RU

Последние новости

11:21Флетчер "Манчестер Юнайтед" U-18 бош мураббийи этиб тайинланди  0 10:45"Андижон"нинг янги легионери: "Максим Шацких Украина футболи учун ҳақиқий афсонадир"  2 10:07Клублар ўртасидаги ЖЧ. Ким қанча ишлаб олди?  5 09:30Ўтган мавсумдаги Суперлиганинг "энг яхши ёш футболчиси" фаолиятини водий жамоасида давом эттиради  2 08:53Терма жамоамизнинг яна бир аъзосига Греция ва Ла Лига 2 жамоасидан қизиқиш бор  16 08:19"Реал" ўз тарбияланувчисининг қайтганини эълон қилди  8 07:47Терма жамоамизнинг яна бир аъзоси легионерга айланди. Унинг янги жамоасидаги рақами ҳам маълум  8 07:39Ўзбекистон МТЖ аъзоси Эрон чемпиони билан шартнома имзолайди  11 01:44Жезуш Роналду ҳақида: "Унинг таклифи туфайли "Ал Насср"даман"  17 00:48Тер Штеген ғазабда, клубдагилар уни кетади деб ўйлашяпти, аммо...  7 00:30"Андижон" Валижон Раҳимов билан хайрлашди  3 23:43"Ал Ҳилол" собиқ устози энди "Ал Насср"ни бошқаради  1 23:17"Ньюкасл" "Айнтрахт" ҳужумчиси учун 70 млн. евро таклиф қилди  3 22:34Испания ҳукумати Ямалнинг туғилган кун байрамида карлик касаллиги бор одамларнинг ишга ёлланганини текширишни сўради  10 22:04КЖЧдан сўнг "Олтин тўп" учун ким асосий даъвогар?  76

Ўзбекча трансфер: Сервер Жепаров неча миллионга сотилган? Новости

Ўзбекча трансфер: Сервер Жепаров неча миллионга сотилган?

Championat.asia'да "Ўзбекча трансфер" рукни давом этади.

Хабарингиз бор, олдинги сафар ҳамюртимиз Одил Аҳмедов ҳамда Игор Сергеев иштирокида имзоланган ўтиш битимлари ҳақида маълумот бергандик. Бугун эса Ўзбекистоннинг 9 карра чемпиони, мамлакат кубогининг 8 карра ғолиби, Саудия Арабистони, Жанубий Корея чемпиони, Осиёнинг 2008 ва 2011 йиллардаги энг яхши футболчиси — Сервер Жепаров ҳақида маълумот берамиз.

Чирчиқлик футболчи 20 йиллик фаолияти давомида 12 клубда ўйнади. Унинг иштирокида 6 бор трансфер шартномаси имзоланган:
1. 2008 йилнинг январида "Пахтакор"дан "Бунёдкор"га 750 минг евро эвазига;
2. 2010 йилнинг июлида "Бунёдкор"дан "Сеул"га (Жанубий Корея) ижара учун 800 минг евро;
3. 2011 йилнинг февралида "Бунёдкор"дан "Сеул"га 800 минг евро эвазига;
4. 2011 йилнинг июлида "Сеул"дан "Ал Шабаб"га (Саудия Арабистони) 1,6 млн евро эвазига;
5. 2013 йилнинг февралида "Ал Шабаб"дан "Соннам"га (Жанубий Корея) 550 минг евро эвазига;
6. 2016 йилнинг январида "Ульсан Хёндэ"дан "Локомотив"га (Тошкент) 500 минг евро эвазига.

Хуллас, Жепаровнинг бутун трансферлари учун у ўйнаган клублар 5 млн евро сарфлаган. Футболчи фаолияти давомида Ўзбекистон терма жамоаси сафида 127 ўйин ўтказиб, бу борада рокерд ўрнатган эди. У айни пайтда мамлакатимизнинг 14 ёшгача бўлган болалардан иборат терма жамоасини бошқармоқда.

Ўзбекча трансфер: Сергеев "Пахтакор"га қанча фойда келтирган?        

Автор :
Рейтинг: +28   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика