RU

Последние новости

20:26"Сассуоло" B Серияга тушиб кетди. Клуб Италия олий дивизионида сўнгги 11 мавсумда иштирок этди  2 20:10Суперлига. ОКМК – "Сўғдиёна" 4:3 (матнли трансляция)  12 20:06Суперлига. "Навбаҳор" — "Нефтчи" 1:0 (матнли трансляция)  57 20:00АПЛ. Якуний 10та ўйин бўлиб ўтмоқда, бугун чемпион номи аниқ бўлади (онлайн ҳисоб)  25 19:58Алексей Евстафеев "Дўстлик" бош мураббийи этиб тайинланди  3 19:34FourFourTwo талқинига кўра Европада ўйнаган энг яхши аргентиналик футболчи номи маълум  4 18:35Серия А. "Сассуоло" - "Кальяри" 0:2  0 18:24РПЛ. "Рубин" меҳмонда "Спартак"га мағлуб бўлди, Раҳмоналиев 64 дақиқа ҳаракат қилди, Ашурматов эса...  0 17:52"Навбаҳор" — "Нефтчи". Таркиблар маълум  13 17:25А Серия. “Кальяри“ меҳмонда муҳим ғалабани қўлга киритиб, деярли А Серияда қолишни кафолатлади. Шомуродов 45 дақиқа ҳаракат қилди  12 16:58"Андижон" ўз уйида ўтган шиддатли баҳсда "Металлург" билан дуранг ўйнаган баҳсдан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 15:54"Бавария" бошқа мураббийлардан рад жавобини олганига қарамай, Зидан вариантини кўриб чиқмайди  2 15:02Владимир Бубанья: "Андижон" мухлислари Осиёда энг зўрлари. Мухлислар олдида қарздормиз"  8 14:29"Сассуоло" — "Кальяри". Шомуродов асосий таркибдами?  9 14:05Суперлиганинг қолдирилган 4 та учрашуви сабаб июнь ойи тақвимида ўзгариш юз берди  0

Ўзбек футболида пойдеворсиз суперклуб яратмоқчи бўлаётган Суперлига клублари Новости

Ўзбек футболида пойдеворсиз суперклуб яратмоқчи бўлаётган Суперлига клублари

Кеча бўлиб ўтган йиғилишда Абдусалом Азизов ЎФА қошида фаолият юритаётган инспекция бўлимига, ҳар ойда бир маротаба ПФЛ Суперлигасида иштирок этаётган клубларнинг футбол мактабларини фаолиятларини назорат қилиши кераклиги бўйича топшириқ берди.

Бугунги кунда ПФЛ Суперлигасида 14та жамоа мавжуд. Шулардан қайси бирида профессионал тарзда футбол мактабларининг тизими йўлга қўйилган? Улар қаторига Суперлигага давогар, собиқ лига вакилларини ҳам қўшамиз ва оддий саволга, оддий жавобни берамиз.


Футбол академиялари бор ва ишлаётган клублар:

1. Пахтакор

2. Бунёдкор

3. Насаф

4. Металлург

Футбол мактаби мавжуд ва ишлаётган клуб:

1. Локомотив


Футбол академияси мавжуд ва ишлашдан тўхтаган клуб:

1. Машъал


Футбол мактаблари мавжуд амммо унга аҳамият бермайдиган клублар:

1. Андижон

2. АГМК

3. Бухоро 

4. Динамо

5. Нефтчи

6. Навбаҳор

7. Сўғдиёна

8. Сурхон

9. Қўқон-1912

10. Қизиқлум


Футбол академияси мавжуд бўлмаган клублар:

1. Андижон

2. АГМК

3. Бухоро

4. Динамо

5. Нефтчи

6. Навбаҳор

7. Сўғдиёна

8. Сурхон

9. Қўқон-1912

10. Қизиқлум

11. Турон

12. Локомотив


Футбол академиясини бунёд этаётган клуб:

1. Турон


Футбол академиясини бунёд этмоқчи бўлган клуб:

1. Локомотив


Футбол академияси билан мактабини фарқи катта. Академияда истеъдодли футболчилар учун барча шароитлар яратилади. Иссиқ овқат ва ётоқ билан таъминланади. Мактабда эса тарбияланувчи уйдан машғулотларга келиб қатнайди.


Ўзбекистон ўсмирлар ва ёшлар терма жамоалари учун ҳеч қандай наф бермаётган бу каби клублар қачон ўзига келади? Кеча ЎФА раҳбари битта гапни тўғри айтди: Клубда мураббий ҳамма ишни ҳал қилади. Клубнинг эгаси ҳам, бошқаси ҳам бош мураббий бўлиб қоляпти.


Умид қиламиз, юқоридаги мавзуга ЎФА инспекцияси жиддий ёндошади ва клубларда кузатилаётган юқоридаги оғриқли нуқтага даво бўлади.


Рейтинг: -12   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика