RU

Последние новости

13:11"Манчестер Юнайтед" 17 ёшли колумбиялик истеъдодни сафига қўшиб олмоқчи  1 12:44Трамп Эрон вакилларининг ЖЧ қуръасида қатнашишига тўсқинлик қилмоқда  0 12:15Жамолиддин Раҳматуллаев: "U-20 Жаҳон чемпионатининг Озарбайжон ва Ўзбекистонга берилиши катта мотивациядир"   1 11:53Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Тошкентда Озарбайжон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади  2 11:20Каннаваро мураббий сифатида Ўзбекистонга ютқазган ўйинни ёдга оламиз  17 11:06Зидан Жазоир термаси учун ўйнаши мумкин  0 10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  0 10:08"Шўртан"ни янги мураббий бошқаради  7 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  6 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  13 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  4 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  10 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  38

Ўтган йил Агишев бошқарган ўйинларда "Нефтчи" умуман ютқазмаган Новости

Ўтган йил Агишев бошқарган ўйинларда "Нефтчи" умуман ютқазмаган

Бугун олий лигада 4-тур учрашувлари старт олади.

Мазкур турда ҳам мухлислар ажойиб қарама-қаршиликларга гувоҳ бўлишлари мумкин. Хусусан, Андижонда водий дербиси, Олмалиқда Тошкент вилояти дерби бўлиб ўтади. Биз одатдагидек, ҳакамларнинг жамоалар билан боғлиқ статистикасини таништирамиз.

Олий лига. 4-тур
9 апрель (шанба)
ҚЎҚОН-1912 - БУХОРО
Бош ҳакам:
Ҳасан Рўзиев (Тошкент).
Қўқонда бўлиб ўтадиган учрашувни бошқариб борадиган Ҳасан Рўзиевни мезбонлар учун омадли ҳакам деса бўлади. Боиси, "Қўқон-1912" ўтган мавсум Рўзиев ҳакамлигида иккита ўйинда майдонга тушиб, мағлубиятга учрамаган. "Андижон" билан нурсиз дуранг ўйналган бўлса, "Динамо" мағлубиятга учратилган. Ҳар иккала баҳс ҳам Қўқонда бўлиб ўтган, бугунги учрашувда ҳам мезбон "Қўқон-1912".

2015 йил Ҳасан Рўзиев "Бухоро" иштирокидаги биттагина ўйинни бошқарган. Ўша беллашувда мезбонлар ғалаба нашидасини сурган. Қайсидир маънода Рўзиев ҳар иккала жамоага ҳам омадли ҳакам дейиш мумкин.

2015 йил. "Қўқон-1912" иштирокидаги учрашувлар
ҚЎҚОН-1912 - АНДИЖОН - 0:0
ҚЎҚОН-1912 - ДИНАМО - 3:1

"Бухоро" иштирокидаги учрашув
БУХОРО - АНДИЖОН - 2:1

АНДИЖОН - НЕФТЧИ
Бош ҳакам:
Вадим Агишев (Тошкент).
Водий дербсини пойтахтлик Вадим Агишевга ишониб топширилган. Ўтган мавсум бугунги учрашувнинг мезбони бўлмиш "Андижон" Агишев ҳакамлик қилган икки ўйинда ҳам ғалаба нелигини билмаган. Ўз уйида "Шўртан" билан дуранг ўйнаган, сафарда "Бунёдкор"га йирик ҳисобда ютқазган.

Аксинча, "Нефтчи" Агишев бошқарган учта ўйинда умуман ютқазмаган. Тошкентда "Локомотив" билан дуранг ўйналган, кейин Фарғонада "Пахтакор" ва "Қизилқум" мағлубиятга учратилган. Агишев ҳакамлигидаги бугунги водий дербисида вазият қандай бўлишини саноқли соатлардан кейин билиб оламиз.

2015 йил. "Андижон" иштирокидаги учрашувлар
АНДИЖОН - ШЎРТАН - 0:0
БУНЁДКОР - АНДИЖОН - 4:0

"Нефтчи" иштирокидаги учрашувлар
ЛОКОМОТИВ - НЕФТЧИ - 1:1
НЕФТЧИ - ПАХТАКОР - 3:2
НЕФТЧИ - ҚИЗИЛҚУМ - 2:0

ОБОД - ҚИЗИЛҚУМ
Бош ҳакам
: Равшан Эрматов (Тошкент).
Равшан Эрматов "Обод" учун қандай ҳакам эканлигини бугун билиб оламиз. "Қизилқум" эса, ўтган йили бу борада хулоса чиқариб олган бўлиши табиий. Сабаби, "олтин изловчилар" Эрматов ҳакамлик қилган уч ўйиннинг иккитасида олий лига етакчилари "Локомотив" ва "Насаф"га ютқазган. Фақат "Қўқон-1912" мағлубиятга учратилган.
 
2015 йил. "Обод" иштирокидаги учрашувлар
Йўқ

"Қизилқум" иштирокидаги учрашувлар
ҚИЗИЛҚУМ - ҚЎҚОН-3:1
ЛОКОМОТИВ - ҚИЗИЛҚУМ - 1:0
ҚИЗИЛҚУМ - НАСАФ - 1:2

ОЛМАЛИҚ - МЕТАЛЛУРГ
Бош ҳакам
: Дмитрий Пислегин (Тошкент).
Пойтахт вилояти "дербси"ни ҳам пойтахтлик ҳакам бошқариб боради. 2015 йил олий лигада 9та учрашувни бошқарган Пислегиннинг 5таси бугунги жуфтликдаги жамоалар иштирокидаги баҳсларга тўғри келади. "Олмалиқ" ҳисобида 1та ғалаба, 1та мағлубият бўлса, "Металлург"да уччала натижадан ҳам биттадан бор. Яъни, бир ғалаба, бир дуранг ва бир мағлубият.

2015 йил. "Олмалиқ" иштирокидаги учрашувлар
БУХОРО - ОЛМАЛИҚ - 0:4
ҚИЗИЛҚУМ - ОЛМАЛИҚ - 3:1

"Металлург" иштирокидаги учрашувлар
ДИНАМО - МЕТАЛЛУРГ - 1:0
ШЎРТАН - МЕТАЛЛУРГ - 0:3
ЛОКОМОТИВ - МЕТАЛЛУРГ - 1:1

МАШЪАЛ - НАВБАҲОР
Бош ҳакам:
Темур Тўхтасинов (Андижон).
Андижонлик Темур Тўхтасинов бошқарувидаги учрашувда "Машъал" 2015 йил сафарда "Динамо"дан устун келган эди. Бугун сафарда тўп сурадиган "Навбаҳор" эса, ўз уйида "Металлург"ни мағлубиятга учрата олмай, меҳмонда "Шўртан"га ютқазиб қўйган.

2015 йил. "Машъал" иштирокидаги учрашув
ДИНАМО - МАШЪАЛ - 0:1

"Навбаҳор" иштирокидаги учрашувлар
НАВБАҲОР - МЕТАЛЛУРГ - 2:2
ШЎРТАН - НАВБАҲОР - 3:1


Фурқатбек Нишонов

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика