Остон Ўрунов: "Маошим қанчалигини билмайман"
20 ноя 2020 19:42
Новости
Остон Ўрунов: "Маошим қанчалигини билмайман"
"Спартак" ярим ҳимоячиси Остон Ўрунов маошининг ҳажми отаси назоратида эканлини маълум қилди.
"Иш ҳақим Ўзбекистон чемпионатига нисбатан юз бараварга ошдими? Билмайман, отам биладилар. Ҳамма пул уларда, уйда. Отам ойлик харажатлар учун қанча пул беради? Менга қанча кераклиги бўйича ўзаро муҳокама қилиб оламиз. Уй харажатлари ва кийим-кечак каби баъзи харидлар учун пул сақлаб қоламан. Қолганларини унга юбораман. Маошим қанчалигини эса билмайман", – деди Ўрунов Нобель Арустамяннинг You Tube-каналида жойлаштирилган видеода.
"Спартак" бош директори Шамиль Газизов Ўруновни қишда сотишлари мумкинлигини айтди. Ҳамюртимиз Россия Премьер-лигасининг ушбу мавсумида 6 та учрашув ўтказди.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Комментарии