RU

Последние новости

00:56Моуринью футбол тарихидаги энг зўр уч футболчи номини айтди  4 00:40Испания Кубоги. "Валенсия" - "Барселона" баҳси асосий таркиблари маълум!  1 00:21Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" Карим Бенземанинг 90+6-дақиқадаги голи эвазига ғалабага эришди  1 00:09Англия Лига Кубоги ярим финали. "Ливерпуль" - "Тоттенхэм" баҳси асосий таркиблари маълум!  3 23:54"Манчестер Юнайтед" ҳужумчисига А Серия клублари даъвогар  0 23:25ЕЧЛ форматида яна ўзгариш бўлиши мумкин  1 22:55Жозе Фонте: "Роналду мингта гол ура олади"  2 22:29Назорат ўйини. "Бухоро" Қозоғистон жамоасини ишончли ҳисобда доғда қолдирди  4 21:59ЎФА "Нефтчи", "Навбаҳор" ва "Сўғдиёна"га қарзларни бартараф қилиши учун муддат белгилади  5 21:23Назорат ўйини. "Сурхон" Сербия клуби дарвозасига 4та гол урди  10 21:05Назорат ўйини. "Навбаҳор" Хитой жамоасидан устун келди  4 20:4239 ёшли Модрич яна бир йил "Реал"да қолмоқчи  12 20:25Назорат ўйини. "Насаф" Грузия жамоасига 4та гол урди  18 20:16Ўртоқлик ўйини. "Сўғдиёна" Черногория жамоаси билан дуранг ўйнади  2 19:58"Бавария" "Челси" ярим ҳимоячисига қизиқиб қолган  1

Ўзбекистон чемпиони ва кубоги соҳибларининг янги йил табриги Новости

Ўзбекистон чемпиони ва кубоги соҳибларининг янги йил табриги

Ортда қолаётган 2013 йил “Бунёдкор” футбол клуби учун жуда ҳам омадли бўлди.
Ўтиб бораётган йилда “қалдирғочлар” Ўзбекистон чемпионатида ғолиб чиқишиб, ўз тарихида бешинчи маротаба чемпионлик шоҳсупасига кўтарилишди. Мамлакат кубоги баҳсларида ҳам “Бунёдкор”га тенг келадиган рақиб топилмади. Шунингдек, ёшларимиз клубнинг пойдевори мустаҳкам эканлигини амалда исботлашиб, ёшлар лигаси ғолиблигини қўлга киритишди. Ундан ташқари, футбол мактабимиз ва жамоамиз фахрийлари ўзлари иштирок этган турнирларда бош совринга эга чиқишди.

Энди бу натижалар тарихда қолди. “Бунёдкор” янги йилда ҳам янгидан-янги марраларни забт этишга ҳаракат қилади. 2014 йилдаги энг асосий вазифа бу – Осиё Чемпионлар лигаси турнири бош совринин мамлакатимизга олиб келишдир.
Бу мақсад йўлида “Бунёдкор” футбол клубининг аҳил жамоаси доимо изланишда. Ўйлаймизки, 2014 йилги футбол мавсуми ҳам “қалдирғочлар” учун муваффақиятларга бой йил бўлади.

“Бунёдкор” ФК рахбарияти, мураббийлар штаби, футболчилар ва клубнинг барча ходимлари Сиз азизларни кириб келаётган 2014 йил билан самимий муборакбод этади.

Янги йилда сиҳат-саломатлик, бахт-саодат, фаолиятингизда янги муваффақиятлар, эзгу орзуларингиз рўёбга чиқишини тилаймиз!

“Бунёдкор” футбол клуби
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика