"Ал Иттиход" ёзда тер Штегенни сотиб олмоқчи
14 мая 2024 12:30
Новости
"Ал Иттиход" ёзда тер Штегенни сотиб олмоқчи
"Ал Иттиход" ёзги трансферлар ойнаси вақтида "Барселона" дарвозабони Марк-Андре тер Штегенни сотиб олмоқчи.
Маълумотларга қараганда, Жидда клуби спорт директори Рамон Планес Каталон клубидаги иш давридан немис дарвозабонини яхши билади ва "Ал Иттиход" биринчи рақами бўлиш учун Андрени идеал номзод, деб ҳисоблайди. Бироқ араблар бу трансферни амалга ошириш осон бўлмаслигини яхши тушуниб турибди.
Футболчи 2023 йил август ойида "кўк-анорранглилар" билан шартномасини 2028 йилгача узайтирганди.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ ўтиш учрашувларига қуръа ташланди: "Реал" яна Моуриньюнинг "Бенфика"си билан ўйнайди!
ЕЧЛ. "Бенфика" дарвозабони 98-дақиқада гол уриб, "Реал"га ҳам, ўз жамоасига ҳам плей-оффни "кафолатлади"
ЕЧЛ. Кейинги босқичга чиққан барча жамоалар номи маълум
Ўзбекистон терма жамоаси "Урарту"ни мағлуб этди
Комментарии