RU

Последние новости

18:01Суперлига. "Локомотив" - ОКМК: Асосий таркиблар маълум  0 17:50Хуммельс ва Горецка Евро-2024 қайдномасига киритилмайди  1 17:28ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси билан учрашди  0 17:05Жоэль Кожо: "Ойликлар тўланмаётгани рост, аммо футболчилар фақат футбол ҳақида ўйлаши керак"  6 16:31"Реал" яқин орада Карвахаль билан янги шартнома имзоламоқчи  9 16:11Клоппнингг ёрдамчиси "РБ Зальцбург"да иш бошлаши мумкин  1 15:50"Бавария" Тухелни яна бир мавсум ишда қолдириши мумкин  3 15:31"Зенит" 25 май куни Сергей Семак билан янги шартнома имзолайди  1 15:14ПРЕВЬЮ. ОКМК бугун "Локомотив" стадионида тарихий ғалабани қўлга киритадими ёхуд шогирдлар устозга қарши  1 15:03"Бунёдкор" 10 киши бўлиб Қаршида дурангга эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 14:44"Бавария" "Кристал Пэлас" футболчиси учун 60 миллион евро таклиф қилишга тайёр  0 14:22Килиан Мбаппе: "Франциядан кетишимни эълон қилиш бунчалик оғир бўлади, деб ўйламагандим"  5 13:59"Боруссия Дортмунд" 16 ёшли эквадорлик хавбек трансферини эълон қилди  3 13:36Абдувоҳид Неъматов: "Онам стадионга кириб келганида мен қизил карточка олиб чиқиб кетганман"  1 13:24"Лидс" собиқ мураббийи ЖЧда иштирок этувчи термада иш бошлади  0

Осиёнинг амалдаги чемпиони Қатар 27 кишилик рўйхатни эълон қилди. ОК-2019ни "ёндирган" Афиф ва Али таркибда Новости

Осиёнинг амалдаги чемпиони Қатар 27 кишилик рўйхатни эълон қилди. ОК-2019ни "ёндирган" Афиф ва Али таркибда

Осиё қитъаси терма жамоалари аста секин Осиё Кубоги учун қайдномасини эълон қилмоқда.

Қатар терма жамоаси бош мураббийи Маркес Лопес ОК учун 27 кишилик кенгайтирилган рўйхатни эълон қилди. Қайдномадаги барча футболчилар Қатар Юлдузлар лигасида тўп тепишади. Осиё Кубоги-2019нинг асосий юлдузларига айланган Акрам Афиф ҳамда Алмоез Али ҳам кутилганидек таркибда бор.

Қатар терма жамоасининг Осиё Кубоги учун кенгайтирилган рўйхати:

Дарвозабонлар: Мешал Баршам ("Ал Садд"), Саад Ал Шиб ("Ал Садд"), Салаҳ Закария ("Ал Дуҳайл").

Ҳимоячилар: Сауд Ал Хатер ("Ал Вакра"), Алмаҳди Али ("Ал Вакра"), Бассам Ал Рави ("Ал Райян"), Буалем Хухи ("Ал Садд"), Ҳумам Ал Амин ("Ал Гарафа"), Лукас Мендес ("Ал Вакра"), Педро Мигел ("Ал Садд"), Султан Ал Брик ("Ал Дуҳайл"), Ториқ Салмон ("Ал Садд").

Ярим ҳимоячилар: Абдулазиз Ҳатем ("Ал Райян"), Аҳмед Фатҳи ("Ал Араби"), Али Ассад ("Ал Садд"), Ҳассан Ал Ҳайдос ("Ал Садд"), Жассим Жабер ("Ал Араби"), Муҳаммад Ваад ("Ал Садд"), Мустафа Ториқ ("Ал Садд"), Осама Ал Таири ("Ал Райян"), Аҳмед Ал Жанаҳи ("Ал Гарафа"), Аҳмед Алаа ("Ал Гарафа").

Ҳужумчилар: Акрам Афиф ("Ал Садд"), Алмоез Али ("Ал Дуҳайл"), Муҳаммад Мунтари ("Ал Дуҳайл"), Ҳолид Мунир ("Ал Вакра"), Юссуф Абдулразақ ("Ал Садд").


Қатар терма жамоасининг Осиё Кубоги учун якуний қайдномаси тез орада эълон қилинади. Жамоалар мусобақадаги дастлабки ўйини бошланишига 6 соат вақт қолгунга қадар қайдномага ўзгартириш кирита олади (кутилмагандаги эҳтимолий жароҳат сабаб).

Маълумот учун, Қатар терма жамоаси Осиёнинг амалдаги чемпиони ҳисобланади. БАА мезбонлик қилган 2019 йилги ОКда қатарликлар Феликс Санчес бошчилигида фурор кўтаришган эди.


Эслатиб ўтамиз, Осиё Кубоги 2024 йилнинг 12 январидан 10 февралига қадар айнан Қатарда бўлиб ўтади.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика