RU

Последние новости

15:30Фабио Каннаваронинг охирги иш жойидаги маоши қанча эди?  2 14:55"Ливерпуль" "Реал" қизиқишларига қарамай, Конате билан шартномани узайтирмоқчи  1 14:26"Барселона"нинг ЕЧЛ доирасидаги навбатдаги уй учрашуви қаерда ўтиши маълум  1 13:54"Нефтчи" Абдураимов ва Иванков билан бир ҳафта ичида ҳисоб-китоб қилиши лозим — ПФЛ  4 13:38Ла Лига президенти "Манчестер Сити"ни қаллобликда айблади  1 13:11"Манчестер Юнайтед" 17 ёшли колумбиялик истеъдодни сафига қўшиб олмоқчи  3 12:44Трамп Эрон вакилларининг ЖЧ қуръасида қатнашишига тўсқинлик қилмоқда  6 12:15Жамолиддин Раҳматуллаев: "U-20 Жаҳон чемпионатининг Озарбайжон ва Ўзбекистонга берилиши катта мотивациядир"   2 11:53Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Тошкентда Озарбайжон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади  2 11:20Каннаваро мураббий сифатида Ўзбекистонга ютқазган ўйинни ёдга оламиз  25 11:06Зидан Жазоир термаси учун ўйнаши мумкин  0 10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  1 10:08"Шўртан"ни янги мураббий бошқаради  9 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  6 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0

Осиё Кубоги-2019 саралаши. Плей-офф босқичига қуръа ташланди Новости

Осиё Кубоги-2019 саралаши. Плей-офф босқичига қуръа ташланди

Бугун 2019 йил БААда бўлиб ўтадиган Осиё Кубоги саралаши навбатдаги босқичига қуръа ташланди.

Ҳамюртимиз Аваз Бердиқулов олиб борган қуръа маросимида 10та жамоа жуфтликларга ажратиб чиқилди. 5та жуфтлик 2 ва 7 июнь кунлари уй-сафар тизимида ўзаро кураш олиб боришади. Ғолиб жамоалар 3-босқичга йўлланма олади. Мағлуб бўлган 5 жамоа 2-босқичда ўйнайди.


1-босқич

Хитой Тайпеи - Камбоджа
Мальдив ороллари - Яман
Тожикистон - Бангладеш
Малайзия - Тимор Лесте
Лаос - Ҳиндистон

2-босқич
Юқоридаги 5та жуфтликда мағлуб бўлган жамоалар ва Бутан терма жамоаси ўзаро 3та жуфтлик бўлиб уй-сафар тизимида ўйнашади. 3та ғолиб жамоа 3-босқичга йўлланма олади.

2 мағлуби - 5 мағлуби
3 мағлуби - Бутан
4 мағлуби - 1 мағлуби


3-босқич

Бу босқичга йўлланма олиб бўлган 16 жамоа: Афғонистон, Баҳрайн, Гуам, Гонконг, Иордания, Қувайт, Қирғизистон, Ливан, Мьянма, КХДР, Уммон, Фаластин, Филиппин, Сингапур, Туркманистон, Вьетнам.

Бу жамоалар сафига 1-босқичда ғолиб бўлган 5та жамоа ва 2-босқичда ғолиб чиққан 3 жамоа (жами 8та жамоа) қўшилади.  24та жамоа (16+8) 4тадан 6та гуруҳга ажратилади. Гуруҳларда дастлабки 2 ўринни олган жамоалар (12та) 2019 йилги Осиё Кубогига йўлланмани қўлга киритишади.

 

Осиё Кубоги-2019

Қитъа чемпионатига чиқиб бўлган 12 жамоа: БАА, Қатар, Жанубий Корея, Япония, Таиланд, Саудия Арабистони, Австралия, Ўзбекистон, Сурия, Ироқ, Эрон, Хитой. Эслатиб ўтамиз, 2019 йилги Осиё Кубогида илк бор 24та жамоа иштирок этади.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика