RU

Последние новости

02:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ ярим финалда "Реал"ни янчиб ташлади ва финалга йўл олди  207 01:58"Интер Майами" "Атлетико" футболчисини сотиб олади  2 01:16ПСЖ - "Реал" баҳсининг биринчи бўлими ҳақида фактлар  3 00:54"Реал" "Бенфика"нинг 50 миллионлик футболчисини текинга қўлга киритади  2 00:11"Атлетико" 10 йиллик футболчисини сотиб юборди  0 23:46Карлос Тевес "Тальерес" жамоасини бошқаради  1 23:20ЛаЛига "Реал"нинг сўровига рад жавобини берди  11 22:40"Тоттенхэм" "Вест Хэм" футболчисини 55 млн фунтга сотиб олмоқда, у клуб тарихидаги энг қиммат трансферлардан бирига айланади  0 22:01Трент ПСЖга қарши ўйнамаслиги мумкин  12 21:45U-21 биринчилиги. "Навбаҳор" - биринчи давра чемпиони!  3 21:16Луис Энрике: "Барселона"га содиқ бўлиб қоламан, "Реал"га қарши ўйинлар менга катта иштиёқ беради"  21 20:58"Ал Қодисия" Ретеги учун таклифни оширди  1 20:16Гарет Бэйл: "Бугун ким ғолиб бўлишини барчамиз яхши биламиз"  19 19:50"Реал" Негрейра иши бўйича терговни яна ярим йилга узайтиришни сўрамоқда  12 19:32"Динамо" хорижда йиғин ўтказади  7

Осиё Кубоги. Таиланд - Ҳиндистон. Ўйиндан олдинги матбуот анжумани Новости

Осиё Кубоги. Таиланд - Ҳиндистон. Ўйиндан олдинги матбуот анжумани

Эртага "A" гуруҳининг 1-туридан ўрин олган Таиланд - Ҳиндистон учрашуви бўлиб ўтади.

Ўйин Абу Даби шаҳридаги "Ал Наҳян" стадионида ўтказилади. Ҳиндистон қитъа биринчилигида охирги марта 2011 йил иштирок этган. Ўшанда жамоа гуруҳдаги ҳар учала ўйинда имкониятни бой берган. Таиланд эса сўнгги марта 2007 йил мусобақада қатнашган.

Бугун ташкил этилган ўйиндан олдин матбуот анжуманида Ҳиндистон терма жамоаси устози Стефен Константин қуйидаги фикрларни билдирди: "Бизни қийин учрашув кутиб турибди. Таиланд жуда яхши жамоа эканлигини биламиз. Аммо биз ҳам яхши тайёргарлик кўрдик ва эртанги баҳсда шуни кўрсатишни хоҳлаймиз. Мен жамоам босим остида деб айта олмайман. Биз ғалаба қозонишни истаймиз, чунки Ҳиндистон халқининг терма жамоадан умиди катта".

Маълумот учун, англиялик мураббий тўрт йилдан бери Ҳиндистонни бошқариб келмоқда. Айтиш мумкинки, унинг қўл остида ҳиндлар яхши ўйин намойиш этишмоқда.

"Ўтган тўрт йил ичида аввало руҳиятни ўзгартиришга ҳаракат қилдик. Авваллари Ҳиндистон кўп гол ўтказиб юбормаслик учун ўйнарди, энди бўлса ғалаба учун майдонга тушяпти. Ўйлайманки, бу ҳам машаққатли меҳнат самараси. Биз ҳар куни тинмай меҳнат қиляпмиз", - дейди ҳиндлар устози.

Матбуот анжуманининг иккинчи қисмига Таиланд терма жамоаси устози Милован Райевац иштирок этди. "Биринчи учрашув ҳар доим муҳим, - дейди таилар бош мураббийи. - Айниқса бундай катта турнирда ғалаба қозониш жамоага ёқимли таъсир қилади. Мен рақибни ҳурмат қиламан, лекин имконият кўпроқ биз томонда деб ўйлайман. Чунки биз мусобақага яхши тайёргарлик кўрдик. Ўйлайманки, БАА ва Баҳрайн билан кечадиган учрашувларда ҳам яхши ҳаракат қиламиз".


Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика