратуллаев

"Қизилқум" – "Навбаҳор" 0:2  

Олмалиқ. ОКМК стадиони

Голлар: Элгужа Григалашвили 11', Боян Цигер 33'

"Қизилқум": 1.Игнатий Нестеров, 4.Бобурбек Юлдашев, 6.Эркин Байдуллаев, 7.Санжар Шоаҳмедов (32.Илҳом Кенжаев, 87), 10.Темурхўжа Абдухолиқов, 11.Александар Станисавлевич (17.Салим Мустафоев, 81), 20.Ислом Тўхтахўжаев, 23.Шерали Жўраев (18.Жасур Азимов, 81), 28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 33.Олег Зотеев, 88.Артём Дмитриев (43.Сеун Паул Комолафе, 68)

Захира: 35.Жавоҳир Илёсов, 5.Тимур Набиев, 8.Шаҳзод Туропов, 14.Файзулла Қамбаров, 25.Азизбек Усмонов  

"Навбаҳор": 1.Ўткир Юсупов, 4.Боян Цигер, 6.Рустам Ашурматов, 10.Жамшид Искандеров, 19.Нурилло Тўхтасинов, 23.Йован Жокич (22.Игорь Голбан, 80), 24.Даврон Ҳошимов, 28.Станислав Андреев, 30.Элгужа Григалашвили, 33.Зоран Марушич

Захира: 35.Раҳимжон Давронов, 9.Иброҳим Ғанихонов,11.Ислом Кенжабоев,17.Эҳсони Паншанбе, 64.Музаффар Мўминов, 70.Муҳаммадбобур Мўйдинов, 77.Асадбек Собиржонов, 99.Андрей Сидоров.

Огоҳлантиришлар: Йован Жокич (22), Олег Зотеев (26), Артём Дмитриев (32), Темурхўжа Абдухолиқов (36), Бобурбек Юлдашев (89).

 МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЎЙИН ЯКУНЛАНДИ! 

90. Иккинчи таймга 3 дақиқа қўшиб берилди. 

89. Бобурбек Юлдашев билдирган эътирози туфайли огоҳлантириш олди. 

87. "Қизилқум"да навбатдаги ўзгариш: Шоаҳмедов ўринга Кенжаев баҳсни давом эттиради. 

81. "Қизилқум"да 2 та алмаштириш: Станисавлевич ўрнига Мустафоев, Жўраев ўрнига Азимов туширилди. 

80. "Навбаҳор"да ўзгариш: Жокич ўрнига Голбан майдонга тушди. 

77. "Навбаҳор" таркибда ўзгаришларга қўл уришга шошилмаяпти. 

76. Захирадан тушган Комолафе ҳозирча кўриниш бермаяпти. 

73. Майдондаги кураш асосан майдон марказиде кечмоқда.  

69. Байдуллаевнинг узатмасидан сўнг Ҳошимов тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. Кейин эса яна Байдуллаев бурчак зарбасини ижро қилди ва Юлдашев бош билан ноаниқ зарба берди.

68. "Қизилқум"да дастлабки ўзгариш: Дмитриев ўрнига Паул Комолафе ўйинга қўшилди. 

66. Зарба! Нурилло Тўхтасиновнинг зарбасидан сўнг тўп дарвоза тўсини тепасидан ўтиб кетди.

63. "Навбаҳор" тезкор қарши ҳужумга ўтиб кетди. Марушич қанотга Нурилло Тўхтасиновга пас берди, ярим ҳимоячининг пасини эса Дмитриев бартараф қилди.   

59. Наманганлик ишқибозлар анъанавий "хук"ни бошлаб юборишди.

57. Ўткир Юсупов жамоадошларини олдинга бошлаган ҳолда эркин зарба орқали тўпни ўйинга киритди. 

54. Уууух! Григалашвидли бир рақибни алдаб, Марушични пас билан таъминлади, аммо ҳужумчи деярли бўш қолган дарвозани ишғол қилолмади. 

51. Ислом Тўхтахўжаев Зоран Марушичга нисбатан қўпол ўйнади. 

49. "Қизилқум" фаолликни оширгани сезилиб турибди.  

46. Иккинчи тайм бошланди! 

Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча ҳисоб – 0:2. Танаффус! 

Биринчи таймнинг асосий вақтига 2 дақиқа қўшиб берилди. 

45. "Қизилқум" ҳар икки қанотда фаолликни оширди, якунда Станисавлевичнинг ичкарига ошириб берган тўпи анча ноаниқ кетиб қолди. 

41. Зарбааааа!  Зоран Марушичнинг чап оёқда берган зарбасига озгина аниқлик етишмади.

40. Ууууух! Эркин Байдуллаевнинг бурчак зарбасидан ошириб берган тўпини Бобурбек Юлдашев дарвроза томон йўллади, сал ноаниқ.  

36. Темурхўжа Абдухолиқов қоидани бузгани туфайли огоҳлантирилди.

33. ГООООООООООООООООООООООЛ!  Нестеровнинг хатосидан сўнг Боян Цигер ҳисобни 0:2 кўриниша келтирди! 


32. Нурилло Тўхтасиновга нисбатан қўполлик ишлатган Артём Дмитриев сариқ карточкага лойиқ кўрилди. 

29. Санжар Шоаҳмедовнинг зарбаси кутилганидек чиқмади, Ўткир Юсупов ишончли ҳаракатланди. 

26. Бу гал Олег Зотеев ишлатган қўполлиги учун сариқ карточка олди.  

22. Йован Жокич Станисавлевичга нисбатан қўпол ўйнагани боис огоҳлантирилди. 

17. Нурилло Тўхтасинов қанотдан ёриб кириб, ичкарига пас узатди, Игнатий Нестеров тўпни узоқлаштирди.

14. "Навбаҳор" ишонч билан тўпга эгалик қиляпти, "Қизилқум" босим ўтказишга ҳаракат қилмоқда. 

11. ГООООООООООООООООООООООООООЛ! Элгужа Григалашвилининг жаримадан йўллаган зарбасидан сўнг тўп Игнатий Нестеров қўриқлаётган дарвозадан ўрин олди – 0:1!  


10. Юлдашев Григалашвилига нисбатан қоидани бузди, 17 метр масофадан жарима тўпи. 

9. Жамшид Искандеровнинг пасидан кейин Марушич қулай имкониятга эга бўлиши мумкин эди, аммо ҳимоячилар тўпни тепиб юборишди.    

8. Шерали Жўраев ўнг қанотдан тўпни ичкарига оширди, бироқ у ерда ҳеч ким йўқ эди. 

6. Темурхўжа Абдухолиқов узун пасни қабул қилиб, ичкарига кириб бориши мумкин эди, аммо Боян Цигер сергак турганини кўрсатди. 

3. Баҳс курашларга бой тарзда старт олди.

1. Учрашув бошланди! 

Фото: Жаҳонгир Файзуллаев 

- Ўйин 18:00 да бошланади.

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика