Ўзбек клублари ОЧЛни ютиш учун яна қанча вақт керак?
02 мая 2021 12:48
Новости
Ўзбек клублари ОЧЛни ютиш учун яна қанча вақт керак?
Ҳар икки клубимиз ҳам гуруҳдан чиқа олмади. "Пахтакор" 3-ўринни эгаллаган бўлса, АГМК охирги ўринда қолиб кетди. Албатта, бу биз учун қониқарли кўрсаткич эмас, негаки мухлислар янада кўпроғини кутишганди.
Гуруҳдан чиқиш амримаҳол бўлиб турган бир пайтда "Ўзбек клублари ОЧЛни ютиш учун яна қанча вақт керак?" деган саволни ўртага қўйиш бироз ғалати бўлса керак. Шунга қарамай биз мақсадни доим катта олиб келганмиз. Мана ҳозир ҳам кейинги босқичга чиқиш сўроқ остида қолаётган бир пайтда терма жамоадан жаҳон чемпионатига чиқишни кутяпмиз.
Клубларимиз учун ОЧЛдаги иштирок тугаганидан сўнг Телеграм каналимизга "Ўзбек клублари ОЧЛни ютиш учун яна қанча вақт керак?" деган сўровнома қўйгандик. Сўровномада иштирок этган 12 мингдан зиёд мухлис қуйидаги вариантларни белгилаган.
1 йил - 3 фоиз
5 йил - 8 фоиз
10 йил - 9 фоиз
20 йил - 5 фоиз
30 йил - 75 фоиз
Кўриниб турибдики, аксар ишқибозларнинг фикрича, бизнинг клублар ушбу мусобақада ғолиб бўлиши учун ҳали анча йиллар керак экан. Мустақил бўлганимизга 30 йил бўлди деб ҳисобласак, яна шунча вақтдан сўнг кимдир ОЧЛни ютиб қолса керак. Албатта, бошқа вариантларни ҳам танлаганлар бор, бироқ улар жуда камчилик. Балки 50 йил варианти бўлганида, 30 йилни ортда қолдирган бўлармиди?
Комментарии