RU

Последние новости

11:50Уругвай дарвозабони Ўзбекистонга қарши ўйинда қайси вазият қийинчилик тўғдирганини айтди  0 11:28Юрген Клопп Вирцни ҳимоя қилиб чиқди  1 10:50"Барселона" асосий футболчиси билан янги шартнома имзолайди. Товон пули 500 миллион евро!  1 10:23ЖЧ-2026 саралаш. Бугун Осиёда иккита даҳшат ўйин бор  14 10:01Юрген Клопп: "У - 100 йилда бир марта пайдо бўладиган истеъдод"   1 09:18U-20 терма жамоамиз Қозоғистонга қарши майдонга тушади  0 08:51Бугун ўсмирларимиз яна бир бор Туркияга қарши баҳс олиб боради  3 08:26ЖЧ-2026 саралаш. Бельгия, Украина, Германияда ғалаба, Францияда эса... + қолган натижалар  0 07:58"Жуда меҳнаткаш, интизомли ва барқарор жамоа" — Бьелса Ўзбекистон терма жамоаси ҳақида  6 07:30Sofascore. Уругвайга қарши баҳсда йигитларимиз неча баҳо олишди?  15 00:07Игорь Сергеев: "Бундай жамоалар ҳеч қачон 90 дақиқа тўлиқ борини бериб ўйнамайди"  9 23:36Отабек Шукуров: "Шундай ўйинлар орқали Жаҳон чемпионатини ҳис қилиб оламиз"  23 23:21Кабо-Верде терма жамоаси тарихда илк бор Жаҳон чемпионатига йўл олди  12 22:35Абдувоҳид Неъматов: "Янги мураббийнинг талабларини бажаришга ҳаракат қиляпмиз"  21 22:10Элдор Шомуродов: "Умуман олганда ёмон ўйнамадик"  6

Остон Ўрунов нима учун бугун ўйнамаяпти? "Спартак" бош мураббийи жавоб берди Новости

Остон Ўрунов нима учун бугун ўйнамаяпти? "Спартак" бош мураббийи жавоб берди

Россия премьер-лигаси 1-туридан ўрин олган "Спартак" - "Сочи" учрашуви бошланди.

Ушбу ўйинда ўзбекистонлик Остон Ўрунов қайдномага умуман киритилмади. Нима учун бундай бўлганини "Спартак" бош мураббийи Доменико Тедеско икки кун аввал журналистлар билан мулоқот чоғида айтиб ўтган экан.

"Биз 2000 йилда туғилган ёш футболчи билан шартнома туздик. Унда коронавирус аниқланганди, шу боис охирги 3 ҳафта машғулот ўтказмаганди, у жамоамизга сешанба куни (4 август) келди, уни ўрганишимиз, у эса жамоани ўрганиши керак. Ҳозирги вазифамиз - уни асраш ва ҳимоя қилиш. У касалликдан кейин катта клубга келди. Остонга вақт керак. Ўруновга жисмоний тайёргарлик бўйича машғулотлар режасини ишлаб чиқдик".

"Янги футболчилар бир нечта жойда ўйнай олишади, Ўрунов ҳам яхши футболчи. Биринчи таассуротим қуйидагича: у қобилиятли ва ёш, энди барчамиз бирга ишлашимиз керак. Бизнинг схемада у "саккизинчи рақам", иккинчи ҳужумчи, қанот ҳимоячиси, таянч ярим ҳимоячиси сифатида ўйнай олади, ҳозирча аниқ билмаймиз".

"Ҳозирча билмайман, аммо яхши футболчига жой топилади. Мураббий иши шундай: агар футболчи ҳар ҳафта машғулотларда 11 энг яхшилар қаторига кираверса, унга жой топиш керак. Агар қисқа қилиб айтганда. Тушунарлики, позицияларга, рақибга, баланс ва ҳоказоларга қараш керак", - дейди Доменико Тедеско.



Live             РПЛ. "Спартак" - "Сочи" (онлайн ҳисоб+фотогалерея)  

Рейтинг: +48   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика