RU

Последние новости

18:26Суперлига. "Олимпик" – "Андижон". Таркиблар маълум  0 18:20Суперлигада тоза ўйин вақти қанчани ташкил қилмоқда?  1 18:10Про лига. "Бухоро" – "Қўқон-1912" (онлайн ҳисоб)  0 17:58Суперлига. "Металлург" – "Навбаҳор". Таркиблар маълум  6 17:35Расман: "Барселона" Хави бош мураббийликдан кетишини эълон қилди  7 17:05Бубанья, Юсупов, Исмоилов, Бабаян ва Бошкович жарима тўлайдиган бўлди  14 16:48Манба: "Барселона" Хавини ишдан бўшатади  12 16:23"Ювентус" Роналду билан судлашишда давом этади  2 15:55"Манчестер Сити" дарвозабони клуб билан шартномасини узайтирди  0 15:29Жиру Евродан сўнг Франция терма жамоасидаги фаолиятини якунлашини эълон қилди  1 15:00"Севилья" янги бош мураббий борасида бир қарорга келди  0 14:39Франция терма жамоаси дарвозабони Евро-2024ни ўтказиб юбориши мумкин  2 14:19Ўзбекистон Суперкубоги учун чипталар 25 май куни сотувга чиқади  6 13:57Суперлиганинг 9-турини ўтказиб юборадиган футболчилар  0 13:38Пиоли "Милан" бош мураббийи лавозимини тарк этиши аниқ бўлди  0

Отабек Ғуломхўжаев: "Ҳожимат Эркинов легионер бўлишга тайёр эди" Новости

Отабек Ғуломхўжаев: "Ҳожимат Эркинов легионер бўлишга тайёр эди"

Яқинда юртимиз яшил майдонлари мезбонлик қилган U-23 Осиё Кубогида ажойиб ўйинлар кўрсатган Ҳожимат Эркинов легионерга айланмоқда.

21 ёшли вингер фаолиятини Москванинг "Торпедо" жамоасида давом эттиради. Бу борада эксперт сифатида ёшлар мураббийи Отабек Ғуломхўжаевнинг фикрлари билан қизиқдик.

"Йигитларни ўзига ҳам айтдим. Осиё Кубогида муваффақиятли иштирок этишди. Париж Олимпиадасига тайёрланаётган жамоа Осиё Кубоги орқали катта тажриба орттирди. Ҳожимат Эркинов, Ҳусайн Норчаев, Жасур Жалолиддиновга президентимизнинг берган эътибори яхши бўлди. Қолган футболчилар ҳам шунга қараб интилишади. Ҳожиматни кетишига келсак, кўриниб турибдики, даражаси Ўзбекистон чемпионати даражасидан ўсган. У билан кўп мулоқот қиламан. Пул ишлаш бўйича унда зўр таклифлар бор эди. Устозлари билан маслаҳатлашиб, пулни эмас, трамполинни, футболчи сифатида ўсадиган клубни танлади. Муҳими, у ерда ўйинини топиб олиб, 1-2 йилда кўзга кўринадиган ҳолатга келиши керак. Россия чемпионати ажойиб танлов.

Ўйлайманки, менталитетга кўникиб кетади. Табиатан оғир-босиқдек кўринади. Биринчи мураббийи Станислав Кудряшов бўлган. Мослашишда, тилда муаммо бўлмайди. Жуда киришимли бола. Кетишидан олдин президент қўлидан медаль олиш катта мотивация беради. Масъулиятни ҳис қилади. 

Хожимат индивидуал кучли футболчи. Йўқ жойдан ўйинни кучайтиради. Жамоавий ўйин чиқмаган паллада индивидуал ҳаракатлари билан натижа келтира олади. Унинг учун хурсандман. Қайсидир маънода Ҳожимат легионер бўлишга тайёр эди", – деди мутахассис.

Рейтинг: +20   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика