RU

Последние новости

01:18Родри. Футбол мавжудлиги учун шукрона айтаман (мутолаа учун)  0 00:40Европа Лигаси. Жарима майдончасида ёлғиз қолган Кевин Маккалистер "Рома"ни ранжитди  9 00:36Европа Лигаси. "Манчестер Юнайтед" - ПАОК: Асосий таркиблар маълум  0 23:59Дешам нима сабабдан Килиан Мбаппени термага чақирмаганини айтди   2 23:55Ибрагимович Флорентино Пересга: "Респект"   1 23:42Алаба тўп билан машғулотларга киришди  0 23:30Эрнан Креспо "Ал Айн"дан кетди!  0 23:22"Милан" Рейндерс билан шартномани узайтириш бўйича ишларни олиб бормоқда  0 23:15Мусаев — Россия Премьер-Лигасининг октябрь ойидаги "Энг яхши мураббийи"!  3 23:04"Интер" ва "Ювентус" бир ҳимоячига қизиқиб қолди  0 22:53Григорий Колосовский: "Самвел Бабаян клуб бошқарувида борлигини айта олишим мумкин"  10 22:37Вадим Абрамов: "Футбол бизни жазолади"  4 22:28Европа Лигаси. "Галатасарой" - "Тоттенхэм": Асосий таркиблар маълум  2 22:10Ямаль 21 ёшгача бўлган футболчилар рейтингида етакчи  13 21:50Европа Лигаси. "Юнион Сент-Жиллуаз" - "Рома": Шомуродов асосий таркибда  9

Ўйинга Ироқча қараш ёхуд матбуотдан узилиб қолган футболимиз Новости

Ўйинга Ироқча қараш ёхуд матбуотдан узилиб қолган футболимиз

Ёдингизда бўлса, 2015 йили Осиё чемпионатига БААда тайёргарлик кўрган эдик.

Йиғинда қатнашганим учун, Ўзбекистон терма жамоаси ва Ироқ термаси ўртасидаги сервислар ўртасидаги фарқ ҳақида мақола ёзгандим. Ўшанда "Match World Group" компанияси Ироқ учун барча ишни қилиб берган. Яъни, ёлланма ходимлар.

Ортда қолаётган Ироқнинг устун томонлари

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Австрияда икки ҳафта давомида машғулот олиб борди. Австриядан биронта хабар бўлмади. Айнан терма жамоа манфаати йўлида Кубок ўйинларининг санасига ўзгартириш киритилди. Натижада "Евро"дан кейин ўзбек мухлислари учун ўзбек футболига оид биронта қизиқ воқеа бўлмади. Бундай пайтда терма жамоамизнинг кундалик ҳаётини ёритиб бориш жуда муҳим эди. Афсуски, бизнинг МТЖ ва матбуот ўртасида ҳеч қандай боғлиқлик йўқ. Терма жамоамизни, имтиҳонга кириб кетган талабага ўхшатаман: биров кўчирмаслиги учун қўлларини дафтар билан бекитиб оладиган. Терма жамоамизнинг икки ўйинини ҳам рақибларимизнинг расмий сайтларига манба қилиб ёритдик. Бу мавзуни шунча кун ёзмай нега кўтардим? Айтаман, Ироқ терма жамоаси Тошкентга келиши олдидан Беҳзод Назаровга алоқага чиқди. 

- Бизга Тошкентдаги етти кунимиз учун фотомухбир ва икки ўйиннинг 5 дақиқалик видеоролиги керак, хизмат ҳақи тўланади. 

Уларга бу керакми? Қизиқиб терма жамоанинг "Фейсбук"даги расмий саҳифасига кирдим, 500 000 дан ортиқ ўқувчисига эга федерация юқорида, биздан сўраган хизматларини айнан ўша ерда ўқувчиларга тақдим этиши бўлган. Ироқ, Малайзия, Сингапур, Таиланд каби терма жамоалар ЖЧга чиқа олмаслигини билади, лекин бу мухлис ахборот оқимисиз қолиши керак дегани эмаслигини ҳам жуда яхши билади.

Сўнгги ярим йил ичида "коментлар"да фақат норозилик, терма жамоага бўлган ишончсизлик авж олди. "Блок" қилавериб чарчадик, бизга шу керак деб ўйлайсизми? Буларнинг барчаси сабаби терма жамоа ва ОАВ ҳамда мухлислар ўртасидаги боғлиқлик йўқлиги. Мана, водийда нимадир муаммо пайдо бўлса мухлислар дарҳол мураббий ва жамоа раҳбарияти билан учрашадилар. Кеча гап-сўзлар авж олган "Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев мухлислар билан учрашиб барча масалага ойдинлик киритди. Футбол аввало мухлислар учунлигини аллақачон унутиб бўлдик, аллақачон!

Мухлисларнинг кўнглини овлашни билиш керак, чунки эртага кимни ҳурмат қилиш-қилмасликни улар ҳал қиладилар. Ироқ терма жамоаси билан 24 июль куни ўртоқлик ўйини ўтказамиз, лекин атрофда шу ўйин шукуҳини билдирадиган бирон нарса кўряпсизми? Терма жамоа фақат Тошкентники эмас, у Республиканики. Маркетинг дастури бутун 12та вилоятни ўз ичига қамраб олиши керак. Сайтларда реклама кетсин, радиоларда танловлар ўтказилсин. "Олға, Ўзбекистон!" деб мухлислар миясига ватанпарварликни сингдириб, Исландияга ўхшаб ютса-ютқазса бирдек қўллаб-қувватлашни ўргатиш керак эмасми? Кун ўтарга вақт ўтказсак, бошланмаган ўйинимизда ҳам "мағлубиятга учрасин" деб ўтиргувчиларнинг сони ошса ошадики, камаймайди... Қисқаси шу, мақоламнинг асосий қисми шу бўлиб қолишини истамайман. Ўйин бошланди...

Машарипов, сенинг жойинг МТЖда!

Бу нафақат мен, нафақат "Пахтакор" мухлислари, балки ўз сафида кўришни истаётган "Локомотив" ва "Бунёдкор" жамоаларида ишлаётган мутахассисларнинг ҳам фикри. Мухлисларни-ку айтмасак ҳам бўлаверади. Тўғри, Жалолиддинни баъзан, Гейнрихга ўхшаб симуляцияларини кўрамиз. Лекин, айтинг-чи, Гейнрихдакаси яна чиқдими? 


Машариповни терма жамоанинг асосий таркибига кириши керак бўлган футболчилар қаторига қўшмайман, бунга бироз вақт керак. Лекин ҳеч бўлмаса захира ўриндиғида МТЖ ҳавосидан нафас олиши керак. Бундай футболчилар қаторига яна Темурхўжа Абдухолиқов ҳам бу йилги ўйинлари билан ҳақли деб айтиш мумкин. 

Кечаги ўйинда, Рустам Ашурматов, Дилшод Ҳамроев ва Зафар Полвонов ҳам яхши ҳаракат қилишди. Ҳамроев 2та жуда қийин вазиятда дарвозамиз дахлсизлигини сақлай олди. 3 кунлик терма жамоа учун кечаги ўйинни ижобий баҳолай оламан. Бошланишига, Ироқ бизни қийинчиликсиз мағлубиятга учратади деб ўйлагандим. Аммо, башорат ўзини оқламади. Ироқ фонида Полвонов иккинчи қаватда анча яхши ҳаракат қилди. Жарима майдончамиз ичидан рақиб томон етказиб бериладиган зарбаларни Полвонов бош билан жамоадошига қабул қилиб бериши кераклиги машғулотлар давомида уқтирилган эди. Кеча шундай вазиятдан учтасида Зафар тўғри ўйнади, демак ўйнаса бўлади, фақат имконият керак. Ашурматов эса тоғасидан кам эмаслигини кўрсатмоқда. Бахтиёр Ашурматов ҳам шу ёшида катта саҳнага чиқиб бўлган эди. Тегирмон навбати билан, Анзур Исмоиловнинг ўринбосари шу йўсинда ишлашда давом этса, айнан Рустам бўлади. Мақтаб юбордингиз, юлдузлик касалига учраб қолмайдими дегувчилар кўп. Фаолиятимдан келиб чиқиб айтаман, юлдузлик касалига учрайман дегани, 15 ёшидаёқ ўзини олишни бошлайди. 20 ёшдан ўтиб муносабати, салом-алиги, ўзининг тутиши ўзгармадими, демак унда ота-она берган тарбия бор. "Юлдузлик касали", кибрга юз тутиш - бу аввало боланинг бошидан. Тарбия эса биринчи навбатда оиладан олинади. 

Бевосита ўйинга тўхталадиган бўлсак, Машариповнинг голи терма жамоамизни руҳлантиргани рост. Аммо шу куни Цейтлин жуда кўп вазиятларда бизнинг фойдамизга қарор чиқарди. Белгиланган пенальти ҳам норозиликка сабаб бўлди. Ироқ терма жамоаси қўполлик ишлатса кечирим сўрашни канда қилмади, бизникилар эса бетига қарамай ўтиб кетаверди. Бу ҳам яхши эмас, кулиб турган рақибингга, кулиб жавоб қайтар ёки умуман қўполлик ишлатма кучинг етмаса. 


Цейтлини ўзи берган қизил карточкани 5 дақиқалик тортишувдан кейин бекор қилди


Биринчи бўлим бошида тўртинчи ҳакам Азиз Асимов тўп олиб берувчи болаларга "накитка" кийдира олмай хуноб бўлди. Болалар ҳам, терма жамоамиз ҳам оқ формада эди. Бу қоидаларга зид. 

Ўйин тугади, ҳамма уй-уйига кетиш тараддудида, Ироқ вакилининг илтимоси:

- 30тача суратни ҳозир, видеони эса 2 соат ичида 5 дақиқалик ролигини маҳаллий матбуотга тарқатишимиз керак, мухлисларимиз кутишади...

Ҳа, мухлисларинг бор бўлсин...


Нодирхўжа Юлдашев

Рейтинг: +84   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика