RU

Последние новости

08:05Суперлига. "Сурхон" — "Сўғдиёна" 2:1  2 08:03Аморим навбатдаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  1 07:33Суперлига. Бугун 3 та учрашув бўлиб ўтади  3 02:15АПЛ. "Челси" ўз майдонида "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб қилди  11 02:09Иван Бошкович: "Жамоага қандай фактор етишмаётганини биламан, бироқ буни тушунтириб беришим жуда қийин"  3 01:26АПЛ. "Тоттенхэм" яна мағлуб бўлди, бу сафар "Астон Вилла"га  2 01:19Саудия Арабистони. "Ал Насср" дуранг ўйнаб, 3-ўринни бой берди, "Ал Ҳилол"дан камбэк!  5 00:33"Сурхон" спорт директори: "Кубокда финалга қадар боришни мақсад қилгандик. Февзи Давлетов номидан узр сўраб қўяман"  2 23:24"Атлетико" Влаховичга қизиқиш билдирмоқда  1 22:30Де Зерби ПСЖ ва "Интер" ўртасидаги EЧЛ финали ҳақида: "Netflix’да фильм томоша қиламан"  3 22:04Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Сўғдиёна"ни мағлуб этди   19 21:58Хёйсеннинг "Реал"даги маоши маълум. АПЛ клублари ҳимоячига кўпроқ пул тўлашга тайёр эди  3 21:35МЮда мавсумнинг энг яхши ўйинчиси аниқланди  1 21:11Хосеп Гвардиола: "Албатта, биз Англия кубогини қўлга киритишни истаймиз, аммо бу биз учун етарли эмас"  1 20:43Хёйсен "Реал" билан 5 йиллик шартнома имзолайди  20

Осиё Кубоги-2015 cаралаши қандай бўлади? Новости

Осиё Кубоги-2015 cаралаши қандай бўлади?

Айни пайтда 2015 йил Австралияда бўлиб ўтадиган Осиё Кубоги учун саралаш ўйинлари бўлиб ўтмоқда.
Кўпчиликни саралаш тизимини қизиқтириши табиий. Осиё Кубоги финал босқичида жами 16та жамоа иштирок этади.

Мусобақа мезбони Австралия терма жамоаси автоматик тарзда йўлланмага эга бўлган (1та).

ОФК шунингдек Осиё Кубоги-2011да совриндор бўлган учта жамоага ҳам йўлланма берилиши маълум эди. Шу боис Япония ва Жанубий Корея ҳам йўлланма олишган (2та).

Бундан ташқари ОФК Чақириқ Кубоги ғолибларига ҳам Осиё Кубогига йўлланма тақдим этиши ҳақида қарор қабул қилган. 2011 йилги Чақириқ Кубогида КХДР ғолиб чиқиб яшил қитъага чиптани ютиб бўлган. 2014 йилги Чақирик Кубогида бу жамоа энди иштирок этмайди ва унда ғолиб бўлган жамоа Австралияга боради (2та).

Ҳозирда 5та гуруҳда 20та жамоа курашишмоқда. Гуруҳларда дастлабки икки ўринни олган жами 10та жамоа Осиё Кубогига йўлланма олади (10та).

Охирги йўлланма эса шу бешта гуруҳда энг яхши натижа кўрсатган учинчи ўринни олган жамоага насиб этади (1та).

Шу тариқа илк марта яшил қитъада бўлиб ўтадиган Осиё Кубогига борадиган 16та жамоа аниқланади. 


Нарзулла Сайдуллаев.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика