RU

Последние новости

21:46"Ал-Ҳалдия" - "Андижон" ўйинини кореялик ҳакамлар бошқаришади  0 21:35Суперлига. "Нефтчи" - "Сурхон" 2:1  0 21:33"Барселона" — "Эльче". Таркиблар маълум  1 21:26Рўзиқул Бердиев: "Эртага мазмунли ўйин эмас, натижа учун ҳаракат қилсак тўғри бўлади"  2 20:54Иван Бошкович: "Кам гол ўтказаётган жамоага 3 та урдик"  3 20:37Акмал Рустамов: "Қизилқум"да тенг кучли иккита таркиб йўқ"  0 20:31Жозе Мораеш: "Насаф"нинг салбий натижалари зич тақвим билан боғлиқ"  6 20:21Отабек Нарзуллаев: "Бугунги ғалаба бизга сув ва ҳаводек зарур эди"  0 20:17"Манчестер Сити" — "Борнмут". Таркиблар маълум  11 20:12Баҳром Ҳайдаров: "Бунчалик осон гол ўтказиб юбормаслигимиз керак эди"  0 19:55Февзи Давлетов: "Беҳруз Каримов тезлиги ва дриблинги эвазига ярим ҳимояда яхшироқ ўйнамоқда"  0 19:54"Андижон" ва "Бухоро" ўртасида кечган шиддатли ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 19:39Виталий Левченко: "Сўнгги 3 тур янада қизиқарли ўтса керак"  6 19:15"Ювентус"да яна "янги мураббий" операцияси — Спалетти бор вариантлар ичида энг зўри!  1 19:14Суперлига. "Машъал" "Қўқон-1912" устидан муҳим ғалабага эришди ва жадвалда хавфли ҳудуддан чиқиб кетди  16

Осиёда 2024/2025-йилги футбол мавсумдан бошлаб янги мусобақалар ўтказилади Новости

Осиёда 2024/2025-йилги футбол мавсумдан бошлаб янги мусобақалар ўтказилади

Теги :  ОФК
Бугун Осиё Футбол Конфедерацияси Ижроия қўмитасининг 2-йиғилиши ўтказилди.

Унда ОФК Ижроия Қўмитасининг Марказий Осиё минтақаси вакили, ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Ирматов ҳам иштирок этди. Кун тартибидан клублар ўртасидаги учта янги мусобақалар номини эълон қилиш, иштирокчи жамоаларни молиялаштиришни сезиларли даражада ошириш, шунингдек, аёллар ўртасидаги Осиё чемпионлар лигасини мусобақасини жорий этиш масаласи кўриб чиқилди.

 

Расмий хабарда  ушбу йиғилишда Осиё футболи учун янги давр бошланаётганлиги эътироф этилди. Жами 76 та клубни қамраб олувчи янги мусобақалар 2024/2025-йилги футбол мавсумдан бошлаб ўтказилиши маълум қилинди. Ушбу мусобақалар қуйидагилар:

1. ОФК Элита Чемпионлар Лигаси — (Жами 24 та клуб иштирок этиши кўзда тутилмоқда);

2. ОФК Чемпионлар Лигаси 2 — (Жами 32 та клуб иштирок этиши кўзда тутилмоқда);

3. ОФК Чақирув Лигаси (АФC Чалленге Леагуе) — (Жами 20 та клуб иштирок этиши кўзда тутилмоқда).

Қайд этилишича, ОФК Элита Чемпионлар Лигаси ғолиблари жами 12 миллион АҚШ доллари миқдорида мукофотланиши режалаштирилган.

Бундан ташқари, ОФК томонидан 2021 ва 2022-йилларда аёллар клублари ўртасида иккита синов тариқасидаги Осиё чемпионати муваффақиятли ташкил этилди, учинчиси шу йил охирида ўтказилиши режалаштирилган.

ОФК Президенти Шайх Салмон аёллар ўртасидаги Чемпионлар лигаси мусобақаси ҳақида тўхталиб, аёлларнинг иқтидорини намойиш этиш учун платформа яратиш — ташкилот стратегиясига мос келадиган муҳим қадамлигини ва бу мусобақа Осиё футболида аёлларнинг имкониятларини кенгайтириб, аёллар ўйинининг ўсишига ижобий таъсир кўрсатишини таъкидлади.

Йиғилиш давомида шунингдек, ОФК Тиббиёт қўмитаси, ОФК Ҳакамлар қўмитаси, ОФК Молия қўмитаси ва ОФК ҳуқуқ қўмитасининг яқинда қабул қилинган қарорлари ОФК Ижроия қўмитаси томонидан ратификация қилинди.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика