RU

Последние новости

15:46"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?  0 15:34Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси ЖЧ йўлланмасини муддатидан олдин ҳал этди!  4 15:18Ўзбекистон U-19 чемпионати — Осиёда йилнинг энг яхши ёшлар лигаси  1 14:4924 ёшли дарвозабон, амалдаги чемпионни ютган мураббий, термага чақирилмайдиган вингер, турни безаб берувчи голни урган хавбек — Суперлигада 28-турнинг энг яхшилари  0 14:27Исақов, Папава, Плетнёв, Умар, Дориев... Суперлига 28-тур рамзий терма жамоаси  0 14:01Гвардиола: "Силва — мен учратган энг ақлли футболчилардан бири"  0 13:29Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин  25 13:12Арне Слот ҳакамлардан норози: "Лайнсмен байроқни кўтариш учун 13 сония вақт сарфлади"  0 12:45Фердинанд МЮ натижасига катта ҳисса қўшаётган 3 футболчини ажратиб кўрсатди  1 12:07"Челси" "Реал" ортга қайтаришни хоҳлаётган истеъдодга эътибор қаратди  4 11:40Нагельсманн Германиянинг ноябрь ойидаги йиғинидан тажриба майдони сифатида фойдаланиш ниятида эмас  0 10:49АПЛнинг ўртамиёна жамоаси "Барселона" футболчисига 80 миллион евро беришга тайёр  4 10:00Стивен Жеррард Чемпионшип жамоасини бошқариши мумкин  2 09:32"Реал" Винисиусга нарх қўйди  16 09:07Лионель Месси: "Умид қиламанки, қачондир қайтаман"  7

"Осиёда соврин ютадиган пайт келди, Қатарда Катанецнинг салоҳиятига баҳо берамиз" - Мутахассис фикри Новости

"Осиёда соврин ютадиган пайт келди, Қатарда Катанецнинг салоҳиятига баҳо берамиз" - Мутахассис фикри

Ўзбекистон терма жамоасининг Осиё кубогидаги рақиблари, мусобақадан нима кутилаётгани ҳақида мутахассислар фикр билдиришмоқда.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида кўплаб учрашувларда майдонга тушган собиқ футболчи Бахтиёр Ашурматов ҳам ўз муносабатини билдирди. 

"Ўйлайманки, қуръа Ўзбекистон учун яхши тушди. Ўзбекистон ва Австралия гуруҳдан чиқиш учун асосий фаворит. Аммо Сурия терма жамоаси ҳам яхши кучга эга бўлган терма жамоа. Охирги йилларда ўсишга эришаётган жамоа. Ҳиндистон билан ҳам осон бўлмайди. Шуни айтиш керак, ҳозирги даражамиз Сурия ва Ҳиндистондан баланд. 

Катанецда Осиё кубогига тайёргарлик кўриш учун етарлича вақти бўлди. Олдинда яна фурсат бор. Ўйин услубини, ўзи истаган нарсани футболчиларга сингдира олди. Ўзбекистон бугунги кунга келиб яхши кучга эга жамоага айланди. Осиёда нимадир ютадиган, соврин қўлга киритадиган пайт келди. Чунки неча йилдан бери катталар миқёсида ҳеч нарса ютмаяпмиз. Ёшлар, ўсмирлар терма жамоамиз совринли ўринларни эгаллашяпти. Қатардаги Осиё кубоги биз учун бурилиш нуқтаси бўлиши керак. Катанецга етарлича вақт ва шароит яратиб берилган. Ўзбекистон терма жамоасига омад тилайман ва мухлислар қаторида мухлислик қиламан. Осиё кубогида Ўзбекистон юқори даражада ўйин кўрсатиб олдига қўйган мақсадига эриша олади. Чунки халқ терма жамоанинг катта ўйинларини ва ютуқларини соғиниб қолган. 

 Сречко Катанец ҳимоявий ўйинни яхши йўлга қўйиб олди. Шомуродов клубида барқарор ўйин кўрсатмаётган бўлсада, терма жамоамизда етакчи ва алиштириб бўлмас футболчи. Марказий ҳимоямизда ҳам кучли футболчилар жамланган. Шу боис катта умид боғлаганмиз.

 Осиё кубоги Жаҳон чемпионати йўлида қурбон қилинадиган турнир эмас. Ўзбекистон бор кучини шу мусобақага ташлаши шубҳасиз. Бошқа томондан, Катанецни қандай салоҳиятга эга мураббийлигига баҳо бериб оламиз",- дейди Бахтиёр Ашурматов. 

Абдулазиз Искандаров

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика