UZ

Сўнгги янгиликлар

09:50"Манчестер Юнайтед" икки ўйинчини сотиб, 80 миллион евро ишлаб топишни режалаштирмоқда — Романо  1 09:17The Telegraph нашри "Арсенал" ёзда сотиб юбориши мумкин бўлган футболчилар номини маълум қилди  3 08:55Суперлига. "Хоразм" – ОКМК 1:0   1 08:50"Манчестер Юнайтед" Рэшфорд ўрнига ПСЖ вингерини сотиб олмоқчи — Sport.es  1 07:54"Жамоани елкасида судраб келмоқда". "Реал" мураббийи Арбелоа Вальверде ҳақида  10 07:25"Интер Майами" эгаси Лионел Мессининг клубдаги йиллик маошини айтди  2 07:00ЛаЛига. "Сельта" - "Реал Мадрид" 1:2  1 02:55ЛаЛига. "Реал Мадрид" меҳмонда "Сельта"ни қийинчилик билан мағлуб этди  47 02:50Англия Кубоги. "Вулверхэмптон" бу сафар мўъжиза кўрсата олмади: "Ливерпуль" чорак финалда!  7 02:46Франция. ПСЖ жавоб ўйинида ҳам "Монако"га ютқазди: бу сафар ўз майдонида  2 02:21Азизбек Амонов: "Ҳар доим агрессив ўйин намойиш қилиб, жамоамга ёрдам беришга ҳаракат қиламан"  1 01:59Саудия Арабистони. "Ал Аҳли" пешқадамликка қайтди, "Ал Ҳилол"дан йирик ғалаба  0 01:15Суперлига. "Сўғдиёна" – "Насаф" 0:2   1 00:50Маҳамаду Дембеле: “Ўзбекистон Суперлигасига қандай мослашаётганимни сиз менга айтишингиз керак”  3 00:18"Металлург" Максвел ва яна уч нафар футболчи билан битим имзолади   2

Ўзбекча трансфер: Сергеев "Пахтакор"га қанча фойда келтирган? Янгиликлар

Ўзбекча трансфер: Сергеев "Пахтакор"га қанча фойда келтирган?

Championat.asia'да "Ўзбекча трансфер" рукни давом этади.

Хабарингиз бор, олдинги сафар ҳамюртимиз Одил Аҳмедов иштирокида имзоланган ўтиш битимлари ҳақида маълумот бергандик. Наманганлик футболчи 2011 йилнинг ёзида "Анжи"га ўтаётган маҳалда "шерлар" ҳисоб рақами 1,7 млн еврога бойиган.

"Пахтакор"нинг Аҳмедовдан кейинги йирик трансфери 2018 йилнинг қишида содир бўлди. Ўшанда Игор Сергеев "Ал Дафра" таркибига қўшилган, БАА клуби ҳужумчи учун 1,5 млн евро тўлаган эди. Аммо, Игорнинг Бирлашган Араб Амирликлари суперлигасида ишлари юришмади ва ўша йилнинг ёзида эркин агент сифатида Тошкент жамоасига қайтди. Бундан ташқари, "Пахтакор" Сергеевни 2016 йилги мавсумнинг 2-қисмида "Бэйцзин Гоань"га ижарага берган ва 6 ойлик шартнома учун 500 минг евро ишлаб олган. Хуллас, футболчи ўзини тарбиялаган клубга умумий ҳисобла 2 млн евро фойда келтирган.

Жорий йилнинг февраль ойида Игор фаолиятида 3-бор легионерга айланиб, Қозоғистоннинг "Актобе" жамоаси таркибига эркин агент сифатида бориб қўшилди. Сергеев янги клуби сафида аллақачон 14 ўйинда 7 та гол уришга улгурган. "Пахтакор" спорт директори Жафар Ирисметовнинг Championat.asia'га маълум қилишича, айни пайтда 28 ёшли ҳужумчини жамоага қайтариш бўйича музокара ўтказилмоқда. Игор катта эҳтимол билан янги мавсумни "шерлар" сафида бошласа керак.

Сергеев Қозоғистонни забт эта оладими?

Муаллиф :
Рейтинг: +20   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика