RU

Последние новости

09:30Канте Европага қайтиши мумкин  0 09:02МЮ қишда АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  0 08:33Суперлига. Бугун "Бухоро" яна "Бобур Арена"да ўйнайди  4 08:08БАА. "Ўзбек дербиси"да ҳамюртларимиз Sofascore томонидан неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:41Sofascore. Тўпурарлар пойгасида пешқадам бўлиб олган Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  3 00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  1 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  19 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  8 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  1 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  6 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 21:53Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалаба қозонди  0

Отабек Нарзуллаев: "Менга ёққан томони - футболчиларимиз охиригача курашди" Новости

Отабек Нарзуллаев: "Менга ёққан томони - футболчиларимиз охиригача курашди"

Суперлига 16-туридан ўрин олган "Машъал" - "Пахтакор" (0:1) учрашувидан сўнг "Машъал" бош мураббийи Отабек Нарзуллаев матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин қийин кечишини билардик. "Пахтакор" яхши ва кучли жамоа, уларга қарши ўйинлар осон бўлмайди. Биз ҳам астойдил ҳаракат қилдик, аммо омад келмади. "Пахтакор"ни ғалаба билан табриклайман. Камчиликларимиз бор ва бунинг устида ишлаймиз. Менга ёққан томони - жамоамиз охиригача курашди. Шундай курашишда давом этсак, натижа албатта келади.


- Жамоангиз анча ёшарибди. U-21 жамоасидан беш нафар футболчи "Машъал"нинг асосий таркибига ўтганини эшитдик. Шу ҳақда нима дея оласиз?

- "Машъал" доим ёшларга эътибор қаратиб келган. Қолаверса, Муборакдаги академиямиз ҳам шу мақсадда ишлаяпти. Барибир қачондир ёшлар ҳам ўйнаши керак-ку. Иккинчи даврада кўпроқ ёшлар хизматидан фойдаланишга ҳаракат қиламиз. Академия ишлаб турса футболчилар етишиб чиқаверади. Қачонки биз уларга ишонч билдирсак, улар ҳам шунга монанд ўсиб боради.



- Бугунги ўйинда захира алмаштиришлар қанчалик ўзини оқлади?

- Энди жамоа мағлуб бўлганида ҳаммаси зўр бўлди дея олмайсан. Ўтказиб юборилган голда ҳам ҳамма айбдор бўлади. Айтганимдек, "Пахтакор"га қарши қийин бўлишини билардик. Захирадан тушганлар эса ўзини кўрсата олди.

- Жамоа сизга тўлиқ мослашдими?

- Мен "Машъал" учун янги одам эмасман. Кўп футболчилар билан олдин ҳам бирга ишлаганмиз. 2019 йил Муборакка келган бўлсам, бу орада ёшлар жамоасида ишладим, асосий жамоада бош мураббий ёрдамчиси бўлдим. Раҳбарият менга ишониб бош мураббийликни топширган экан, мен ҳам бу ишончни оқлашга ҳаракат қиламан.



Рейтинг:    

Комментарии

   
02 авг 11:30:03
Озод Ачилов
Сиз ва жамоага кечаги ўйин учун раҳмат. Ўйин ёмон эмас. Озгина концентрацияни йўқотмаганда кеча дуранг бўларди. Майли, буни тезроқ унутиб, Динамо билан ўйинга тайёргарлик кўринг ака. Худо хохласа, 06.08.2025 санада яна бир жиддий рақиб билан ўйнаймиз. Худо хохласа, натижа ижобий бўлади.
   
02 авг 11:29:55
Озод Ачилов
Сиз ва жамоага кечаги ўйин учун раҳмат. Ўйин ёмон эмас. Озгина концентрацияни йўқотмаганда кеча дуранг бўларди. Майли, буни тезроқ унутиб, Динамо билан ўйинга тайёргарлик кўринг ака. Худо хохласа, 06.08.2025 санада яна бир жиддий рақиб билан ўйнаймиз. Худо хохласа, натижа ижоби
   
02 авг 10:18:45
Sanjar Fayziev
Машал яхши ўйин кўрсатди.Омад етишмади, Кейинги ўйинларда омад Отабек Нарзулаев
   
02 авг 08:56:13
Шухрат Эргашев
Машъал кеча Пахтакор билан ёмон уйнамади.
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика